• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бекор қилинган Ўзбекистон — Аргентина ўртоқлик учрашуви, «Ман Юнайтед» ва «Барселона» ўртасидаги ЕЧЛ финали, катта футболда ном-нишонсиз йўқолган «Пахтакор-98». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 27 майда нималар ҳақида ёзган?

    Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури. Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

    Хўш, 11 йил аввал 27 май куни ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервьюлар уюштирган? Буларнинг барчаси «Ўзбек футболи газеталари тарихи» рукнида эълон қилиб борилади.

    «Интерфутбол» газетасининг биринчи саҳифасида «Грандлар ёққан тафтсиз гулханлар» сарлавҳали мақола чиққан. Унда масъул раҳбарлардан тортиб мураббийларгача, оммавий ахборот воситаларида чиқаётган ижобий хабарлар сабаб хотиржамликка берилиши керакмаслиги айтилган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Таъбир жоиз бўлса мақоланинг иккита эътиборга молик бўлган жойидан биринчисида, жумладан, шундай дейилган: «... ич-ичимизда бошқа бир ‘мен’ бош кўтаради ва ‘Барака топгурлар, футболнинг ривожи ва оммавийлиги фақат жаҳон чемпионати ҳамда Олимпиада ўйинларида иштирок этиш билан белгиланмайди. Ана, Уругвай ўтмишда уч карра жаҳон чемпиони бўлган. Уругвай футболини яқиндагина илк бор жаҳон чемпиони бўлган Испания футболи билан қиёслаш мумкинми?’, деган хитоб янграйди».

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Иккинчи эътиборга молик жумлага кўра, «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Шўртан» Осиё футболи майдонларини тарк этди, яъни мусобақалардан чиқиб кетди. Ягона умид эса – «Насаф»дан.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Ўйлаб қаралса, сўнгги икки йилда ҳам «Насаф» ягона умид бўлиб қолмоқда. Хусусан, 2021 йили «Пахтакор» ҳамда «ОКМК» ОЧЛнинг гуруҳ босқичидаёқ мусобақани якунлаган, «Насаф» эса ОФКда финалгача етиб борган бўлса, 2022 йилда «Пахтакор» яна ОЧЛда гуруҳда қолиб кетди, «Насаф» плей-оффда. ОФКда иштирок этадиган «Сўғдиёна» эса ҳали ўз ўйинларини ўтказиб улгурмади.

    Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мексикадаги Жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Таъкидланишича, Тошкент вилоятининг Дукентидаги йиғин 2 июнгача давом этади, 9 июнь куни терма жамоа Мексика томон йўл олади.

    1998 йилда туғилган «Пахтакор»чилар Германиядаги халқаро турнирда иштирок этиш учун учиб кетган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Жамоа Бергиш-Гладбах шаҳарчасида ўтказиладиган Дўстлик кубогида иштирок этади. Турнирга 17 нафар футболчи жўнаб кетган. Орадан 11 йил ўтди, аммо рўйхатдаги футболчиларнинг бирортаси профессионал даражада бўй кўрсатгани йўқ.

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни Хитойга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади (аслида, ушбу ўйин 4 июнь куни бўлиб ўтиши айтилган, бироқ футболчиларнинг чарчаб қолмаслиги учун мураббийлар томонидан ўйин бир кун кейинга кўчирилган).

    Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилиб, унда мураббий МТЖ ва ОТЖнинг бўлажак учрашувлари ҳақида фикр билдирган. Таъкидланишича, Хитой ўртоқлик учрашуви масаласида ўзи таклиф билан чиққан, улар ҳатто Тошкентга келиши керак бўлган. Бироқ, бу иш амалга ошмаган ва Ўзбекистоннинг ўзи Пекинга боради.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Эътиборга лойиқ бўлган бошқа жиҳат ҳам бор — Ўзбекистон 20 июнь куни Аргентина билан ўртоқлик ўйини ўтказиши керак бўлган, аммо бу иш маълум сабабларга кўра амалга ошмай қолган. Орадан 11 йил ўтиб кўришимиз мумкин бўлгани Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳалиям Аргентина билан ўйнамаган.

