Янги йил байрами олдидан, 2021 йил декабрь ойида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент—Қўнғирот йўналишида 5604-сонли қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Тошкент Минтақавий темир йўл узели.
Маълум қилинишича, ҳаракат жадвалига кўра поезд 7, 10, 14, 17, 21, 24 декабрь кунлари соат 23:20 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан жами олти марта қатнов амалга оширади.
Қайд этилишича, поезд Самарқанд, Бухоро темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.
Чипталарни темир йўл кассаларидан, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz сайтидан электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)