Жонни Депп Жек Читтак либосини кийиб, Мадридда жойлашган болалар шифохонасидаги бемор кичкинтойларни зиёрат қилди. Актёр мамлакатда янги лойиҳа суратга олиш учун келган бўлиб, бу ҳақда People нашри хабар бермоқда.

Шифохонада Депп педиатрия ва онкология бўлимларидаги беморларни кўриб чиқди. У ерда актёр болалар билан ўйнаб, кулиб ва шу билан бирга ўз қиёфасидан чиқмаган ҳолда вақт ўтказди.
Бу Деппнинг Испаниядаги кичик беморлар ёнига келиши биринчиси эмас. 2024 йил сентябрь ойида актёр “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг бош қаҳрамони қиёфасида Сан-Себастьяндаги Доностия университети шифохонасида даволанаётган болаларни кўришга ҳам ташриф буюрган эди.
Илгари Депп Жек Читтак қиёфасида Ванкувер, Париж, Лондон ва Брисбен, шунингдек, АҚШнинг бир қанча шаҳарларидаги шифохоналарнинг болалар бўлимларига борган.
Бундан ташқари, актёр қароқчи либосида видео ёзиб, оғир юрак касаллигига чалинган 11 ёшли Кори исмли блогерни хурсанд қилди.
Изоҳ (0)