• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Непотизм ёки истеъдод: Голливуддаги машҳур оилаларининг меросхўрлари кинодаги карьерасини қандай бошлаган?

    Голливуднинг машҳур оилалари ҳам бошқалардан фарқ қилмайди. Агар оилада ота ёки она машҳур бўлса, катта эҳтимол билан уларнинг фарзанди ҳам фильмларда иштирок этади. Бироқ бу болалар муваффақиятга қандай эришади? Баъзилар ўзларини исботлаш учун фамилиясини ўзгартиради, ота-онасининг шон-шуҳратига суянмайди. Бошқалари эса таниш-билиш ва фамилиядан фаол фойдаланади.

    Спилберглар оиласи

    Голливуднинг энг машҳур режиссёрларидан бири қизига карьерасидаги илк қадамларини қўйишига ёрдам бермоқда. Дестри Спилберг (Стивен Спилберг ва унинг иккинчи рафиқаси, актриса Кейт Кепшоунинг қизи) “Бунинг ҳақиқатлигини биламан” (2020) ва “Қизилмияли пицца” (2021) фильмларида иккинчи даражали ролларни ижро этиш билан бошлаган. Бир мунча вақт у отасининг фильмларида продюсер ёрдамчиси ва реквизит бўйича техник бўлиб ишлайди. Кейинчалик эса режиссёр бўлишга қарор қилади. Дестри ўзининг биринчи қисқа метражли “Рози” фильмини 2019 йилда суратга олган.

    Кейинги қисқа метражли “Ўзимга қўйиб беринг” (2022) фильми кўплаб танқидлар ва таниш-билишчиликка йўл қўйилган ҳолатлар бўйича айбловларга сабаб бўлади: чунки сценарийни Оуэн Кинг (Стивен Кингнинг ўғли) ёзган, бош ролни эса Ҳoппeр Пенн (Шон Пеннинг ўғли) ўйнаган. Натижада Дестри ўзини оқламоқчи бўлади, бироқ кейинроқ твитларини ўчириб ташлайди ва ижод қилишда давом эттиради. Унинг Мишель Докери ва Жанкарло Эспосито иштирокидаги дебют бадиий фильми “Илтимос, болаларни овқатлантирманг” ҳозирда премьера ва прокатга тайёрланмоқда.

    Депплар оиласи

    Лили-Роуз Депп ота-онасидан (актёр Жонни Депп ва актриса Ванесса Парадис) табиий жозиба ва истеъдодни мерос қилиб олган. Бу фазилатлар қизга моделлик бизнесида карьера қуришга ва Chanel мода уйининг юзи бўлишга ёрдам беради. Аммо ота-онасидан ўтган ген ўз кучини кўрсатди. Лили-Роуз кинодаги дебютини Кевин Смитнинг “Қозиқ тиш” (2014) фильмидаги кичик роль билан қилган. 2016 йилдан 2018 йилгача у учта француз фильмида кичик ролларни ижро этган. Кейинги роллари ҳақиқий машҳурлик олиб келади, шундан сўнг продюсерлар янги актрисага жиддий эътибор қаратади.

    2023 йил май ойида Канн кинофестивалида “Кумир” сериалининг премьераси бўлиб ўтди, унда Лили-Роуз рэпер Тhе Weeknd билан бирга бош ролни ўйнади. Гарчи шоу биринчи мавсумдан кейин бекор қилинган бўлса-да, Тime журнали актрисанинг истеъдодини қайд этади. Муваффақиятсиз лойиҳа Лили-Роузнинг қатъиятига таъсир қилмади, актриса ҳозирда ҳам ижод қилишда давом этмоқда.

    Жонсонлар оиласи

    Биринчи марта Дакота Жонсон (актёр Дон Жонсон ва актриса Мелани Гриффитнинг қизи, актриса Типпи Ҳедреннинг набираси) “Қоидаларсиз аёл” (1999) комедиясида суратга тушади. У ўгай синглиси Стелла билан биргаликда бош қаҳрамон Мелани Гриффитнинг қизлари ролини ўйнаган, режиссёр эса Дакотанинг ўгай отаси Антонио Бандерас эди. Маngо ва Wish брендларида қисқа вақт моделлик қилгандан сўнг Дакота кино оламига қайтиб келади ва классик ситкомларда кичик ролларда иштирок этади.

