Ўзбекистон Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан йўловчилар учун бир қатор қулайликлар яратилди. Бу борадаги эълон ташкилот сайтида берилди.
Хабарда таъкидланишича, «фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида» 30, 31 декабрь ҳамда 2018 йилнинг 1, 2, 3, 4 январь кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди. Бундан ташқари, ушбу кунларда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилиб, қўшимча 24 та поезд қатнови йўлга қўйилади. Шундан ўнтаси Афросиёб юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларидир.
Қатнов графиги қуйидагича. 30 декабрь куни:
- 560-сонли «Тошкент – Андижон» поезди;
- 764-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 556-сонли «Тошкент – Урганч» поезди;
- 552-сонли «Тошкент – Бухоро» поезди;
- 763-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 764-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 559-сонли «Андижон – Урганч» поезди;
- 763-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 555-сонли «Урганч – Тошкент» поезди;
- 551-сонли «Бухоро – Тошкент» поезди;
- 560-сонли «Тошкент – Андижон» поезди;
- 764-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 556-сонли «Тошкент – Урганч» поезди;
- 552-сонли «Тошкент – Бухоро» поезди;
- 763-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналишида Афросиёб электропоезди.
- 764-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 559-сонли «Андижон – Урганч» поезди;
- 763-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 555-сонли «Урганч – Тошкент» поезди;
- 551-сонли «Бухоро – Тошкент» поезди;
- 764-сонли «Тошкент – Самарқанд» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 556-сонли «Тошкент – Урганч» поезди;
- 763-сонли «Самарқанд – Тошкент» йўналишида Афросиёб электропоезди;
- 555-сонли «Урганч – Тошкент» поезди.
Изоҳ (0)