• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия, мигрантлар қамоқхонаси: Жиноятчи бўлмаган «маҳбус»ларнинг тақдири кимнинг қўлида? (видео) 

    BBC ўзбек хизмати мухбири Соҳиба Ҳаёт Москва вилоятидаги Россиядан депортация қилинган чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаб туриш марказида бўлиб, у ердаги тутқун ўзбекистонлик муҳожирларнинг аҳволи билан танишди.

    Россияда миграция қонунларини бузган муҳожирларни нима кутади?

    Фото: BBC ўзбек хизмати

    Фото: BBC ўзбек хизмати

    Россияда муҳожирларга нисбатан энг кўп қўлланилувчи қонунга кўра, суд қарори билан жарима ва мамлакатдан чиқариб юборилиш жазоси тайинланади.

    Рейдлар пайтида қўлга олинган айрим меҳнат муҳожирлари эса тўғри «спецприёмник» - депортация қилинган фуқароларни вақтинчалик сақлаб туриш марказларига юборилади.

    Бу ерда эса қонунбузар муҳожирлар деярли жиноятчи маҳбуслар сингари сақланади. BBC ўзбек хизмати ўзбекистонлик ва тожикистонлик бир гуруҳ фаоллар билан Москва вилоятидаги «мигрантлар қамоқхонаси»да бўлди.

    Жиноятчи бўлмаган «маҳбуслар» қамоқхонаси Егоревск шаҳарчасидан 8 километр узоқликда, Костилёво қишлоғига яқинроқ кимсасиз ҳудудда жойлашган. Атрофи тиканли симлар билан ўралган 3 гектар майдонга 2 қаватли махсус бино қурилган. Кириш тартиби қаттиқ текширув асосида, бино Россия Ички ишлар вазирлигига қарашли ходимлар назоратида.

    Бино ҳовлисидаги бир неча автомашиналарда бу ердаги муҳожирларни йўқлаб келувчиларни кўриш мумкин.

    Уларнинг қўлларида юпқа пакетларда кийим-кечак ва озиқ-овқатлар бор.

    Бу ерда муҳожирлар ўз тақдирини кутиб ойлаб қолиб кетади. Москвада салқин тушганига анча бўлди.

    Бу ерга ёзда келтирилганларнинг иссиқ кийимга эҳтиёжи бор. Аммо Россияда ҳеч кими йўқ муҳожирлар нима қилиши номаълум.

    Фаоллар ташрифидан ҳам мақсад шу: Ҳайит байрами баҳонасида тутқун муҳожирларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга зарур эҳтиёж нарсаларини етказишдир.

    Олиб кетиш муаммо эмас

    Муҳожирларни йўқлаш тадбири Москвадаги мигрантлар учун бепул юридик хизматлар кўрсатувчи «Тонг жаҳони» ташкилоти ташаббуси билан Тожикистоннинг Москвадаги консули ёрдамида ташкиллаштирилди.

    Унга Москва шаҳри Ўзбек миллий маданий автономияси раҳбарияти, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси вакили, Миграция агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари ва бир гуруҳ кўнгиллилар ўз ҳиссасини қўшди.

    Ташриф муносабати билан тутқун муҳожирларнинг бир гуруҳи депортация марказининг ошхонасига олиб келинди. Элчихона вакили ва Миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбарини кўришгач, ўз муаммоларини айтиб ёрдам сўради.

    Энг кўп мурожаат муҳожирларнинг шахсини тасдиқлаш масаласи элчихона томонидан узоқ муддатда берилаётгани ҳақида бўлди.

    Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миграция масалалари бўйича агентлиги Москвадаги ваколатхонаси ишга тушганидан буён айнан шундай ҳолатга тушиб қолган 2000 га яқин ўзбекистонликни оиласига жўнатди ва бу жараён давом этмоқда.

    Ваколатхона раҳбари муҳожирларнинг ватанга қайтишлари уларнинг ҳужжатлари ҳолатига боғлиқлигини билдирди.

    «Ўзбекистон томонидан ҳужжат тайёр бўлган бўлса, биз сизларни давлат фондидан олиб чиқиб кетамиз. Бу умуман муаммо эмас. Суд маҳкамасидан маълумот олишимиз керак», - деди ваколатхона раҳбари Саиднўмон Мансуров.

    Шунингдек, муҳожирларга уларни ватанга қайтарилишдаги жараёнларни тушунтирди.

    «Машина битта фуқарони олиб кетмайди, гуруҳ ташкил қилиниши, кузатувчи қўйилиши керак. Хавфсизлик таъминланади, аэропортга кузатилади».

    Тутқун муҳожирларнинг аксари кўринишидан соғлом ва бақувват эркаклар, Россияга ишлаб пул топиш илинжида келган ўзбекистонликлар.

    Нон сўрасак, беришмайди...

    Муҳожирларни суҳбатга тортдик: «Бу ерда шароитлар қанақа?».

    «Нон сўрасак, беришмайди. Кечки пайт 5 да бир бўлак беришади, бўлди. Кун узоқ, кечқурун 10 гача оч қоламиз. Нон беринглар деймиз, йўқ, беришмайди», - нолишди муҳожирлар.

