Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Актриса Диана Ягофарова Европа бўйлаб саёҳатга отланди. У кузатувчиларига Амстердам шаҳридан кўриниш берди.

Хонанда Малика Равшанова тўртинчи бор оналик бахтига сазовор бўлди. У 28 апрель санасида қиз фарзандни дунёга келтирган.

Ҳамдам Собиров устози Илҳом Фармоновни туғилган куни билан табриклади.

Россиялик таниқли шоумен Иван Ургант Тошкентда чиқиш қилди ҳамда юморист Миршакар Файзуллоевнинг қизиқарли саволларига жавоб берди.
Турк актрисаси Фаҳрия Эвжен ўғиллари билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Актриса Муборак Абдуллаева архив суратини саҳифасига жойлаб, ортиқча вазн билан курашаётганида ҳам ҳеч қачон ўзини бошқалар билан солиштирмагани ҳақида ёзиб қолдирди.

Актриса Шаҳло Алижонова саҳифаси учун янги фотосессия ташкиллаштирди.

Инстаблогер, модел Моника турмушга чиқди, унинг тўйи Дубай шаҳрида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)