• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ноқонуний йўл билан ҳажга борганлар Саудиядан депортация қилинади

    Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларга мурожаат билан чиқиб, ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш оқибатларини эслатди.

    Фото: “Дарё” / Азизбек Абдувалиев

    Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигидан келиб тушган хабарномага кўра, рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришга ҳаракат қилиш тегишли тартибда жавобгарликка тортилади. Шунингдек, бу борада Саудия Ички ишлар вазирлигининг махсус баёноти ҳам илова қилинган. Белгиланган тартибга мувофиқ ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2025” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар — умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймайди.

    “Тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, ҳозирда айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали фуқароларимизни ҳаж зиёратига жўнатишга ҳаракатлар кузатилмоқда”, дейилади қўмита хабарида.

    Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан амалга оширилаётган рейдлар натижасида ноқонуний равишда ҳаж ибодатини амалга оширишга уринган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади ва мамлакатдан депорт қилинади.

    Хусусан, ноқонуний йўллар билан ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг саудия риёлигача  (27 минг АҚШ долларигача) молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади. Шунингдек, фуқарони Саудиядан депортация қилишдан ташқари кейинги 10 йил давомида подшоҳликка кириши тақиқланганлар рўйхатига киритилиши белгиланган.

    Ўзбекистонда ҳаж тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ўтказилади.

    Шунга кўра, ҳаж тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.

    “Шундай экан, юртдошларимизни турли алдов йўллари билан ҳажга олиб боришни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз. Огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг”, дейилади қўмита хабарида.

    “Ҳаж-2025” мавсуми ҳақида 

    Ўзбекистонда 13—28 май кунлари зиёратчилар 9 та ҳудуд — Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига кузатилади. Улар учун Мадина шаҳрида муҳташам Zam-zam Pullman меҳмонхонаси, Маккада Marmara hotel, Romance hotel, Al-Ayyam elite, Concrete hotel, Abroj Dania, Paradise, Open hotel ва Ayyed saha каби 8 та меҳмонхонада барча шарт-шароитлар яратилиб, ҳожиларни юқори савияда кутиб олишга шай қилинди. “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга 14 нафар мингбоши, 303 нафар элликбоши хизмат қилади. Шунингдек, ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар жалб қилинган.

    Ҳаж нархи

    2019 йилда Ўзбекистонда бир кишининг ҳажга бориб келиши 33,3 млн сўмни (ўша пайтдаги курс бўйича 3879 доллар) ташкил этган. Пандемиядан сўнг 2022 йилга келиб ҳаж зиёрати нархи кескин (деярли икки баравар) ошган ва бир кишилик тўлов 62 миллион 900 минг сўм этиб белгиланди. Ўшанда Мусулмонлар идораси нарх қимматлашишига Саудия ҳукумати ҳаж сафарига доир қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий этгани, транспорт ҳамда бошқа қатор хизматлар қиймати кескин ошганини сабаб қилиб кўрсатган эди. Шундан сўнг ҳам нархлар ошишда давом этди — 2023 йилда 68 миллион 760 минг сўм, 2024 йилда эса 73 миллион 970 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистонлик зиёратчилар 2025 йилги ҳаж мавсуми учун 78 миллион 670 минг тўлайди.

    Ҳаж учун тўланган маблағ ичига нималар киради?

    • ҳаж визаси;
    • авиабилет (Мадинайи мунавварага тўғридан тўғри авиарейс);
    • Zam-zam Pullman, Kraun Plaza (Мадина шаҳрида) ҳамда Аброж ал-Ҳидоя (Макка шаҳрида) меҳмонхоналарида яшаш;
    • шаҳарлараро (Мадина—Макка—Жидда) транспорт хизмати;
    • ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
    • 3 маҳал иссиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
    • Мадинадаги Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
    • Маккадаги Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
    • 24/7 режимидаги тиббий хизмат;
    • 24/7 режимидаги транспорт хизмати;
    • қурбонлик;
    • замзам суви (5 литр);
    • республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
    • давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
    • ҳаж қўлланмаси.

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилган

    Ўзбекистонликлар учун ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилган бўлиб, ҳар йили 15 минг нафар ўзбекистонликлар ҳожи бўлмоқда, 2024 йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистонда 15 150 нафар зиёратчи ҳаж амалини бажарган. 

    2025 йилда Ўзбекистондан 15 259 нафар фуқаро ҳажга боради. Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан боради — 22 та рейсда 5607 нафар йўловчи. Намангандан 20 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро ва Қаршидан 2 та, Термиздан 4 та, Урганч ва Навоийдан 2 та, Нукусдан 1 та рейс учади. 

    22 май, 12:55   Изоҳ (0)   3216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳаж#Дин ишлари бўйича қўмита

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқаролари учун бу йилги ҳаж квотаси маълум бўлди 

    21.05.2024, 17:10

    Шавкат Мирзиёев Маккада бўлиб турган муфтий Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

    05.06.2024, 17:20

    Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

    04.07.2024, 10:41

    Бир йилдан кўпроққа кечикаётган фармон ижроси: ҳаж зиёратига онлайн навбат қачон йўлга қўйилади? 

    20.12.2024, 15:35

    Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

    6 январ, 20:45

    Унутилган очиқлик ва ҳисобдорлик: ўзбекистонликлар Марказий Осиё халқлари орасида ҳаж зиёрати учун энг кўп пул сарфлайди

    28 январ, 20:19

    Наманган, Хоразм, Фарғонада ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    18 феврал, 11:03

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилгани маълум қилинди 

    18 феврал, 21:35

    Рамазон ойида 1,7 мингта масжидда Қуръони карим хатм қилинади

    28 феврал, 19:25

    Ўзбекистонда умра хизматини ноқонуний кўрсатган 31 та сайёҳлик фирмаси масъулларига жиноят иши қўзғатилди

    19 март, 16:00

    Тошкентда 4 кишини ҳажга жўнатиш учун 27,2 минг доллар олаётган турфирма ходими ушланди

    11 апрел, 22:35

    Тошкентда тўрт кишини ҳажга жўнатиш учун 23,6 минг доллар олган шахс ушланди

    14 апрел, 22:41

    “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга қанча элликбоши ва мингбоши хизмат қилади? 

    7 май, 22:18

    Махачкала—Тошкент бўйича парвозлар бир ой давомида кечикиши мумкин

    12 май, 17:00

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    13 май, 10:03

    Тошкентда тўрт кишини 26 минг доллар эвазига ҳажга ноқонуний юбормоқчи бўлган турфирма ходимлари ушланди

    14 май, 10:40

    Андижонда ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди 

    17 май, 10:30

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    18 май, 22:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.