Тошкент—Самарқанд йўналишидаги 760/759-рақамли «Афросиёб» тезюрар поездининг қатнов йўли йўловчиларни ташиш учун Қарши станциясигача узайтирилмоқда. У 2015 йилнинг 5 сентябрь куни соат 07:00 дан бошлаб Тошкент—Қарши йўналиши бўйича ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси расмий сайти хабар беради.
Поезд Самарқанддан Қаршига 09:13 да жўнаб кетади ва Қаршига 10:15 да етиб боради.
Қарши шаҳригача поезд чиптаси қуйидагича баҳоланган: эконом-классдаги жой 70 минг сўм, бизнесс-классдаги жой 95 минг сўм, ВИП-классдаги жой 135 минг сўм.
Шу муносабат билан қуйидаги йўловчи поездларининг иш жадвали ўзгармоқда:
- 8/7-рақамли «Насаф» поезди Тошкентдан 15:07 да жўнаб, Қаршига 19:46 да етиб боради. Шунингдек, Қаршидан 07:09 да жўнаб, Тошкентга 11:48 да етиб келади.
- 10/9-рақамли «Шарқ» поезди Тошкентдан 08:26 да жўнаб, Бухорога 14:57 да етиб боради. Шунингдек, Бухородан 08:20 да жўнаб, Тошкентга 14:57 да етиб келади.
Изоҳ (0)