• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Тойгар Ишикли: Турк сериалларидаги машҳур саундтреклар муаллифи ҳақида (фото, видео)

    Турк сериалларидаги саундтреклар, мусиқалар — алоҳида санъат тури. Кўпгина турк мухлислари учун мусиқа Туркияда яратилган телекўрсатувлар ва фильмларнинг ажралмас қисми. Сериалларга мусиқа ёзган кўплаб турк композиторлари нафақат ўз ватанларида, балки хорижда ҳам машҳур бўлган. Улардан бири эса машҳур турк сериалларига мусиқа ёзган бастакорлардан бири — Тойгар Ишикли ҳисобланади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Сценарий муаллифлари ҳис-туйғуларнинг таъсирини кучайтириб, лойиҳанинг ҳар бир саҳнаси учун мос келадиган мусиқани диққат билан кўриб чиқади. Мусиқа нафақат давом этаётган воқеалар учун фон, балки кўринмас иштирокчи бўлиб, қаҳрамонлар бошдан кечирган ҳис-туйғуларнинг бутун спектрини етказади, бу эса экранда содир бўлаётган воқеаларни идрок этишни кучайтиради. Бу ҳар бир саҳнанинг кайфиятини етказишга ёрдам беради, драмани, фожиани ифодалайди ёки уни романтик тарзда ўрнатади.

    Лойиҳалар ижодкорлари халқ мусиқаси, мумтоз асарлар, замонавий эстрада ва рок композицияларидан фойдаланади, у ўзига хос муҳит яратади ва ўчмас ҳиссий таъсир кўрсатади.

    Тойгар Ишикли ёзган мусиқалар узоқ вақт давомида теледастурлардаги энг севимли турк композициялари рўйхатида бўлган. Чунки дунёнинг энг машҳур оркестрларидан бири бўлган “Не Просто” оркестри ўз дастурига “Севги изтироби” туркумидаги мусиқаларни киритган. 2015 йилда эфирга узатилган, Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва Каан Урганжиўғлу иштирок этган “Севги изтироби” сериали учун Тойгар Ишикли томонидан басталанган мусиқа яқинда фильмлар, ўйинлардан саундтрекларни ижро этишга ихтисослашган дунёга машҳур Не Просто оркестри томонидан ижро этилди.

    Сериалда сценарий, актёрлар таркиби, сюжетнинг динамик ва қизиқарли ривожи, режиссёр ва операторнинг иши муҳим, бироқ мусиқанинг ўрни ҳам бундан кам эмас.

    Турк сериаллари тарихига номи зарҳал ҳарфлар билан битилган Тойгар Ишикли 57 та лойиҳага мусиқий асарлар ёзган.

    Машҳур турк бастакори, мусиқа продюсери ва хонанда Тойгар Али Ишикли 1974 йилнинг 16 апрель санасида Голжик шаҳрида туғилган. У болалигидан оркестрда яккахон бўлган отаси туфайли мусиқага қизиқа бошлади. Тойгар болалар хорида қўшиқ куйлади, ўрта мактабда эса мусиқа билан жиддий шуғуллана бошлади, ўзининг мусиқий композицияларини яратиб, концертларда қатнашди.

    Бастакор ўз гуруҳини тузди, у билан бирга концертлар берди, мусиқий композицияларини ижро этди.

    Тойгар мактабни тугатгандан сўнг Мармара университетининг мусиқа таълими факультетига ўқишга кириб, хонандалик йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиб, мусиқа таълимини давом эттирди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    У Истанбул университетидаги МIAM (Мусиқада илғор тадқиқотлар маркази)да композиция бўйича магистрлик даражасини олган. Ҳозирда бастакор Истанбул техника университетида мусиқашунослик ва мусиқа назарияси бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилмоқда. Шунингдек Тойгар Ишикли “Беркли” мусиқа коллежида фильмларга овоз бериш бўйича таҳсил олган.

    Таълим давомида у Ҳасан Учарсу, Камран Инче, Питер Снаппер, Девид Осбон, Шеҳвар Беширўғлу ва Наил Явузўғлу каби таниқли бастакор ва академиклар билан ҳамкорлик қилиш, жазз, 20-аср мусиқаси, мумтоз турк тили соҳаларида тадқиқот ва фаолият олиб бориш имконига эга бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Тойгар нафақат сериаллар учун мусиқа ёзган, балки Сибел Тузун, Ёнжа Лоди, Эмре Алтуғ, Ҳарун Колчак, Гулай, Ҳазал, Суави ва Эдип Акбайрам каби солистлар билан бас, аранжировкачи, бастакор ва қўшиқ муаллифи сифатида ҳам ишлаган.

