Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Муқаддас Саъдуллаева 14 йиллик дугонаси Шаҳзода Муҳаммедова билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

“Шарқ” гуруҳи хонандаси Сарвар 10 километрга югуриш марафонида иштирок этди. Хонанда кузатувчиларини ҳам фаол турмуш тарзини кечиришга чорлади.

Тошкент—Дубай йўналишида парвоз қилган Шаҳзода Муҳаммедова “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига мурожаат қилди ҳамда самолётдаги стюардессаларнинг муомаласизлигидан шикоят қилди. “Ташқи кўринишингиз талабга жавоб бермаганига яраша тилингизни ширин қилинг”, дейди актриса. Унинг айтишича, стюардессалар хўмрайган, қовоғи солинган аҳволда бўлган, бундан ташқари, йўловчиларга қўпол муомалада бўлган.
“Браво” кулги жамоаси актёри Отабек Мирзахолов олти нафар фарзанди билан тушган суратини аниме услубида кузатувчиларига тақдим этди.

Актриса Лола Пиримқулова турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланддаги меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтди. Баҳора Арслонова дугонасининг энг бахтли кунида унинг ёнида бўлди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Миллий” телеканалига берган интервьюсида мухлисларига мурожаат қилди. “Юлдуз Усмоновани уйимдан изламанг, мен у ерда бошқа Юлдузман”, демоқда хонанда.
Ҳинд киноси юлдузлари Ранбир Капур ва Алия Бҳатт турмуш қурганининг уч йиллигини нишонламоқда.

Улуғбек Қодиров “Шабнам” фильмидан кадрлар акс этган суратларини аниме услубида тақдим этди.

Актриса Райҳон Уласенова кичик йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида сўзлаб берди. Авария оқибатида актриса автомобилининг чироқлари синган, унинг ўзи жабрланмаган.
Изоҳ (0)