Яқинда Саудия Арабистони майдонларида ўтказилган Осиё Кубогининг финалида ўзбекистонлик икки футболчи — Нурбек Сарсенбоев ҳамда Миразиз Абдукаримов ноябрь ойида Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев мазкур вазият бўйича тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларининг финалда олган қизил карточкалари Жаҳон чемпионатида таъсир қилиши мумкин. FIFA интизомий кодексига кўра, четлатилиш ортидан олинган дисквалификация кейинги мусобақага ўтказилади. Бу ҳолатда футболчилар ЖЧ U-17 га қадар ўз ёш тоифасидаги бошқа мусобақада иштирок этмаса, дисквалификация мундиалдаги иштирокига таъсир қилиши мумкин. Ўтказиб юбориладиган ўйинлар сони ОФК Тартиб-интизом қўмитаси томонидан белгиланиши керак.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси чемпионлик билан бирга ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритди. Ушбу турнир 2025 йилнинг 3 ноябридан 27 ноябрига қадар Қатар майдонларида ўтказилади.
Изоҳ (0)