Туркиялик машҳур актриса Неслиҳан Атагул Голливудда роль ижро этади, деб ёзади «RusTurkey.com».
Хабарларга кўра, актриса бош ролларни Пенелопа Крус ҳамда Луис Тосар ижро этаётган En Los Margenes лойиҳасида иштирок этади.
Суратга тушиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган Неслиҳаннинг сўзларига кўра, у мазкур муваффақиятни фақатгина ўзининг хизматлари туфайли деб билмайди. «Бу мамлакатимнинг ҳам хизматидир. Туркияни халқаро миқёсда намойиш этишдан фахрланаман», − дейди актриса.
Неслиҳан Атагул ёш бўлишига қарамай, аллақачон турк кинематографиясининг таниқли юлдузига айланган. Унинг ҳисобида у қадар кўп фильмлар мавжуд бўлмаса-да, бир неча бор кинотанқидчилар томонида эътироф этилган ҳамда халқаро кинофестивалларда нуфузли мукофотларга сазовор бўлган. Актриса ўзбек томошабинларига «Ишқ соҳиллари», «Севги изтироби» ҳамда «Элчининг қизи» сериаллари орқали таниш.
Мавзуга доир:
- Соғлиғи ёмонлашгани туфайли «Элчининг қизи» сериалини тарк этган Неслиҳан Атагул ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берди
- Неслиҳан Атагул касал бўлиб қолди, Киванч Татлитуғнинг янги сериалдаги партнёри. Турк киноси янгиликлари
- Неслиҳан Атагул ва Керем 2020 йилнинг энг яхши турк актёрлари сифатида эътироф этилди (фото)
- Энгин Акюрек, Неслиҳан Атагул ва турк сериалларининг бошқа юлдузлари қанча гонорар олади?
Изоҳ (0)