    2004 йилнинг бошида Тойгар “Гече Юруюшу” сериали учун мусиқа ёзгач, мусиқали кино саноатига кириб келди, кейинчалик “Олтин апелсин” маросимида мукофотни қўлга киритди. Шундан сўнг ижодкор энг кўп талабга эга, машҳур бастакорга айланди ва унинг карьерасида ўзгаришлар бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Унинг телесериалларга ёзилган кўплаб саундтреклари алоҳида компакт дисклар сифатида чиқарилган.

    Бастакорнинг коллекциясига 57 та лойиҳа учун ёзилган мусиқалар киритилган. У “Хазонрезги” (2006—2010 йил), “Менекше ва Халил” (2007—2008 йил), “Тақиқланган севги” (2008—2010 йил), “Эзел” (2009—2010 йил), “Кузей Гуней” (2011—2013 йил), “Кара амаки” (2012—2015 йил), “Тўлқин” (2013—2015 йил), “Курт Сеит ва Александра” (2014 йил), “Пул ва гул ишқи” (2014—2015 йил), “Севги изтироби” (2015—2017 йил), “Менга қандай севиш кераклигини айт” (2016 йил), “Ичкарида” (2016—2017 йил), “Чуқур” (2017—2021 йил), “Қарға” (2019 йил) каби машҳур телесериаллар ва лойиҳаларга мусиқалар  ёзган.

    Рўйхатдаги кўплаб сериаллар учун бастакор турли танловларда “Энг яхши саундтрек” номинациясида мукофотларга сазовор бўлган.

    Масалан, Тойгар Ишикли “Тўлқин” лойиҳаси устида ишлаганда умумий давомийлиги бир соатдан ортиқ бўлган 49 та композиция яратган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Бастакорнинг томошабинлар танишган сўнгги асари “Пастга ва ташқарига” (2022 йил) ва “Оила” телесериаллари мусиқаси бўлиб, лойиҳа ҳозирда экранларида намойиш этилмоқда, унинг иккинчи мавсуми эса кузда премьера қилинади.

    Туркиянинг БлуTV рақамли платформасида 2023 йилнинг 28 июлда бошланган янги “Магарсус” лойиҳасида Тойгар Ишикли мусиқаси ҳам намойиш этилади.

    Тойгар Ишиклининг сўзларига кўра, унинг ажойиб композициялари остидаги илҳом манбалари — унинг оиласи, рафиқаси Айлин ва уларнинг қизи Назли. Улар бастакор ижодининг энг содиқ мухлислари. Тойгар ҳатто қизи Назли учун “Менекше ва Халил” сериалида янграган аллани ёзган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Мусиқа — фильмларнинг алоҳида муҳитини яратиш ва томошабинларга таъсир кўрсатувчи кучли восита.

    Турк киноси ушбу мамлакат маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи турли оҳангларни тақдим этади, саундтреклар эса ўзига хос садо яратиб, кино асарларидан баҳраманд бўлишга салмоқли ҳисса қўшади.

    01.08.2023, 20:45   Изоҳ (0)   9384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг молиявий аҳволи қандай? Нега ҳамма улар банкротлик ёқасида экани ҳақида гапирмоқда?

    01.08.2023, 18:51

    Вафоти сабабли сценарийда “ўлдирилишига” тўғри келган актёрлар (фото)

    01.08.2023, 17:59

    “Машҳур телеканаллардан бирига борсам, кондиционер ишламаяпти”. Отабек Маҳкамов Тошкентда “свет” тез-тез ўчирилаётгани ҳақида (видео)

    01.08.2023, 16:35

    Кардашян-Женнер оиласидаги энг бадавлат инсон кимлиги маълум қилинди

    01.08.2023, 14:30

    Тушлик учун 200 минг доллар: Жастин Бибер, Кайли Женнер ва бошқа машҳурлар овқатланишга қанча пул сарфлайди? 

    01.08.2023, 12:30

    Тейлор Свифтнинг Сиэтлдаги концерти кичик зилзилага сабаб бўлди

    01.08.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.