• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Минглаб хотин-қизни ишли қилган, хорижга йилига 5 млн долларлик маҳсулот чиқараётган Фарғонадаги кулолчилар шаҳарчасидан фоторепортаж

    Фарғона вилоятининг Риштон туманида кулоллар шаҳарчаси — кулолчилик маҳсулотлари саноат зонаси очилди. Тадбирда иштирок этган «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов кулоллар шаҳарчасидан репортаж тайёрлади.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фарғонага келган ҳар қандай хорижлик сайёҳ ёки меҳмон, албатта, Риштон туманига ташриф буюради. Чунки риштонлик уста ҳунармандлар томонидан тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари барчани ўзига мафтун этади.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Риштон — Буюк ипак йўлида ташкил топган, Фарғона водийсининг қадимий шаҳарларидан бири. Марказий Осиёдаги энг йирик кулолчилик ва сирланган сопол буюмлар маркази ҳисобланади.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Археологлар томонидан олиб борилган қазишмалар, Катта Фарғона канали қурилиши пайтида Риштон шаҳри ва Зоҳидон қишлоғи ҳудудларидан топилган сопол буюмлар, шунингдек, турли манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Риштон эрамиздан аввалги асрларда ҳам маданият ўчоқларидан бири бўлган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Ўрта асрларда бир томондан Хитой ва Ҳиндистон, бошқа томондан Эрон ва Яқин Шарқ карвон йўллари чорраҳасида жойлашган Риштон тез суръатларда ривожланиб, Буюк ипак йўлидаги асосий тўхташ жойи ҳамда савдо-сотиқ марказига айланган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Риштон азалдан кулоллари ва ажойиб сопол буюмлари билан шуҳрат қозонган. Бу ерда кулолчилик буюмларини яратиш, пишириш ва ишлов беришнинг бетакрор технологияси ишлаб чиқилган. Вақт ўтган сари кўплаб минтақаларда кулолчилик санъати анъаналари унут бўлган эса-да, Риштонда бу соҳа ўз техникаси ва услубига содиқ қолган ҳолда ривожланаверган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Йиллар давомида шаҳарда Даҳбед, Чиннигарон, Кўзагарон, Кулолон каби кулолчилик маҳаллалари вужудга келган. Уста Иброҳимжон Комилов, Бобожон Нишонов, Ҳакимжон Сатторов, Рустамжон Усмонов, Алишер Назиров, Шарофиддин Юсупов, Тоҳиржон Ҳайдаров сингари машҳур кулоллар мактаби яратилган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Риштон кулолчилиги ўз мактаб ва анъаналари, услуби, йўналишига эга. Уста кулолларнинг қўл меҳнати билан ясалган маҳсулотлари ўзининг дизайни, ёрқин ва табиий ранги, сержило ва қалампир нусхали нақшларга бойлиги билан ажралиб туради.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Риштонлик усталар яратган бетакрор асарлар жаҳондаги санъат шайдолари орасида катта шуҳрат қозонган, улар дунёдаги турли музейлар коллекцияларини безаб турибди. Ҳеч бир ҳудуднинг кулолчилик намуналарига ўхшамайдиган бу санъат асарлари АҚШ, Буюк Британия, Франция, Польша, Швеция, Венгрия, Япония, Ироқ, Эрон, Миср каби мамлакатларда бўлиб ўтган халқаро кўргазма ва ярмаркаларда кўп маротаба намойиш қилинган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Бухоро, Самарқанд, Хоразм каби шаҳарлардаги дўконларда савдога қўйилган Риштон кулолчилик буюмлари ва миниатюралари чет эллик сайёҳлар қизиқишини тортаётгани бу санъат намуналарига бўлган талабни кундан-кун оширмоқда.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Ҳозирда Риштонда минглаб кулоллар меҳнат қилади. Қайси бир кулолнинг устахонасида бўлманг, барчаси қўли-қўлига тегмай ишлаётганини кўрасиз.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Тумандаги собиқ бадиий кулолчилик заводи ўрнида ташкил этилган янги саноат зонасида ҳам бугун чинни ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда безак беришга ихтисослашган 37 та корхона фаолиятини бошлаган. Лойиҳа қиймати қарийб 76 миллиард сўм бўлган саноат зонасида 7 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган «ММ Porcelain» оилавий корхонасига қарашли чинни маҳсулотларига безак бериш цехида бугунги кунда 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Шунингдек, 300 та хонадондан 700 нафардан ортиқ аёллар касаначилик асосида ишга жалб этилган. Корхона томонидан бу йил 1 миллион долларлик чинни буюмлари экспорт қилиниши режалаштирилган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    «2001 йилда оиламиз билан иш бошлаганмиз. 2010 йилдан бошлаб маҳсулотларимизни хорижга экспорт қиламиз. 100 нафар ишчимиз бор, бундан ташқари 700 нафар аёлни касаначилик асосида ишлатамиз. Ҳозирда 12 хил маҳсулот ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимизни ички бозордан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияга экспорт қиляпмиз. Ўтган йили 755 минг долларлик маҳсулот экспорт қилдик. Корхонамизда бир йилда 3-4 миллион дона чинни буюмлари ишлаб чиқарилади», — дейди «ММ Porcelain» оилавий корхонаси раҳбари Муҳайё Сатторова.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    «Ота-боболаримиз бу ҳунарни ўрганиб, шу орқали рўзғор тебратишни бошлаганларига қарийб 200 йил бўлди. Мана, икки асрдирки, бизнинг сулоламизда ўзига хос кулолчилик мактаби яратилган. 12 ёшимдан кулолчилик билан шуғулланаман. Мустақил иш бошлаб, астойдил шу касбни бошини тутганимга 20 йилдан ошди. Шу вақт ичида 10 нафардан зиёд шогирдларим кулолчилик сир-асрорларини пухта ўзлаштириб, ўзлари мустақил иш бошлади. Маҳсулотларимда бошқалар ишлатмаган миллий адрас, атлас рангларидан фойдаланиб, ноанъанавий гултуваклар, сувенирлар, сервислар, чойнак-пиёла, турли ҳажмдаги гулдонлар ясайман. Битта ишни битиришга мураккаблигига қараб бир ҳафтагача вақт кетади. Қўлимдаги лаганга ҳозир жуда оммалашган бисер усулида нақш туширилган. Бунда майда тошчалар сопол идишга игна билан битталаб ёпиштириб чиқилади. Мураккаб ишларнинг нархи ҳам бироз қимматроқ бўлади.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Масалан, шунақа битта лаганни икки ярим миллион сўмга сотганмиз. Ландшафт дизайнида фойдаланиш, ҳовли ва офисларни безаш учун турли шаклдаги гулдонларга буюртма оляпмиз. Бўйи икки метр атрофидаги манзарали гулдонлар беш миллион сўмгача сотилади. Ҳозирда маҳсулотларимизни юздан ортиқ тури бор. Бир ой олдин ҳам бу жойларда шароит яхши эмасди, аҳвол оғир эди. Президентимизнинг ташаббуси билан қисқа вақт ичида эски завод ҳудуди кўркам шаҳарчага айланди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан, қўшни давлатлардан тадбиркорлар кела бошлади. Ёлғон бўлмасин, бугун биринчи марта ўзим мустақил маҳсулотларимни экспортга чиқардим. Ҳозиргина Туркманистонга 30 миллион сўмлик маҳсулот юбордим», – дейди кулоллар сулоласининг учинчи авлоди Иқболжон Тўлаганов.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    «Чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлаганимизга 10 йилдан ошди. Дастлаб уйда ўзимиз оилавий кулолчилик маҳсулотлари тайёрлар эдик. Саноат зонасида янги цехимиз ишга тушгач, қўшимча 30 нафар ишчи олдик. Бундан ташқари, уйда туриб идишларга гул чизиб берадиган ишчиларимиз ҳам бор. Пиширилган идишларни олиб бориб берамиз, улар керакли нақшларни чизиб беришади. Уларга бажарган ишига қараб 2-3 миллион сўм атрофида маош тўлаймиз.

