• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ сайли, модалар намойиши, ош мусобақаси ва атлас кийган хорижликлар — Марғилондаги «Атлас байрами»дан фоторепортаж

    Марғилон шаҳрида «Атлас байрами» V халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан ўтказилди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Халқаро миқёсда ўтказилган фестивалда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Малайзия, Ҳиндистон, Туркия, Таиланд, Бангладеш, Индонезия, АҚШ, Мўғулистон, Италия каби 20 дан зиёд мамлакатдан келган ҳунармандлар, маданият арбоблари, санъатшунос олимлар, дизайнерлар, рассомлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Мазкур фестивалдан олдин Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳунармандлари ҳамда дизайнерлари учун таниқли усталар иштирокида анъанавий ҳунармандчилик, либослар дизайни бўйича маҳорат дарслари ташкилланди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фестивальнинг тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Каддумий иштирок этди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Марғилон шаҳрига «Жаҳон ипак ва икат ҳунармандлари шаҳри» мақоми берилди. Бугунги кунда дунёнинг 4 та қитъасидан 57 та шаҳар бундай эътирофга сазовор бўлган. Вилоятда Қўқон шаҳридан сўнг Марғилон ҳам ушбу рўйхатга киритилди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Ўзбек миллий ҳунармандчилигининг маркази бўлган Фарғона вилояти Марғилоннинг атлас ва адраслари, Риштоннинг кулолчилик санъати, Қўқоннинг ёғоч ўймакорлиги ва наққошлик мактаблари билан дунёга машҳур.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Марғилон азалдан атлас ва адрас тайёрлаш маркази бўлиб келган. Йўқолиб бораётган анъаналарни тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида 2007 йилда Марғилонда ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази очилиб, ҳозирга қадар атлас ва адрас матоларини тайёрлаш технологиясини сақлаш, ривожлантириш ва оммавийлаштириш билан шуғулланиб келмоқда.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Марғилон ва унга туташ туманларда мато ва гилам тўқимачилиги, миллий либос ва миллий пойабзал тайёрлаш билан 3 мингга яқин, Риштон туманида анъанавий кулолчилик билан 5 мингдан ортиқ, Қўқон шаҳри ва унга туташ ҳудудларда ёғоч ўймакорлиги, заргарлик каби ҳунармандчилик турлари билан 10 мингга яқин оилалар шуғулланади.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Бугунги кунда шаҳарда атлас, адрас, беқасам ва шойи тўқиш билан 600 дан ортиқ уста шуғулланади. Ҳунармандлар томонидан қадимий намуналар асосида ишлаб чиқарилаётган «Марғилон», «Наврўз», «Расадхона», «Бибихоним», «Барги карам», «Чақирим», «Намозшомгул», «Қора кўзим», «Бегойим», «Ўзбекистон гўзали», «Қўчқоршох», «Гулдаста», «Келинчак атлас» деб номланган ипак матоларга бугун дунё миқёсида қизиқиш юқори.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Марғилон ҳунармандлари яратган гиламлар, ипак матолар, заргарлик ва зардўзлик буюмлари дунёнинг турли мамлакатларидан келган сайёҳларни ҳайратга солмоқда.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фестиваль доирасида «Замонавий дунёда анъанавий тўқимачиликнинг ўрни» халқаро конференцияси, «Буюк ипак йўли ворислари» анъанавий тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси, «Ikat маҳсулотларининг ишлаб чиқилиши ва экспорти соҳасидаги муваффақиятлар ва тўсиқлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Халқ сайиллари спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари, дорбозлар ва миллий ўйинлар мусобақалари билан бошланди. Кураш, арқон тортиш, халқ амалий санъати — фольклор намуналари, бир-биридан мазали миллий таомлар танловлари ўтказилди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Тўқимачилик ва амалий санъат буюмлари ярмаркаси, аския ва катта ашула ижрочилиги, фольклор ансамбллари, халқ ижрочиларининг дастурлари, концертлар ва қўғирчоқ театрлари томошалари намойиш қилинди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фольклор гуруҳлари, халқ ансамбллари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан халқона куй-қўшиқлар, ўлан-лапарлар ижро этилди. Боғ бўйлаб ўрнатилган дошқозонларда ош дамланиб, байрам иштирокчиларига тарқатилди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Ўзбекистоннинг турли вилоятлари вакиллари томонидан махсус павильонлар ташкил этилиб, ўша ҳудудга хос урф-одатлар кўрсатиб берилди, халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ўтказилди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Ижодкорлар боғида «Атлас байрами» бешинчи халқаро анъанавий тўқимачилик фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда турли номинация бўйича ғолиблар эълон қилиниб, тақдирланди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Муножот Йўлчиева, Илҳом Иброҳимов, Гулсанам Мамазоитова каби таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури фестиваль иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

    24.10.2022, 00:31   Изоҳ (0)   17870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистонда вазирлар, Сурхондарё ва Қашқадарёда эса собиқ ҳокимлар «таъзирини еди»: «Дарё»да ҳафталик дайжест

    23.10.2022, 23:31

    Шаҳрихонда икки Cobalt ўртасидаги ЙТҲ оқибатида ёнғин келиб чиқди (видео)

    23.10.2022, 23:23

    Қорақалпоғистонда 2022 йилда гўдаклар ўлими ортгани маълум қилинди (видео)

    23.10.2022, 21:21

    Ўзбекистондаги My Freighter юк авиакомпанияси ўзининг илк самолётига эга бўлди

    23.10.2022, 21:01

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    23.10.2022, 20:51

    Ҳиндистонда тутқунликда қолган ўзбекистонлик аёллар ватанга қайтишда ёрдам сўради (видео)

    23.10.2022, 20:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.