Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги 2023 йилги Осиё Кубоги финали 18 март, шанба куни ўтказилади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси соврин учун Ироққа қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади ва 19:00 да бошланиши кўзда тутилган.
“Бунёдкор” стадиони кассаларида мазкур ўйин учун чипталар олишга мухлислар касса олдида тўпланиб тургани акс этган видеолар тарқалди.
iTicket платформасида эса финал чипталари ўйиндан бир кун олдин сотиб бўлингани маълум қилинди.
OLX сайтида эса чипталар 200, 300 ва 500 мингдан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтган У-23 Осиё Кубоги—2022 финали доирасида кечган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан “Бунёдкор” стадиони чиптахонаси атрофида кўплаб мухлислар тўплаган ва тартибсизликлар юзага келганди. Кейинроқ ЎФА бу борада баёнот берганди.
Изоҳ (0)