• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кучли аёл қандай бўлиши керак? Нургул Ешилчай карьераси, ҳаётга қарашлари ва бошқа мавзудаги саволларга жавоб берди

    Ўзбек телетомошабинларига «Ишкомли уй» сериалидаги Баҳор роли билан таниш бўлган, айни вақтда Туркиянинг Fox каналида эфирга кетаётган «Гуноҳни ювиш» фильмида суратга тушаётган актриса Нургул Ешилчайнинг МАG журналига берган интервьюсини ўзбек тилида эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: МАG

    Фото: МАG

    — Актёрлик маҳорати сиз учун нимани англатади? Ўз ишингизни яхши бажаришга ёрдам берадиган деталлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

    — Актёрлик маҳоратининг 80 фоизи заковатдан иборат деб ҳисоблайман. Қаҳрамонни гавдалантиришда мантиқ ва тасаввурнинг аниқ бўлиши жуда ҳам муҳим. Атрофда нима бўлаётгани ҳақида билиш, кўриш ва янги тенденцияларни ўрганиш керак.

    — «Гуноҳни ювиш» сериалида ҳеч қачон ўз эътиқодидан воз кечмайдиган она Зейнеп ролини ўйнаяпсиз. Зейнепга қандай баҳо берган бўлардингиз?

    — Менга кўпроқ Зейнепнинг бошидаги аҳволи ёқади. Унинг ўз касби бўлган. У қувноқ, жаҳли чиққанида эса қоплон сингари бўлган. Аммо энди у босиқ, юввош. Сиз қаҳрамонни актёр сифатида дастлабки ҳолатини гавдалантирасиз, кейин эса сиз тушунмайдиган телевизион персонаж пайдо бўлади. Бегоналашгани учун роль ўйнаш қийинлашади.

    Фото: МАG

    Фото: МАG

    — Сизга фарзандлари учун таваккал қилишдан қўрқмайдиган, шунингдек, севгисини ҳам йўқотмасликка уринадиган кучли аёл ролини ижро қилиш ярашади. Нима деб ўйлайсиз севгининг вақти ёки шартлари бўладими?

    — Аёл киши аввало ўзига вақт топиши ва нимани хоҳлашини билиши керак. Болаларим нимани хоҳлайди? Эрим нимани истайди эмас, аввало ўзидан нима истаётганини сўраши керак. Аёл ҳеч ким учун ўзидан воз кечмаслиги ва полювгичга айланмаслиги керак. Айнан шу сабаб ҳам Зейнепни ўта кучли деб ҳисобламайман. Чунки у ўзи учун ҳеч нима қилмаяпти. Муратхон Мунганнинг «Кийиклар ва лаънатлар» спектакли бор. Унда кийикни севиб қолган эркак сеҳргарга мурожаат қилади ва кийик аёлга айланади. Турмуш қуриб бахтли ҳаёт кечирган жуфтликнинг фарзанди бўлмайди. Эркак болали бўлишни истайди, эркакнинг бу аҳволидан хафа бўлган аёл сеҳргарга такрор мурожаат қилиб вазиятни англатади. Афсунгар аёлга агар унинг кўзлари ўйиб олинса, фарзандли бўлиши мумкинлигини айтади. У кўзларини ўйиб олганидан кейин бўлса, эри уни кўзлари учун яхши кўрганини таъкидлайди. Демоқчи бўлганим, ҳаётдаги исталган муносабатларнинг қадр-қиммати бўлмаслиги мумкин. Агар ўзингиз учун яшасангиз, фарзандларингиз ҳам бахтли, севгининг ҳам энг яхшиси бўлади. Севги ёш танламайди.

    — Сиз учун севги нима? Ўзингизни севиб қолган киши сифатида қандай тасвирлаб бера оласиз?

