• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Шу пайтгача поезд чиптаси самолёт чиптасидан юқори нархга кўтарилмаган эди” — сенатор темирйўлда хизмат сифатидан аҳоли норози эканлигини билдирди

    Сенат эллик саккизинчи ялпи мажлисда “Темирйўл транспорти тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқди. Муҳокама чоғида сенатор Абдураҳим Эркаев юқори тезликда ҳаракатланадиган тезюрар поезд чипта нархлари эркин белгиланиши ортидан сифатни ҳам яхшилаш кераклигини таъкидлади.

    Абдураҳим Эркаев
    Фото: “Дарё”

    Хизмат сифати ва харажатлари чипта нархида акс этиши лозим. Бу холис ва ҳалол мезонлар асосида амалга оширилиши керак. Бу ҳолатда йўловчилар билан “Ўзбекистон темир йўллари” аксионерлик жамияти манфаатлари тўқнашуви юзага келмаслиги керак.

    Биринчидан, аҳоли ижтимоий тармоқларда чипта нархлари хизмат кўрсатиш сифатига мос келмайди, деган фикрларни билдирмоқда. Демак, аҳоли кўрсатилаётган хизматдан норози.

    Иккинчидан, савол туғилади, чипта нархларини белгилашда хизматлар нархи ошкора шаффоф калкуляция қилинганми, аҳоли бундан хабардорми? Бунда Монополияга қарши кураш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, жамоатчилик ва депутатлар вакиллари чипталар нархини белгилашда, калкуляция қилишда қатнашганми? Қатнашмаган бўлса, нега қатнашмаган? Қатнашган бўлса, амалда қандай юз берди? “Ўзбекистон темир йўллари” аксионерлик жамияти ҳозирча монопол ташкилот. Маҳкама манфаатлардан келиб чиқиб аксионерлик жамияти асосланмаган нархлар белгиламаяптими? Масалан, Қарши—Тошкент Афросиёб поезд чиптаси хусусий авиакомпаниялар чиптаси нархидан қиммат бўлиб кетди. Шу пайтгача поезд чиптаси самолётнинг чиптасидан юқори нархга кўтарилмаган эди. Темирйўлда бир йилда икки марта тарифлар оширилди, тарифларнинг эркин белгиланиши хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланишига таъсир қилдими? Йўловчилар фикри бу борада ижобий эмас. Гап нархлар ҳақида эмас, хизматларнинг сифати ҳақида кетяпти. Биринчи навбатда, аҳоли мамнун бўладиган хизмат кўрсатилиши керак, деди сенатор.

    Сенаторнинг эътирозига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб қайтарди. Унинг айтишича, бугунги қонунлар қабул қилинганига қадар барча йўловчи ташиш хизмати тарифлари монопол хизмат бўлгани ва монопол реестрда иштирок этгани учун Иқтисод ва молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланган.

    Илҳом Маҳкамов
    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Бугунги кунгача барчаси келишилган ва тан нархидан келиб чиқиб белгиланган. Ҳозирда бу қонун қабул қилингандан кейин ўзлари юқори тезликда ҳаракатланувчи йўналишларга нисбатан тарифларни белгилаш эркин бозор иқтисодиётига ўтказилади. Худди шу йўналишда ҳаракатланадиган барча поезд чипта нархлари эски нархларда қолади.

    Аҳолининг асосий эътирозларидан бири хизмат кўрсатилаётган сифатдан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатни айтишимиз керак. Ҳаракат таркибларимизнинг ўртача йили 30 йилга яқинлашиб қолган. Охирги олти йил давомида поездлар сифатини яхшилашга жуда катта маблағ сарфланди. Узоқ масофага ҳаракатланадиган вагонларимизни охирги 5 йилда модернизация қилиш ишларини бошлаганмиз.

    Қонун нуқтайи назаридан келиб чиқадиган бўлсак, оператор ташувчига йўловчиларга кўрсатиладиган сифатга алоҳида эътибор бериш, монополияга қарши курашиш агентлигига ва бизнинг инспекцияга йўловчилар харид қилган чипталарни тан нархида иштирок этиш, керак бўлган сифат кўрсаткичларига риоя қилинмаса, операторга нисбатан чора кўриш ҳам белгилаб кетилди. Бугунги кундаги сиёсат, яъни йўловчилар мобиллигини, ички туризмни ҳамда хизмат сифатини ошириш — Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг олдига қўйилган вазифаси, деди вазир.

    Қонун билан темирйўл транспортида бозор тамойиллари асосида эркин шакллантириладиган тарифлар аниқ белгиланаётган бўлиб, унга кўра юк вагонларини тақдим этиш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилиб, бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизми жорий этилмоқда.

    Сенат қонунни маъқуллади.

    02.10.2024, 12:19   Изоҳ (0)   6337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонадаги темир йўл вокзалида чипталар сотувида 1,3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилгани аниқланди

    21.08.2024, 14:10

    “Ўзтемирйўлйўловчи” Рақобат қўмитаси қарорига муносабат билдирди

    22.08.2024, 13:26

    Сенат темир йўл транспорти тизимига оид қонунни маъқуллади

    30.09.2024, 21:27

    Ўзбекистонда интенсив боғ ва токзорларни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади

    02.10.2024, 12:10

    Ўзбекистонда 3 октябрь куни ҳарорат кўтарилади

    02.10.2024, 11:35

    Бош прокуратура Даврон Кабулов чиқишига муносабат билдирди. У аввалроқ прокуратура, департамент ва тумангаз филиалидан норозилигини айтганди

    02.10.2024, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.