• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилгани маълум қилинди 

    Ўзбекистонда ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилгани маълум қилинди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати. 

    Фото: “Дарё” / Муножот Адилова

    Маълум қилинишича, 18 февраль куни Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа тегишли мутассаддилар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

    Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа қабул учун миннатдорлик билдириб, мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада такомиллаштириш, айниқса, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш сифатини ошириш, диний-маърифий, илмий-тадқиқот, туризм, транспорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилганини билдирди. 

    Вазир Имом Бухорий, Имом Термизий, Форобий, Беруний, Ибн Сино каби уламоларнинг ислом маърифатига, жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини таъкидлаб, қадим маданият ва бебаҳо асори-атиқалар юрти бўлган Ўзбекистонга саудияликларни ҳам зиёратга тарғиб этишда фаол бўлишини айтиб ўтди. 

    Мулоқотда Дин ишлари бўйича қўмита раиси мамлакатда умра тадбирларини намунали ташкил этиш, зиёратчиларга амалларни тўлиқ, хавфсиз бажариши учун муносиб шароитлар яратиш, уларнинг кафолатланган хизматлардан фойдаланишини таъминлаш мақсадида умра тадбирини ташкил этиш ваколати Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда 12 та ширкатга берилганини айтди. Ҳаж ва Умра ишлари билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

    Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров юртдошларимиз учун ҳаж квотаси сўнгги йилларда 3 баробарга оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар ўзбекистонликлар ҳожи бўлгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этаётгани, уларга бўлган ҳурмат-эътибор, шарт-шароитлар борган сари яхшиланиб бораётганини эътироф этди. 

    Икки давлат ўртасида илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш, дин уламолари иштирокида анжуманлар ўтказиш, Саудия Арабистони фуқаролари Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Термиз каби қадимий шаҳарларига зиёратга келишларини ташкил этиш каби ишларни ривожлантириш борасида таклиф ва мулоҳазалар айтиб ўтилди. 

    Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа Ўзбекистон томонидан билдирилган таклифларни атрофлича кўриб чиқиб, ижобий ҳал этишда бор имкониятни ишга солишини билдирди.

    Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси

    2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Бу йилги ҳаж мавсуми учун квота 12 мингдан 15 минг нафарга оширилгани қайд этилди. Кейинги йилларда мамлакатдан ҳаж сафарига борувчилар сонини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган. Ҳар бир зиёратчига тўлов миқдори жамоатчилик кенгаши қарорига асосан 68 миллион 760 минг сўм этиб белгилаган эди.

    Мамлакатда охирги беш йилда ҳаж зиёрати нархи 33,3 млн сўмдан 74 млн сўмга оширилган. Бу йилги мавсум учун нархлар ҳозирча аниқ эмас, лекин зиёратчилардан 50 млн сўмдан бадал пули йиғиш бошланган.

    Беш йил аввалги нархлар ва квоталар

    Охирги беш йил давомида Марказий Осиё давлатларида ҳаж зиёрати нархлари ўзгариши турлича кечган. 2020 ва 2021 йилларда пандемия бўлган ва хорижликларга Саудия Арабистонига кириш тақиқланган. 2022 йилдан бошлаб ҳаж ва умра зиёратлари яна одатий давом этиб келмоқда.

    2019 йилда Ўзбекистонда бир кишининг ҳажга бориб келиши 33,3 млн сўмдан (ўша пайтдаги курс бўйича 3879 доллар) тушган, республика учун ажратилган квоталар сони 7200 та эди. Қолган қўшни давлатларда нархлар қуйидагича бўлган:

    • Тожикистонда 3 750 доллар (5 000 та квота);
    • Қозоғистонда 4 000 доллар (3 200 та квота);
    • Қирғизистонда 3 000 доллар (5 510 та квота).

    Туркманистон эса ҳаж зиёрати учун нархлар қанча экани эълон қилмаган. Бироқ зиёратчилар сони ҳақида маълумотлар бор. Мамлакатдан 2019 йилда бор-йўғи 160 киши ҳаж амалини адо этган.

    Нархлар кескин тебранган йил

    Ўзбекистонда 2022 йилга келиб ҳаж зиёрати нархи кескин (деярли икки баравар) ошган ва бир кишилик тўлов 62 миллион 900 минг сўм (ўша давр курсида 5 744 доллар) этиб белгиланган (жами квоталар сони эса 10 865 тани ташкил этган). Бу ўша пайтда Марказий Осиё давлатлари орқасидаги энг қиммат нарх эди.

    Мусулмонлар идораси нарх қимматлашишига Саудия ҳукумати ҳаж сафарига доир қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий этгани, транспорт ҳамда бошқа қатор хизматлар қиймати кескин ошганини сабаб қилиб кўрсатган.

    “Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчилар учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади. Айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг долларгача этиб белгиланган.

    Ўзбекистонлик зиёратчилар жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Pullman” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қилади. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайди”, дея маълум қилган идора.

    Шу билан бирга, ташкилот сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14–20 кун эмас, 26 кун бўлишини қайд этган. “Бу ҳам табиий равишда нархларга ўз таъсирини кўрсатади”, дея баёнот берган масъуллар.

    Диний уламо Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида ҳаж амалини 5–6 кун ичида якунлаш мумкинлигини айтган.

    “Баъзи ҳожиларимиз ҳажга эртароқ бориб, эртароқ қайтади. Бошқалари кечроқ бориб, кечроқ қайтади. Бу жараён ташкилотчилик масаласи билан боғлиқ.

    Яъни Ўзбекистондан 10 000 одамни олиб бориб, уларни кутиб олиш, ҳаж қилдириб яна қайтиб юртга жўнатиш каби хизматларга кўп вақт кетади. Шунинг учун гуруҳлар навбати билан юборилади. Борди-келди тараддудлари туфайли ҳажда қолиш кўпроқ бўлади”, дейди мутахассис.

    18 феврал, 21:35   Изоҳ (0)   19430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳаж#умра

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.