    Актриса роль ўйнаган Э.Л.Жеймс романининг фильмга мослашувига кўпчилик танқидчилар салбий муносабат билдирган бўлса-да, баъзи журналистлар Жонсоннинг ижросини юқори баҳолайди. Шундан сўнг Жонсоннинг юлдузлик даври бошланади ва юқори даражадаги юлдузлар: Жонни Депп, Тилда Суинтон, Ральф Файнс, Брюс Дерн ва бошқалар билан биргаликда роль ўйнайди.

    Расселлар оиласи

    Актёрлар Курт Расселл ва Голди Ҳоун Голливудга нафақат Кейт Ҳадсон (Ҳоун ва мусиқачи ва актёр Билл Ҳадсоннинг қизи), балки шоу-бизнес осмонида эндигина чарақлаётган Уайт Расселлни ҳам ҳадя қилган. Уайт хоккей билан шуғулланиб, дарвозабон сифатида кўплаб ҳаваскор ва профессионал жамоаларда ўйнайди, аммо 2010 йилда жиддий жароҳатлар туфайли фаолиятини тугатишга мажбур бўлади. Шундан кейин Уайт Рассел ўзини фильмларда синаб кўришга қарор қилади.

    Ҳар хил жанговар фильмлардаги кичик роллар ва “Қора ойна” эпизодларидан бирида иштирок этганидан сўнг, ёш актёрга ниҳоят жиддий лойиҳа ишониб топширилади. Уайтт Юлий Авери томонидан америкалик денгиз пиёдалари ва нацистлар ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақидаги “Оверлорд” (2018) тарихий фильмида бош ролни ижро этади. Фильм томошабинлар ва танқидчиларнинг ҳайратига сазовор бўлади. Шундан сўнг Расселл “Лочин ва қишки аскар” (2021) фильмида суратга тушади ва Жон Уокер ролини ўйнайди. Яқинда Apple TV+ ва Legendary Теlevision ҳамкорликда суратга олган “Монарх: махлуқлар авлоди” (2023) сериалида Уайтт отаси Курт Расселл билан биргаликда роль ўйнайди — фильмда у отасининг ёшлигини гавдалантиради.

    Андерсонлар оиласи

    Эвер Габо Андерсон — машҳур актриса Мила Йовович ва режиссёр Пол Андерсоннинг қизи. Эвер онасининг изидан борган ва тўққиз ёшида Vogue Bambini журналининг муқоваси учун суратга тушган. Кейинчалик у Карл Лагерфельд, Микаэль Янссон ва Питер Линдберг билан ҳамкорлик қилади, аммо у ўзининг моделлик карьерасидан қониқмайди. Ота-онаси Эверни актёрликдан қайтаришга ҳаракат қилади, лекин у ўз сўзида қатъий туриб олади.

    2016 йилда Пол Андерсон суратга олган саганинг олтинчи фильми чиқади, фильмда Эвер Алисия Маркуснинг болалигини ўйнаган. Онаси Мила Йовович эса улғайган Маркус ролини ижро этади. Marvel продюсерлари бу ёндашувни қадрлайди ва Эверни “Қора бева” фильмидаги (2021) ёш Наташа Романофф ролини ўйнашга таклиф қилишади. Ҳозирча Девид Лоурининг “Питер Пен ва Венди” (2023) эртаги янги версияси Эвер иштирок этган сўнгги лойиҳа ҳисобланади.

    16.05.2024, 12:45   Изоҳ (0)   5378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #шоу-бизнес#непотизм#машҳурлик#Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Битта фильмда биргаликда рол ўйнаган машҳур ота-оналар ва уларнинг фарзандлари (фото) 

    15.05.2024, 17:09

    Фарзандларини меросдан маҳрум қилган машҳурлар (фото) 

    15.05.2024, 19:35

    “Музейдаги тун 2” фильмидаги фиръавн: мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди?

    16.05.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча янги мактаб қурилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:19

    “Ким Чен Ин билан шу йил учрашмоқчиман” — Трамп

    Дунё | 26 август, 11:58

    Вьетнамга Кажики тўфони ёпирилди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 26 август, 11:45

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20

    Садир Жапаров Иссиқкўлда чиқинди тозалаган экофаолга автомобиль совға қилди (фото)

    Қирғизистон | 26 август, 11:12

    Instagram: Концерт беришга қарор қилган Райҳон, қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Диёра Келдиёрова, автоҳалокатга учраган Комила Хўжаева

    Маданият | 26 август, 10:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.