• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Uzumни йил давомида табиий ҳолатда сақлашнинг уч хил усули бор». Олтиариқлик боғбон узумни 12 ой сақлаш сирини ошкор қилди

    Фарғона вилояти ўзининг сархил мевалари билан машҳур. Бу заминда етиштирилган мева ва сабзавотлар дунёнинг барча нуқталарида қадрланади, севиб истеъмол қилинади. Вилоятда етиштирилган гилос, узум, ўрик, шафтоли, анор, хурмо, қовун, анжир, қулупнай ва бошқа мева-сабзавотлар дунёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинади. Айниқса, Олтиариқ тумани узум, бодринг, турп етиштириш борасида нафақат мамлакатимиз, балки етти иқлимда машҳур. Олтиариқ узуми чет элларда ҳам таниқли «бренд»га айланган.

    Бугун олтиариқликлар томонидан халқ дастурхонига ўнлаб навдаги сифатли ва сархил узумлар етказиб берилмоқда, шунингдек, хорижга ҳам минглаб тонна узум экспорт қилинмоқда.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Қайд этилишича, Олтиариқ туманида 3 минг 500 гектар ерда узум боғлари мавжуд. Эътиборлиси, кейинги йилларда туманда 500 гектар майдонда янги узумзорлар барпо этилган. 2021 йили тумандан Россия, Украина, БАА, Польша, Германия, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларга 27 минг тонна узум экспорт қилинган бўлса, 2022 йилда экспорт ҳажми 30 минг тоннадан ошган.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Қиш-баҳор мавсумида ҳам ички ва ташқи бозорни сифатли узум билан таъминлаш мақсадида туманда 83 та — 68 минг 800 тонна сиғимга эга музлаткичли омборхоналар ташкил этилган.

    Йилнинг тўрт фаслида ҳам хонадонимиздаги токда узум туради

    «Чинортаги» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳусанбой Ғофуров Олтиариқнинг машҳур боғбонларидан бири. Ҳусанбой ака қарийб ярим асрдан буён узумчилик билан шуғулланади.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Унинг хонадонида «Ҳусайни», «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Қора шаҳзода», «Шоҳонак» сингари йигирмадан ортиқ узум навлари парваришланади. Эътиборлиси, оила аъзолари кузда пишган узумни токдан узмаган ҳолда кейинги йилнинг баҳоригача сақлаш ҳадисини олган.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Хонадон томорқасида бир қарич бўш жой топа олмайсиз. Томорқадаги узум боғи кўзни қувонтирса, узумлар орасига экилиб, сўриток тепасида ҳосил бераётган олма, хурмо, нок, беҳи, киви каби мевали дарахтлар ҳам яхшигина даромад келтиради.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Ҳусанбой ака қиш чилласида ҳам узумни токдан узмай, баҳоргача табиий ҳолда сақлаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Миришкор боғбоннинг фикрича, узоқ муддат сақлаш учун узумнинг кечроқ пишадиган навларини етиштириш керак.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов
    Uzumчилик билан шуғулланишни бошлаганимга қарийб 53 йил бўлди. Uzumчилик бизга ота касб. Болалигимдан отамнинг ёнида юриб узум парвариши билан боғлиқ юмушларни пухта ўрганганман. Ҳозирда томорқамиздаги 16 сотих майдонда узум етиштирамиз. Кўрган бўлсангиз, кўчамизга ҳам сўри ток қилинган. Томорқамизда йигирмадан ортиқ узум навлари парваришланади.Авваллари тажриба етишмаслигидан узумларни узоқ муддат сақлай олмасдик. Изланишлар натижасида узумларни октябрь ойида новдасидан қандай узсак, то узум пишадиган июнь ойигача худди шундай ҳолатда сақлаб туришга эришдик. Uzumнинг ҳамма навларини ҳам узоқ вақт сақлаш имконсиз. Биз узоқ муддат сақлаш учун узумнинг кечроқ пишадиган навларини етиштирамиз. Ҳозирда хонадонимизда йил 12 ой узум сақланади, — дейди Ҳусанжон Ғофуров.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Кузда пишган узумлар баҳоргача қандай сақланади?

    Олтиариқлик миришкорлар кузда пишган узумни май ойигача табиий усулда сақлашнинг турли усулларини кашф қилган.

    Ҳусанбой Ғофуровнинг таъкидлашича, боғбонлар узумни сақлаш йўллари борасида узоқ йиллар изланиш олиб борган ва бунинг уддасидан чиққан.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов
    Uzumларни йил давомида табиий ҳолатда уч хил усулда сақлаймиз. Биринчиси, қадимий «сақлама» усули — узилган меваларни яшикда мўътадил ҳароратда қоронғу жойда сақлаймиз. Иккинчиси, «баклашка» усули, бунда узиб олинган ҳар бир узум новдасини сув қуйилган елим идишларга солиб қўямиз. Учинчиси, мева токдан узилмайди. Бунда узум новдасининг барглари тўкилиб бўлгач, қировли, совуқ кунлардан сақлаш мақсадида атрофи имкон қадар тўлиқ ўраб қўйилади.

    «Сақлама» — ота-боболаримиздан қолган эски усул. Об-ҳавонинг қандай келишига қараб сентябрь ёки октябрь ойларида узум узиб қўйилади ва яшикларда қоронғу омборда сақланади. Бунда узумнинг банди қуруб қолади. Uzumларни узоқ сақлашнинг халқона тажрибасини боғбонларимиз «баклашка» усули дейди. Бунда пишган узум шодаси банди билан кесилиб, сув қуйилган пластик идишга солиб қўйилади. Калтак сувдан озиқланади ва узум банди янги узилгандек баҳор фаслининг охиригача кўм-кўк бўлиб тураверади.

