Режиссёр Оливер Стоун 2018 йили Гуантанамо қамоқхонаси ҳақидаги телесериални тақдим этади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бу Кубадаги қамоқхона — Гуантанамо ҳақида драма бўлади. Унинг очилган пайтидан бошлаб 15 йиллик тарихи қамраб олинади. Сериал АҚШда келгуси йили тақдим этилади», — деди режиссёр.
Режиссёр, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги ҳужжатли фильмидан кўнгли тўлганини билдирди.
«Путин ҳақидаги фильмимдан кўнглим тўлди. Олинган 24 соатдан 4 соати танланди. Барчасини шунга сиғдирдик. Қўлимиздан келган ҳамма нарсани амалга оширдик, деб ўйлайман. Ушбу фильмдан фахрланаман», — таъкидлади Стоун.
Изоҳ (0)