Бухоро вилоятида 1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.

Унга кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Олот туманида яшовчи фуқаро Л.Н.га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Вилоятда бир ой аввал ҳам 2 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган майнинг ферма фош қилинганди.
Фош қилинган майнинг фермалар:
- Бухорода 1,2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди.
- Самарқандда 1,8 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди.
- Андижон ва Тошкентда 7,4 млрд сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилди.
- Самарқандда 1,8 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган майнинг билан шуғулланувчи шахс ушланди.
- Самарқандда 28 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди.
- Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этиб, қарийб 140 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди.
Изоҳ (0)