Тарихий мавзудаги фильмлар ижодкорлари шунчалик кўп хатоларга йўл қўядиларки, маълумотли кишилар бошларини чангаллаб қолади. Бу нафақат тарихий шахслар ўртасидаги муносабатларга, балки ўша давр урф-одатлари ва айниқса, кийиниш тарзига ҳам тааллуқли.
Хуррам ва волида ўртасидаги адоват
“Муҳташам юз йил” сериалида султон Сулаймоннинг севгилиси Хуррам деярли бошиданоқ унинг онаси — волида султон билан зиддиятга киришгани кўрсатилади. Албатта, ҳарамда аслида нима содир бўлганини айтиш мушкул. Бироқ тарихчиларнинг бошқа бир талқини мавжуд бўлиб, у анча ишончли туюлади.
Дарҳақиқат, султон Хуррамга шунчалик мафтун бўлиб қоладики, бошқа канизакларни бутунлай унутиб, фақат у билан вақт ўтказадиган бўлади. Шунда канизаклар янги қизга қарши туриш учун Моҳидаврон атрофида бирлашади.
Хуррам якка ўзи уларга қарши тура олмасди, аммо бу ерда муҳим “лекин” бор. Хуррам волиданинг ўғлига атаган совғаси эди. Шу боис у Хуррамни ҳимоя қиларди — ҳарамдаги ҳеч ким Волидага қарши чиқишга журъат этолмасди. Шу тариқа, аслида Хуррам қайнонаси билан зиддиятга бормаган.
Илк учрашув
Сериалда кўрсатилишича, бош қаҳрамон ҳарамга келганидан сўнг сарой йўлагида султон билан юзма-юз учрашиб қолади. Унинг феъл-атвори Сулаймоннинг эътиборини тортади ва кўп ўтмай уни ўз хонасига, ёлғиз суҳбатга таклиф этади.
Аслида бундай воқеалар ривожи умуман мумкин эмасди. Янги келган қизлар бир неча йил давомида ҳарамнинг алоҳида қисмида яшар, у ерда узоқ вақт давомида таълим олишарди.
Шу сабабли Хуррамнинг зиёфатдаги рақси у ёқда турсин, ҳатто ҳукмдор билан тасодифий учрашувнинг ўзи ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.
Хуррамнинг рақси
Сериалда қизларга шарқона рақс санъатини зиёфат бошланишидан атиги бир неча соат олдин ўргатишади. Аслида эса ҳарам мактабидаги таълим, жумладан рақс ҳам ҳақиқий устозлар томонидан ўргатилган, ҳарам оғалари томонидан эмас.
Хуррамнинг рақси кўп танқидга учради. Марям Узерлининг хореографик маҳорати бўлмаса-да, сериал мухлисларига унинг ижроси манзур бўлди.
Турмуш қурган аёлнинг сочи ёйилган
Анна Болейннинг бошидаги безак бежиз “француз қалпоқчаси” деб аталмасди. Актрисанинг ёйилган сочлари кўз-кўз қилинган бўлса-да, аслида сочни ёпиб турувчи мато бу безакка маҳкамланган эди.
Илгари қизлар турмушга чиқмагунча сочларини ёйиб юрган — бу бокиралик рамзи ҳисобланган, қирол хотинида бундай ҳолатни кўриш, шубҳасиз, ғалати эди.
Бошни ёпмай юриш
Албатта, “Соҳибжамол ва махлуқ” эртак, лекин шундай бўлса-да Беллни бош кийимсиз ҳолда кўрамиз, бу чиройли кўринса-да, тарихий жиҳатдан хато.
Асар муаллифи муҳим бир тафсилотни эътибордан четда қолдиргандай: ўша даврларда фақат жамият қоидаларига беписанд қарайдиган аёлларгина жамоат олдига боши очиқ чиқиши мумкин эди. Эҳтимол, Беллни бежиз ғалати деб аташмагандир? Ахир эртак 1740 йилдаёқ ёзилган, ўша пайтда халқ орасида сочни ёпиб юриш қоидаси амал қиларди.
Орқага осилган қилич
“Жодугар” сериали ва ўрта асрларга оид кўплаб фильмларда қаҳрамонлар қиличларини орқаларига тақиб юришади. Аммо ўткир қилични кўрмай туриб қинидан чиқариш ва қайта солиш қийин иш экани кўпчиликнинг хаёлига келмаган.
Саҳрода бош кийимсиз юриш
“Мумиё” фильмида Эвелин исмли қаҳрамон туяда саҳрони кесиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ у худди арабча рақс ижро этаётгандек енгил кийинган. На қуёшдан сақланиш учун бош кийими, на қум бўрони пайтида юзни ўраш учун қалин рўмоли бор. Ғалати жойи шундаки, ҳамроҳлари қизга саҳрога мос кийиниш ҳақида ҳеч қандай маслаҳат бермаган.
Изоҳ (0)