“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Вулверҳэмптон”га қарши ўйиндан (1:0) сўнг фикрларини билдирди.

Мураббий агар натижаларга қаралса жамоа ривожланганини таъкидлади.
“Лекин ўйинга назар ташласак, ҳали жуда кўп иш қилишимиз керак. Дастлабки 20 дақиқа давомида рақиб биздан анча яхши ўйнади, уларда имкониятлар етарлича бўлди. Бизга эса омад кулиб боқди. Ўзимиз хоҳлаганча ўйнай олмадик, аммо нима учун курашаётганимизни яхши биламиз”, – дейди испаниялик мутахассис.
Гвардиола ҳозир жамоа бир неча ҳафта аввалги вазиятдан яхшироқ ҳолатда эканлигини айтди.
“Сўнгги учрашувларда ғалаба қозондик, бошқа жамоалар эса очколар йўқотди. Агар бугунгидек ўйнасак, бу ҳам яхши. Энг муҳими, ҳушёрликни йўқотмаслигимиз керак. Бундай ғалабалар бизга ишлашда давом этиш кераклигини кўрсатади”, – дейди “Ман Сити” бош мураббийи.
Изоҳ (0)