    Томорқамиздаги узумнинг ҳар бир бошини сентябрь ойида қоғозга ўраб чиқамиз. Ҳаво совий бошлаши билан токзорларни ҳам ўраб, қўлбола иссиқхона яратиш орқали баҳор фаслининг охиригача узумни сўритокларда сақлаймиз. Энг асосийси, ток устидаги узумлар ҳам баҳоргача ўз мазасини йўқотмайди, — дейди Ҳусанжон Ғофуров.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Қишда токда турган узумни кўргани хорижлик сайёҳлар ҳам келяпти

    Олтиариқ узумлари машҳурликда Марғилон атласлари ва Риштон кулолчилик буюмларидан кам эмас. Ишкомларда олтиндек товланаётган узумларни татиб кўриш учун Олтиариққа Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, қолаверса, хориждан ҳам меҳмонлар келади.

    Ҳусанжон Ғофуровнинг маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган хонадони ҳам Фарғона вилоятининг туристик йўналишлари қаторига киритилган.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов
    Қарийб 15 йилдан бери токда узум сақлаб келамиз. Айни пайтда хонадонимиздаги токда узумнинг «Ҳусайни», «Келин бармоқ» сингари навлари сақланяпти. Қиш чилласида ёки баҳор ойларида токда узум турганини кўриш учун ҳатто хорижлик сайёҳлар ҳам келяпти. Ишонмасдан токка чиқиб ўз қўллари билан ушлаб кўрган чет элликлар ҳам бўлди. Келган меҳмонлар айниқса қиш фаслида узумни токдан узиб егиси келади.

    Яқинда япониялик мутахассислар узум етиштириш бўйича ўз тажрибаларини бизга ўргатиш учун келишди. Уларга энг зўр узум навларини кўрсатдик. Токдан янги узилгандек турган узумларни кўриб ҳайрон қолишди. Uzum етиштириш ва сақлашни олтиариқликлардан ўрганишимиз керак экан, деб кетишди, — дейди Ҳусанжон Ғофуров.

    «Энг яхши узум навларини Президентимизга ҳам кўрсатганмиз»

    Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4—5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Олтиариқ туманидаги «Файзли боғлар сари» узумчилик кооперацияси фаолияти билан танишган эди. Ўша ерда давлат раҳбарига Ҳусанбой Ғофуров хонадонидан келтирилган ва токда табиий ҳолда сақланаётган узумлар намойиш этилган.

    Яхши ният билан президентимизга хонадонимиздаги энг яхши узумни сақлаган эдик. Олтиариқ узуми давлатимиз раҳбарига ёққан бўлса, биз бундан мамнунмиз. Кузда Олтиариқда узум фестивали ўтказилди. Унда Италия, Покистон, Қозоғистон, Беларусь сингари мамлакатлар делегациялари ҳамда Фарғона водийси вилоятларидан меҳмонлар қатнашди. У ерда ҳам энг яхши узум навларини намойиш этдик. Uzum фестивали ҳар йили анъанавий равишда ўтказилса, бу ҳам жаҳон бозорида Олтиариқ узуми ўзига хос брендга айланишига ҳисса қўшади.

    Йилнинг тўрт фаслида бозорларимизга сара узумларни етказиб беряпмиз. Олтиариқ узумлари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Даромадимиз яхши. Uzumдан оладиган даромадимизга 4 нафар ўғлимни уйли-жойли қилдим, — дейди хонадон соҳиби Ҳусанбой Ғофуров.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Ҳусанбой Ғофуровнинг таъкидлашича, тумандаги хонадонларнинг ҳар бирида йилига 2 тоннадан 10 тоннагача ҳосил етиштирилади. Бу билан аҳоли узум етиштиришдан йилига ўртача 25-50 миллион сўм даромад олади. Бу борада Олтиариқда ўзига хос тажриба шаклланган, хонадон соҳиблари узум етиштиришнинг ҳақиқий мутахассисига айланган. Энг асосийси, узумчилик билан шуғулланаётган аҳолининг даромади ортмоқда, уларнинг оиласига, хонадонига файз-барака, тўкинлик кирмоқда.

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Фото: «Дарё» / Элёрбек Мамажонов

    Ҳа айтганча, қиш чилласида ҳам токдан узум узиб ейишни истасангиз, Сиз ҳам Олтиариққа бир боринг.

    18.01.2023, 15:40   Изоҳ (0)   45565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Бруней ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар ташкил этилади

    18.01.2023, 15:22

    Олий судда жамоатчилик билан ҳамкорлик маркази ташкил этилиб, суд фаолияти ҳақида ОАВга тўлиқ ахборот тақдим этиб борилади – президент фармони

    18.01.2023, 15:18

    «Биз шартномада урғу бераётган масала — Ўзбекистондаги Сингапур таълим масканлари билан кўламни кенгайтиришга қаратилган» — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири...

    18.01.2023, 14:17

    «Сингапурдан дунё бўйлаб жуда кўп логистика ишларини амалга оширамиз» — сингапурлик тадбиркор

    18.01.2023, 14:03

    Ўзбекистонда судга ҳурматсизлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

    18.01.2023, 13:57

    Ўзбекистонда айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади

    18.01.2023, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.