1 ноябрдан эътиборан йўловчи поездлар қатнов вақтларида айрим ўзгаришлар жорий этилади. Бу ҳақдаги эълон «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ сайтида берилди.
Жумладан, «Тошкент–Андижон» йўналишидаги 60/59-сонли поезднинг Тошкентдан жўнаши соат 08:05 га, Андижонга келиши 13:35 га, Андижондан жўнаш вақти 15:50 га, Тошкентга келиши 21:20 га белгиланди.
«Тошкент–Андижон» йўналишидаги 62/61-сонли поезднинг Тошкентдан жўнаши 17:20 га, Андижонга келиши 22:50 га, Андижондан жўнаши 06:20 га, Тошкентга келиши 12:04 га белгиланди.
Шу тариқа, Тошкентдан Андижонга қатновчи рейснинг йўл юриш вақти тахминан ярим соатга қисқарди. Илгари бу вақт олти соатни ташкил қилар эди.
Бундан ташқари, қуйидаги йўналишларнинг қатнов графигига ўзгаришлар киритилди:
«Андижон–Бухоро» йўналишидаги 392-сонли поезд: Андижондан жўнаш — 14:20, Тошкентга келиш — 20:44.
«Андижон–Тошкент» йўналишидаги 91/92-сонли поезд: Андижондан жўнаш — 22-15, Тошкентга келиш — 05-16, Тошкентдан жўнаш — 06:40, Андижонга келиш — 12-55.
Шахарлараро поездларда:
«Тўқумачи–Ангрен» йўналишидаги 6308-сонли поезд: Тўқумачидан жўнаш — 18:00, Ангренга келиш — 21:56.
«Ангрен–Тўқумачи» йўналишидаги 6309-сонли поезд: Ангрендан жўнаш — 06:03, Тўқумачига келиш — 09:48.
«Андижон–Қўқон» йўналишидаги 6309-сонли поезд: Андижондан жўнаш — 04:30, Қўқонга келиш — 07:39.
«Қўқон–Андижон» йўналишидаги 6310-сонли поезд: Қўқондан жўнаш — 14:20, Андижонга келиш — 17:58.
Шунингдек, 7, 8, 9, 10, 14, 15, 16, 17, 21, 22, 23, 24 ноябрь кунлари «Тошкент–Қарши» йўналишидаги 760/759-сонли «Афросиёб» поезди ўрнига 2/1-сонли тезюрар поезд харакатланиши давом этади.
Изоҳ (0)