    — Инсоният тарих давомида топилмаган саволга жавоб беришимни сўраяпсиз. Мен севиб қолсам, ўта қувноқ бўламан, кўп куламан. Менда юқорига лифтда эмас, зинапоядан кўтарилишга тайёр бўладиган даражада энергия пайдо бўлади.

    — 2020 йилдаги фото кўргазмада аёлларнинг кучига урғу берган эдингиз. Сизнингча жамиятда кучли аёл феномени пайдо бўлиши учун нима қилиш керак?

    Фото: МАG

    Фото: МАG

    — Ҳар қандай даврда турли аёллар идеаллаштиришга ҳаракат қилинади. Бизга идеал эмас, эркин яшайдиган аёллар керак. Аёлнинг қанчалик кучли эканини очиб берадиган, ларзага келтирадиган ва ҳатто дунёни ўраб турадиган қарашнинг келиб чиқиши шу замин билан боғлиқ. Aнадолуда матриархат 16 минг йилдан буён мавжуд. Бу минг йиллик тарих давомида ҳамиша қудратли аёлларнинг уйи бўлган макон. Бу замин кучли аёллар, Кибеле (барокат тангриси), Афродита (севги тангриси) ва Амазонка (юнон афсоналарида жанговар аёллар) авлодларининг ери. Бизнинг генлар ўта кучли.

    — «Ишкомли уй» барчамиз учун эсда қоларли сериал бўлган. Ўша йилларни ёдга олганда нима ҳақида ўйлайсиз?

    «Ишкомли уй» вақтида барчамиз жуда ҳам ёш бўлганмиз. Бу Чангин Ирмакнинг биринчи иши, кординатор эса Тимур Савжи бўлган. Шундан кейин у ўзининг шахсий продюсерлик марказига асос солган. Ўзжан Дениз сингари мен учун ҳам биринчи лойиҳа бўлган. Бу ёшликнинг оловли лойиҳаси. Шу сабаб ҳам мен учун барчаси жуда қизиқарли кечган.

    — Қандай сериалларни томоша қиласиз?

    Мен барча фаслларини бошидан охиригача томоша қилган сериалнинг ўзи йўқ. House Of Cards, Crown, Breaking Bad, The Handmaid’s Tale, Mad Man сериаллари менга жуда ҳам ёқади.

    — Янги авлод юлдузларидан кимларни ёқтирасиз?

    Жияним Бусе Челик, Неслиҳан Атагул, Ҳазал Кая, Мерве Диздар, Жем Йигит Узумўғлу ва Бурак Дениз ёқади.

    — Кўп йиллардан буён экранда доимгидек гўзал кўринишингиз сири нимада?

    Тонгда юзимни муз бўлаги билан артаман. Галаконцертлардан аввал тухум оқидан ниқоб қилганимдан кейингина макияж қиламан. Картошка кўз остидаги ҳалқаларни яхши бартараф қилади.

    Фото: МАG

    Фото: МАG

    — Ўзига хос бўлишингизнинг сабаби нимада?

    — Узоқни ўйлаб иш қиламан, эмоционалман, аммо ҳамма нарсани назорат қила оламан, синчковман ва ланжликка чидай олмайман.

    — Одамлар сизни қувноқ ва самимий деб ҳисоблайди. Суратга олиш майдончасида саҳналарингиз суратга олингунича кимлар билан ва нима ҳақида гаплашасиз?

    — Суратга олиш майдончасида болалар билан вақт кечиришни яхши кўраман. Улар зерикарли иш ҳақида гапирмайди, менга рақамли оламни ўргатади, мен уларнинг ҳаёти ҳақида тинглайман. Болалардан ташқари менга ҳаммадан кўп, сўнгги вақтларда сафарга чиқишни режалаштириш ёқади. Бу мени бахтиёр этади.

    — Муваффақиятли актриса, гўзал она ва ўзига хос аёл эканлигингизнинг сири нимада?

    — Тўлиқ ҳаёт кечириш сири: ўзликни англаш, мукаммал бўлишга уринмаслик ва бошқаларга тақлид қилмасликда.

    — Ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи сифатида унинг таъсирига қандай баҳо берасиз?

    — Фикримча, ижтимоий тармоқлар исталган нарса ҳақида биринчи бўлиб, шахсан ўзи маълумот бериш имконини беради. Воситачилар йўқлиги учун эса илиқ мулоқот қилиш, дунёда нима юз бераётгани ҳақида осон тушуниш мумкин.

    — Сўнгги йилларда рақамли платформаларга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Айниқса, пандемия даврида янада жадал тарқалаётган рақамли одатлар аудитория ва киносаноатга нима олиб келади, деб ўйлайсиз?

    — Инсон дилкаш мавжудот ва айнан шу сабаб ҳам театр, кинотеатр ва концертлар ҳамиша мавжуд бўлади. Кинотеатрда фильм томоша қилиш жараёнида барча баробар йиғлайди ва кулади. Жамоавий реакция бағоят гўзал, шундай эмасми? Рақамли оламда эса ҳис-туйғулар индивидуал ҳис қилинади. Аммо мен туйғуларни биргаликда бошдан кечириш муҳим, деб ўйлайман. Рақамли коинот қонимизга сингиб бўлди. Айнан шу сабаб ҳам қарам бўлиб қоладигандек туюлади. Фильмлар ҳам турли. Кинотеатрда кўриш исталган ва рақамли платформада томоша қилиш хоҳланадиган фильмлар бошқа-бошқа. Ҳозир ҳаммаси тартибсиз кўринишга эга, аммо ажратилса янада равон кўринади. Шунда менинг фикримча, ташвишланишга ҳожат қолмайди.

    Мавзуга доир:

    • Нургул Ешилчай шу вақтгача оғиз очмаган оиласидаги фожиали воқеа ҳақида сўзлаб берди
    • PR учун исмидан фойдаланилган Неслиҳан, Нургул Ешилчайнинг янги образи. Турк киноси янгиликлари
    • 44 ёшли турк актрисаси Нургул Ешилчай турмушга чиқмоқда
    • Турк сериалларидаги энг чиройли 10 та жуфтлик

    05.04.2021, 11:12   Изоҳ (0)   29364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Наргиза Абдуллаевани йиғлатган сюрприз, сумалак пиширган халқ артистлари, кинони бутунлай тарк этган Мадина Мумтоз

    04.04.2021, 22:34

    Фото: Малика Диана, Шерон Стоун ва тан соқчиларини севиб қолган бошқа юлдузлар

    04.04.2021, 19:50

    Ҳусниддин Холиқовнинг «Сумалакдан тош топдим» клипидаги Наргиза Тўлаганова АҚШга кетиб, Facebook компаниясида ишлаётгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    04.04.2021, 18:47

    Замонавийлик стандарти: Google натижаларига кўра энг чиройли ҳинд актрисалари (фото)

    04.04.2021, 12:57

    Нафақат саҳнада, балки ҳаётда ҳам ажралмас дўст бўлган турк юлдузлари (фото)

    03.04.2021, 19:52

    Ҳалит Эргенч ва Бергузар Корель учинчи марта ота-она бўлади

    03.04.2021, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Зеленскийга музокараларда Украина ҳудудини муҳокама қилмасликка ваъда берди

    Дунё | 14 август, 15:20

    Россия ядровий каллак ташувчи қанотли ракетани синовдан ўтказади

    Дунё | 14 август, 15:05

    Ўзбекистон нега АҚШдан пахта импорт қилмоқчи?

    Ўзбекистон | 14 август, 14:58

    Австрияда жарроҳ 12 ёшли қизига бемор бош суягини тештирди

    Дунё | 14 август, 14:40

    Тошкентда бўлиб ўтадиган концертларга кириш қанчага тушади?

    Маданият | 14 август, 14:25

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    Дунё | 14 август, 14:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.