    Корхонамизда 25 хил маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бир кунда ўртача 4 тонна атрофида юк тайёрлаб, сотамиз. Бу 10 минг дона пиёла ва яна шунча коса дегани. Ҳажми каттароқ маҳсулотга буюртма тушса, бир кунда 8-10 минг дона чинни буюмлари тайёрлаймиз. Маҳсулотларимизни Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларига, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Россияга жўнатамиз. Бир кунда ўртача 40 миллион сўмлик маҳсулот сотамиз», — дейди «Firdavs Best Ceramic» корхонаси раҳбари Жаҳонгир Мақсудов.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган «Мингбоши Керамик» оилавий корхонаси томонидан йирик кулолчилик кооперацияси ташкил этилган. Лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм бўлган корхонада 100 киши доимий, 3 минг киши касаначилик йўналишида иш билан таъминланган. Корхона томонидан жорий йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрига маҳсулотлар етказиб бериш бўйича 5 миллион долларлик экспорт шартномаси имзоланган.

    Фото: Элёр Мамажонов

    Фото: Элёр Мамажонов

    Риштон ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳозирда бундай ихтисослашган саноат зоналари туманнинг Тўда, Даҳбед ва Деҳқонобод маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.

    26.05.2022, 20:22   Изоҳ (0)   27605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 1 гектар ер майдонини 1 млн долларга сотишга уринган шахслар ушланди

    26.05.2022, 20:16

    Ўзбекистонда саноат зоналарига доир бюрократиядан холи янги тизим яратилади

    26.05.2022, 20:10

    Тошкентда KIA «пешеход»дан ўтаётган фуқарони уриб юборди. Пиёда вафот этган

    26.05.2022, 19:21

    Тошкент шаҳридаги 12 хонали ҳовли МИБ томонидан қарийб 4 млрд сўмга аукционга қўйилди

    26.05.2022, 19:10

    Қашқадарёда Nexia, Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    26.05.2022, 18:59

    Ўзбекистон 4 ойда 116 мингта музлатгич импорт қилди

    26.05.2022, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.