• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тош ва бошқа нарсаларни отиш футболчиларга ёрдам эмаслигини ёдда тутинг». Миллий гвардия финал олдидан мухлисларга мурожаат билан чиқди

    Миллий гвардия 19 июнь куни «Бунёдкор» стадионида 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги-2022 мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтиши муносабати билан футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди.

    Қайд этилишича, Миллий гвардия стадионга келадиган мухлисларга ўзини тутиш маданиятини ёдда тутишни, ҳакамларга, футболчиларга, жумладан, рақиб жамоага, стадион техник ходимларига ҳурмат кўрсатиш зарурлигини, тозалик ва жамоат тартибини сақлашни эслатиб ўтган.

    «Стадионга тақиқланган нарсаларни: қурол-яроғ, тез ёнувчи моддалар ва буюмлар, дори воситалари (рецепт ёки унинг нусхаси кўрсатилганда шифокор кўрсатмаси бўйича белгиланган миқдорда дори воситаларидан ташқари), озиқ-овқат ва идишларни; техник жиҳозлар (мобил телефонлардан ташқари), ҳимоя воситалари, хизмат асбоблари ва спорт анжомларини олиб келманг», — келтирилади хабарда.

    Бундан ташқари, ишқибозлардан шубҳали нарсалар, шунингдек, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ходимларига ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига хабар бериш сўралган.

    «Ҳурматли мухлислар! Сизларни маданиятга чақирамиз: ўйиннинг боришидан, урилган голлар ёки ўтказиб юборилган голлар сонидан қатъи назар, одобсиз сўзларни ишлатманг ва бундан ташқари тартибсизликларга олиб келадиган чақириқлар, ўйиннинг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилманг.

    Жамоат тартибини бузиш, тош ва бошқа нарсаларни отиш, ҳаддан ташқари ҳис-туйғуларни ушлаб туролмаслик ва бундан ташқари, ҳужум билан низо қўзғатиш спортчилар учун ёрдам эмаслигини ёдда тутинг. Қолаверса, мухлисларнинг хулқ-атвори спортчиларимизга ва умуман давлатга бўлган муносабатга бевосита таъсир қилади», — дейилади хабарда.

    Шунингдек, Миллий гвардия ахборот хизмати безорилик, жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатиб ўтган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги U-23 Осиё Кубоги финали «Бунёдкор» стадионида, 19 июнь куни соат 18:00 да бошланади. Финал учрашувига кириш 14:00 дан бошланади. Шу муносабат билан стадионига туташ кўчалар вақтинчалик ёпилади.

    Чипталар сотувидаги ажиотаж ҳақида

    17 июнь куни «Дарё» мухбири финал ўйинига чипта харид қилиш учун минглаб мухлислар «Бунёдкор» стадиони атрофида тўплангани ҳақида хабар берганди. Чиптахона олдида узун навбатлар юзага келганди. Чиптахона жуда катта танаффуслар билан оз миқдордаги чипталарни сотган. Мухлислар ёпиқ чиптахонага навбатда турган вақтда чайқовчилар ҳеч қандай тақиқсиз олди-сотди билан шуғулланди. Кассада 25 минг сўм бўлган чипталар «қўлда» 100—150 мингдан сотилди. Марказий секторлар учун белгиланган чипталар эса 400—500 минг сўмдан сотилди.

    Шу куни 19:00 ларга яқин чиптахона ёпилгани маълум қилинди ва тартибсизлик кучайиб кетди. Шундан сўнг Миллий гвардия ходимлари чиптахона атрофини мухлислардан «тозалади». Миллий гвардия ходимлари бунинг учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдалангани айтилганди. Бироқ Миллий гвардия бундай маълумотларни инкор этди ва «стадиони кассалари олдида тартибни сақлаш учун ҳеч қандай куч ишлатиш ёки махсус воситалардан фойдаланилмаганини» маълум қилди.

    ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев ҳолатга муносабат билдириб, iTicket.uz онлайн платформаси томонидан ва «Бунёдкор» стадиони кассаларида чипталар сотуви бошлангани, бироқ стадион атрофида чайқовчилар туфайли тартибсизликлар юзага келганини билдирган.

    19.06.2022, 10:01   Изоҳ (0)   24059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 19 июнь куни шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    19.06.2022, 09:44

    Фарғонада уйининг томорқасида 125 туп кўкнори парваришлаб келган аёл ушланди

    19.06.2022, 09:14

    Сергелида аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган қарийб 100 млн сўмни талон-торож қилган ширкат аниқланди

    19.06.2022, 08:46

    Осмондаги супер Ой, очиқ осмон остидаги гуруч омбори, ов қилаётган чағалайлар. Ҳафта суратлари

    19.06.2022, 00:16

    Ўзбекистондаги боғча болаларига мўлжалланган экологик таълим ва тарбия дастури ишлаб чиқилди

    19.06.2022, 00:03

    «Деҳқонободда хонадонларга ичимлик суви қувури тортиляпти, аммо туманда сантехник йўқ». Зоир Алиқулов касб-ҳунар мактаблари эҳтиёждан келиб чиқиб кадр тайёрламаётг...

    18.06.2022, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.