17 май, пайшанба куни АҚШ Сенати Марказий разведка бошқармаси (МРБ) раҳбари лавозимига Жина Хаспел номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Жина Хаспел 2017 йил февралидан бошлаб МРБ раҳбари Майк Помпеонинг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Помпеони 2018 йилнинг мартида Дональд Трамп давлат котиби лавозимига тавсия қилган.
Маълум бўлишича, Хаспел МРБдаги фаолияти давомида 1990 йилларда Россия ва Марказий Осиёда ишлаган. 2000 йилларнинг бошида МРБнинг Таиланддаги махфий қамоқхонаси раҳбари бўлган. 2002 йили Хаспел махфий қамоқхонада терроризмда гумон қилинган икки шахс қийноққа тутилишини кузатган ва буни тасдиқловчи видеокассеталар йўқ қилинишида иштирок этган.
Жина Хаспел — Марказий разведка бошқармасининг биринчи аёл раҳбари.
Изоҳ (0)