Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашув 26 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Учрашув тенг ўтди. Мезбонлар томонидан қатор вазиятлар яратилди, меҳмонларда ҳам имкониятлар кўп бўлди.
Ўйин тақдирини эса биргина гол ҳал этди. 44-дақиқада қўқонликлар вакили Шаҳзод Бешимов пенальтидан гол урди.
Ушбу ғалаба билан “Қўқон-1912” жамоаси 9 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилди. “Хоразм” эса 7 очко билан 9-ўринга жойлашди.
Суперлига
7-тур
26 апрель, шанба
“Қўқон-1912” — “Хоразм” 1:0
Гол: 1:0 — 44, Шаҳзод Бешимов.
“Қўқон-1912” – Азизхон Исоқов, Аслиддин Тоштемиров, Алишер Салимов, Шота Гвазава, Бахтиёр Қосимов, Шаҳзод Бешимов (Жавоҳир Ҳусанов, 90+3), Шаҳзод Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов (Баҳром Абдураҳимов, 84), Бекжон Жўрабоев (Жасур Холтўраев, 90+3), Андро Гиоргадзе, Егор Кондартюк (Жасур Ёқубов, 80).
“Хоразм” – Сардор Қобулжонов, Дилшод Жўраев, Хазрат Турсунқулов (Санжар Шоаҳмедов, 79), Мурод Бобожонов (Шаҳром Самиев, 67), Ҳумоюнмирзо Иминов (Жасур Азимов, 79), Владимир Бубаня, Ихтиёр Тошпўлатов, Достон Турсунов, Суннатулла Абдулажонов (Темур Исмаилов, 67), Аброр Хўсинов (Илҳом Алижонов, 39), Рустам Абдуҳамидов.
Огоҳлантиришлар: Бекжон Жўрабоев (34), Рустамжон Абдуҳамидов (50), Илҳомжон Алижонов (63), Алишер Салимов (72), Дилшод Жўраев (90+7).
Изоҳ (0)