• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда тўрт кишини 26 минг доллар эвазига ҳажга ноқонуний юбормоқчи бўлган турфирма ходимлари ушланди

    Фарғона, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳаж ва умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган шахслар ҳаракатларига чек қўйилди. 

    Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирмалардан бирининг 4 нафар ходими 3 нафар фуқарони ишчи визаси орқали ҳаж зиёратига юбориш эвазига 7 минг доллардан ҳамда 1 нафар фуқарони сайёҳлик визаси орқали юбориш эвазига 5 минг доллар, жами 26 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Фото: Видеодан кадр

    Хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирманинг иш юритувчиси 2 нафар фуқарони умра сафарига юбориш эвазига 2400 доллар, шунингдек, 3 нафар фуқарони ҳаж зиёратига юбориш эвазига 15 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Фото: Видеодан кадр

    Хизматнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс 2025 йилда ҳаж сафарига юбориш бўйича ижтимоий тармоқларга сохта эълонлар жойлаб, 3 нафар фуқаронинг ишончига кирган. Уларнинг ҳар биридан 4900 доллар, жами 14 700 доллар олган вақтида ушланган.

    Фото: Видеодан кадр

    Чуст туманида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари эса умра зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмай туриб, 3 нафар фуқарони 1350 доллардан, жами 4050 долларга умра зиёратига юборишини айтиб, шундан 4 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Фото: Видеодан кадр

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс пойтахтда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият орқали 5 нафар фуқарони жами 27 минг доллар эвазига ҳаж визаси асосида диний амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, олдиндан 13 500 доллар олган вақтида ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан барча қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш

    Ҳаж зиёратига бориш учун рухсатнома олиш талаб этилади. Ҳар йили ажратилган квоталар асосида номзодлар тасдиқланади. Тасдиқланган номзодлар сафар ҳужжатларини расмийлаштиради.

    2024 йил июлида Ўзбекистонда умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланган. Лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан умра хизматларини кўрсатиш тақиқланган. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган.

    14 май, 10:40   Изоҳ (0)   1292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳаж#умра#ноқонуний

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

    6 январ, 20:45

    Умра ва ҳажга борувчилар менингитга қарши эмланиши зарурлиги бекор қилинмаган — Санэпидқўмита

    12 феврал, 09:20

    Наманган, Хоразм, Фарғонада ҳаж ва умрага ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди (видео)

    18 феврал, 11:03

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилгани маълум қилинди 

    18 феврал, 21:35

    Тошкентда туристик компанияларга зиёрат турларини ташкил этишга чекловлар қўйилгани рад этилди

    19 феврал, 09:24

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди

    19 феврал, 21:20

    Рамазон ойида 1,7 мингта масжидда Қуръони карим хатм қилинади

    28 феврал, 19:25

    Ўзбекистонда умра хизматини ноқонуний кўрсатган 31 та сайёҳлик фирмаси масъулларига жиноят иши қўзғатилди

    19 март, 16:00

    Эрон баллистик қуроллар билан тўлдирилган ерости базасини кўрсатди (видео)

    26 март, 09:59

    “Одамлар Афғонистонда хавфсизлик ўрнатилганига шукр қилиши керак” — “Толибон” етакчиси

    30 март, 18:25

    Тошкентда 4 кишини ҳажга жўнатиш учун 27,2 минг доллар олаётган турфирма ходими ушланди

    11 апрел, 22:35

    Тошкентда тўрт кишини ҳажга жўнатиш учун 23,6 минг доллар олган шахс ушланди

    14 апрел, 22:41

    “Ҳаж – 2025” мавсумида ҳожиларга қанча элликбоши ва мингбоши хизмат қилади? 

    7 май, 22:18

    “Ҳеч кимга бундай оила ва ҳаётни тиламайман!”: блогер Марям Тиллаева шахсий ҳаёти ҳақида интервью берди

    8 май, 18:55

    Махачкала—Тошкент бўйича парвозлар бир ой давомида кечикиши мумкин

    12 май, 17:00

    Ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди (фото)

    13 май, 10:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.