Тошкентда экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини тарғиб этиш мақсадида гуллари фестивали бўлиб ўтади.

Фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, шу муносабат билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
- Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Ташкент меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.

Ҳокимлик кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.
Пойтахтда автомашиналар ҳаракати чекланган кўчалар
Ўзбекистон овози кўчасининг Шастри кўчаси билан кесишмасидан Яҳё Ғуломов кўчасига қадар қисми 30 апрелгача автомашиналар ҳаракати учун ёпилиши ёпилган. Юнусобод туманининг Асомов кўчаси (КҲАЙ)даги йўлнинг бир йўлаги 10 апрелдан 6 майгача ёпилган. CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғи киришигача бўлган йўл 13 апрелдан 1 сентябргача транспорт воситалари ҳаракати учун чекланган. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишган жойдан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойгача қисми сентябргача ёпилган.
Изоҳ (0)