Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Б.А.” хусусий корхонаси раҳбари М.А. корхонага қарашли чойхонани ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига улаган.
Оқибатда 360 млн сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан корхона раҳбари М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида корхона томонидан етказилган 360 миллион сўм зарарни тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Изоҳ (0)