    Англия футбол ассоциацияси ФИФА президентлиги учун сайловларда Зепп Блаттерни ҳам, ОФК президенти Муҳаммад бин Ҳаммамга ҳам сайловларда овоз бермаслигини маълум қилганди. Бин Ҳаммам эса англияликларни жаҳон футболида катта обрўга эътиборга эга эканликларини айтиб, сайловда овоз беришга чақирмоқда.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    2011 йилнинг 28 май санасида Европа Чемпионлар Лигаси финали бўлиб ўтиши керак. Унда Англиянинг «Манчестер Юнайтед»и ҳамда Испаниянинг «Барселона»си ўзаро тўқнаш келади. Ўйин олдидан жамоаларда имконият қандай, клубларнинг финалгача бўлган йўли қандай, шулар ҳақида финал олди превьюда ўқиш мумкин.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Маълумот учун, ЕЧЛ 2021/2022 йилги мавсумининг финали ҳам 28 май санасида ўтказилиши белгиланган. Унда Англиянинг «Ливерпуль»и ва Испаниянинг «Реал Мадрид»и ўзаро баҳс олиб боради.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг хабар беришича, 1996 йилда туғилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9—17 июнь кунлари Озарбайжондаги Cuspian Cup турнирида иштирок этади.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Хабардаги бир жумла ажабланарли: «Аслида мазкур турнирда 1995 йилда туғилган футболчилар иштирок этиши мўлжалланганди. Бироқ ЎФФ ушбу ёшдаги терма жамоага эга эмаслигини инобатга олган ҳолда Озарбайжонга Дилшод Нуралиев устозлик қилаётган жамоани юборишга қарор қилди».

    ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов Мексикадаги Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросимига бориб келган, шунингдек, мутахассис мусобақа ўтказиладиган ҳудудларга ҳам ташриф буюрган. Унинг айтишича, Мексикагача бўлган йўл анча узоқ кечган, хусусан, Тошкент—Истанбул—Мадрид—Мехико йўналишида парвоз қилишга тўғри келган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Ўзбекистонлик мухлислар мусобақага олиб кетиладими? Терма жамоалар маркази директорининг сўзларига кўра, терма жамоа ўзи билан мухлисларни олиб кетмайди. 27 соатни ўз ичига оладиган узоқ масофа шундай йўл тутилишига мажбур қилган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    ЎФФ тартиб-интизом қўмитаси учрашувларда рақибини ҳақорат қилган, рақибига атайлаб жароҳат етказмоқчи бўлган футболчиларни жазолаган. Хусусан, «Сўғдиёна» — «Гулистон» учрашувида юзага келган ҳолатлар учун ҳар икки жамоадан биттадан футболчи жазоланган. Таъкидлаш жоиз, ушбу ўйинда кўп эҳтимол каттароқ жанжалли воқеа юзага келган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Шунингдек, «Машъал-Академия»га қарши учрашувда жамоадошини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Жайҳун» дарвозабони Александр Лобанов 2 та ўйинга дисквалификация қилинган.

    «Челси» хўжайини Роман Абромович ихтиёридаги жамоа бошқарувидаги жамоа рулини кимга топшириш борасидаги номзодларнинг якуний рўйхатини белгилаб олган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 27 май сонидан лавҳа

    Орадан роппа-роса 11 йил ўтди ва россиялик функционер Украина—Россия можаролари фонида «Челси»ни сотиб юборишга мажбур бўлди.

    Мавзуга доир: 

    • Футбол янги инқилоб бўсағасида, Олий лига тақвимидаги ўзгаришлар, «Акрамов зўрми ёки Абрамов?». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 17 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистон терма жамоасининг Украинага қарши ўйини, бир вақтда иккита хориж йиғинида иштирок этган Абрамов, «Кройфф ва Платини ҳозирги Мессидан анча кучли бўлган». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 20 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Қатар ЖЧ—2022 мезбонлигидан маҳрум бўладими? Истеъфодан сўнг «портлаган» Кабаев, чет эл лигасида чемпион бўлган 17-ўзбекистонлик. Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 24 майда нималар ҳақида ёзган?

    27.05.2022, 15:12   Изоҳ (0)   33885
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» «Милан» етакчиси учун 120 млн евро тўлашга тайёр

    27.05.2022, 14:11

    Ҳакамни калтаклаган «Навбаҳор» футзал жамоаси вакиллари 2 йилга четлатилди

    27.05.2022, 12:50

    Хавьер Тебас: «Лига 1 Месси келганидан кейин 70 млн евро ишлаб олди, Ла Лига эса Лео ва Роналдусиз 900 млн даромад қилди»

    27.05.2022, 12:09

    Шоҳжаҳон Эргашев аргентиналик боксчини мағлуб этиб, ғалабали юришини давом эттирди

    27.05.2022, 11:15

    Хоккей бўйича ЖЧ—2022 мусобақасининг ярим финалчилари маълум бўлди

    27.05.2022, 10:10

    Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

    26.05.2022, 21:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уй юмушлари сабабли Instagram’да 2 та обуначисини йўқотган ҳиндистонлик аёл эрини полицияга берди

    Дунё | 21 июн, 14:50

    Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 14:49

    Маъноси олтинга тенг бўлган, аммо кўпчилик кўрмаган қадрдон мультфильмлар

    Кино | 21 июн, 14:20

    Ўзбекистонда Германия университети ташкил этилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 14:00

    Йоҳанссон танқиддан қўрқади, Буллок эса хакерлардан: нима учун баъзи машҳурлар ижтимоий тармоқлардан воз кечган?

    Шоу-бизнес | 21 июн, 13:45

    Янги iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг олд камераси кўринмас бўлади

    Технологиялар | 21 июн, 13:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.