    «Ҳожатхона хонамизни ичида, 6 киши бир хонада ётамиз. Кимдир ҳожатга кирса, ҳиди хонани тутиб кетади. Ҳафтада бир марта ювингани олиб чиқишади. Овқатларни мазаси йўқ. Кўпчилик касал», — дейди яна бир муҳожир.

    Депортация марказида муҳожирларнинг саломатлиги ёмонлашаётгани ва уларга керакли дори-дармонлар танқислигини ташкилотчилар тасдиқлади.

    «Тадбирдан аввал муассаса маъмуриятидан керакли дори-дармон воситалари рўйхати олинди ва хайрия акцияси эълон қилинди. Бизга зарур дори-дармон воситаларининг рўйхати берилганди. Йиғилган маблағга мигрантлар учун зарур бўлган барча нарсаларни имкон қадар олиб келдик», - дейди юрист Ботиржон Шерматов.

    Муҳожир йигитлар бу шароитлардан ҳеч кимга шикоят қила олмаслиги, нолиган тақдирда марказ ходимлари томонидан калтакланишини айтишди. Бу ҳақида юрист билан фикрлашдик.

    «Афсуски, уларнинг калтакланаётганликларини исботлаш муаммо бўлаяпти», дейди ҳуқуқшунос.

    Йиғилишда савол-жавоблар авжига чиқиб, ошхонада бироз шовқин, тартибсиз вазият юзага келди. Марказ ходимларининг муҳожирларга дўқ-пўписаларини кўрдик. Йиғинни тезроқ тугатишга ундашди ва муҳожирларни туртиб, олдиларига солиб ўз хоналарига олиб кетишди.

    Элчихонадан ҳужжат келиши қийин

    Ошхонага йиғилган 50 га яқин муҳожирлар орасида биргина аёл ўтирибди. Кўринишидан жуда асабийлашганди. Ёнига бордим: «Бу ерда яна аёллар борми?», дея сўрадим.

    «11 та аёлмиз. Ҳар бир хонадан бир кишини олиб келишди бу ерга», - деди ўзини Гулноз дея таништирган аёл.

    «Илтимос, аёлларимизга ёрдам беринглар! Биз-ку, эркаклармиз, бир амаллаб чидаймиз. Аммо аёллар қийналишаяпти, уларни тезроқ кетишига ёрдам беринг», - элчихона расмийларига илтимос қилди муҳожир эркаклар.

    «Қашқадарё, қаршиликман. 42 кун бўлди келганимга. Элчихонанинг ҳужжатига қараб қолдим, бериши қийин бўлаяпти», - дейди Гулноз.

    Фақат Гулнозмас, йиғилганларнинг кўпчилиги элчихона томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг узоқ вақтда келиши ва шу сабаб улар ойлаб бу қамоқхонада ётишга мажбур бўлишаётганликларини айтди.

    Айбдор ҳам бор, айбсиз ҳам...Марказда сақланаётган муҳожирлар Россия ҳудудида ҳужжатсиз юрган ўзбекистонликлар билан бир қаторда ноҳақ келиб қолганлар ҳам борлигини билдиришди.

    «Мана бу йигитнинг келганига 1 ҳафтагина бўлган. Келиб ‘регистрация’ қилган, ушлаганда базадан чиқмаган. Ким айбдор?» - дейди ёшгина йигитча.

    «Бу сохта ҳужжатларни ҳам ўзимизникилар қилиб бизни алдашаяпти, уларга нисбатан ҳам чора кўринглар», -дея расмийларга мурожаат қилди яна бир киши.

    Ўзбекистонлик яна бир муҳожир юртдоши томонидан қилинган сохта ҳужжат боис бу ерга тушиб қолгани, патент қилиш учун сарфлаган пулларга куйганини айтиб шикоят қилди.

    «Айбсиз айбдорлармиз-да. Ҳужжат қилдикку пулга. Сохталигини биз қаердан биламиз? Ўзимизникилар бизни куйдираяпти».

    Муҳожирлар билан кўп суҳбатлаша олмадик, аммо барча мурожаатларнинг мазмуни ва хулосаси деярли бир хил: муҳожирларни вақтинчалик сақлаш марказининг шароитлари ёмонлиги ва уларни тезроқ уйга қайтишига ёрдам кўрсатиш.

    Тадбирда иштирок этган Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси вакили ва Миграция агентлиги ваколатхонаси раҳбари Саиднўмон Мансуров ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам кўрсатилишини билдирди.

    Тадбир ташкилотчилари тутқун муҳожирларга келтирилган дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим кечакларни тарқатди.

     

    18.08.2019, 10:40   Изоҳ (0)   57340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Любая бизнес хороша» МЧЖ рўйхатдан ўтди

    18.08.2019, 10:07

    Ўзини поезд остига ташлаб, буни видеога олган блогер қилмиши сабабини изоҳлади

    18.08.2019, 09:50

    «Махсустранс» чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида Қарағанда билан ҳамкорлик бошлади

    18.08.2019, 09:12

    Мўғулистондан келтирилаётган гўшт ҳалолми? «Ўзстандарт» вакили жавоб берди

    17.08.2019, 23:58

    Ўзбекистонда 2019 йилда 1 кило терилган пахта учун неча пул тўланиши режалаштирилаётгани маълум бўлди

    17.08.2019, 23:13

    Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонасининг янги биноси фойдаланишга топширилади

    17.08.2019, 22:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.