Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) U-23 Осиё Кубоги финалини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
ЎФАнинг ёзишича, Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинини қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Салман Аҳмад Фалаҳи. Унга қанотларда Юсуф Ареф аш-Шамари ҳамда Заҳий Снаид аш-Шаммари ёрдам беради.
Учрашувда VAR ҳаками вазифаси Омар Муҳаммад Аҳмад Ҳассанга (БАА) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 19 июнь, якшанба куни соат 18:00 да «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)