Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Барселона”га ижарага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Аввалроқ Испаниянинг Carpetas Blaugranas нашри каталонияликлар Ҳусановни узоқ муддатли лойиҳанинг асосий қисмидан бири сифатида кўраётгани, клуб уни бир мавсумга ижарага олиб, кейинроқ тўлиқ сотиб олиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзганди.
Бироқ футболчининг агенти Ғайрат Ҳасбиуллин бу борадаги миш-мишларга ойдинлик киритди:
Менга “Барселона”дан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ. Бу гаплардан хабардор эмасман. Клуб президенти ҳам мен билан боғланмаган. Буларнинг барчаси шунчаки миш-миш, деди Ҳасбиуллин Sport-Express нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг январида “Манчестер Сити”га ўтган ва клуб билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Ҳозиргача у “шаҳарликлар” сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.
Изоҳ (0)