Туркиянинг Beyaz ТV телеканали бошловчиси Серен Серенгил «Söylemezsem olmaz» дастурида Неслиҳан Атагул ҳақида баёнот берди, деб ёзади «RusTurkey.com».
Бошловчининг сўзларига кўра, актриса «Элчининг қизи» сериалини соғлиғидаги муаммо туфайли тарк этмаган. «У ерда ҳамма жанжаллашган. Неслиҳан эса лойиҳани тарк этишни хоҳлар эди. Шартнома бўйича жарима тўламаслик учун касалликни ўйлаб топди», − дейди Серенгил.
Шунингдек, Серенгилнинг маълум қилганлари актрисанинг мухлислари орасида катта шов-шувга сабаб бўлди, аммо бу борада Неслиҳаннинг ўзидан ҳеч қандай жавоб бўлмаган.
Неслиҳан Атагул ёш бўлишига қарамай, аллақачон турк кинематографиясининг таниқли юлдузига айланган. Унинг ҳисобида у қадар кўп фильмлар мавжуд бўлмаса-да, бир неча бор кинотанқидчилар томонида эътироф этилган ҳамда халқаро кинофестивалларда нуфузли мукофотларга сазовор бўлган. Актриса ўзбек томошабинларига «Ишқ соҳиллари», «Севги изтироби» ҳамда «Элчининг қизи» сериаллари орқали таниш.
Изоҳ (0)