• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қулоғини кесиб ташлаган Ван Гог, оч қолган Шуберт, ёлғизликда ўлим топган Рембрандт — қашшоқликда вафот этган буюк даҳолар (фото)

    Эдгар По, Антонио Гауди, Эмили Диккинсон, Франц Кафка... Ҳозир уларни ҳамма танийди, аммо бу даҳоларнинг бутунлай қашшоқлик ва ёлғизликда яшаб, вафот этганини кўпчилик билмайди.

    Эдгар По, ёзувчи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1809 йил 19 январь

    Вафоти: 1849 йил 7 октябрь, 40 ёшида

    Ўлим сабаби: номаълум

    Ҳозирда ҳамма америкалик ёзувчи Эдгар Пони билади. Аммо илгари ўз даврида унинг асарларини нашр этишни хоҳлашмаган. Фақат 31 ёшидагина унга ҳикоялар тўплами учун биринчи ҳақ жўнатилган, аммо у ҳам манзилига етиб бормаган. Тахмин қилиш мумкинки, машаққатли турмуш тарзидан Эдгар қийналган, айниқса, хотинининг вафотидан кейин эса бутунлай ақлдан озган: ичишни бошлаган ва ҳеч ким билан гаплашмаган. Ёзувчи 1849 йилда 40 ёшида Балтимордаги скамейкада касал ҳолда топилган. Касалхонада ҳушига келмай вафот этган. Ёзувчи ўлимининг сабаби ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда. Гап шундаки, у ҳақидаги барча тиббий ҳужжатлар ва ёзувлар йўқолган. Эдгар По вафотидан бир мунча вақт ўтгач, унинг асарлари муҳаррирлар ва танқидчилар эътиборини тортади ва нафақат америкаликлар, балки бутун дунёда севимли асарларга айланади.

    Амедео Модиляни, рассом

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1884 йил 12 июль

    Вафоти: 1920 йил 24 январь, 35 ёшида

    Ўлим сабаби: сил касаллиги

    Рассом Амедео Модиляни ҳаёти давомида хоҳлаганидек яшади: расм чизди, ижтимоий ҳаёт кечирди, аёллар билан танишди. Кўриниб турибдики, Модиляни ҳеч ким унинг ишини қадрламаганига аҳамият ҳам бермаган, унинг ҳаётидаги ягона кўргазмаси эса муваффақиятсизликка учраган. Аммо даҳо ижод қилишда ва ҳаётдан завқланишда давом этган. Ҳатто қашшоқлик ҳам уни пул учун чизиш техникасини ўзгартиришга мажбурлай олмаган. Аммо ёшлик абадий эмас. Кексайганда эса бундай бепарво ҳаёт тарзи билан яшаб бўлмасди. Сўнгги бир неча ой ичида спиртли ичимликлар ва сурункали касалликларнинг кучайиши туфайли рассомнинг соғлиғи кескин ёмонлашади: қаттиқ бош оғриғи ва галлюцинациялар бошланади. Бунинг устига Амедео совуқда қолиб кетгани туфайли қаттиқ шамоллаб қолади ва силга чалинади. Ўз-ўзини даволаш ёрдам бермагач, у шифокорларга мурожаат қилади. Рассом 24 январга ўтар кечаси қашшоқлар касалхонасида вафот этади. Дўстлари унинг қабртошига «Ўлим уни шон-шуҳрат остонасидан олиб кетди» деган ёзувни ўйиб ёздиришган. Чунки Модиляни вафотидан бир неча кун олдин унинг суратлари катта пулга сотилган эди.

    Антонио Гауди, архитектор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1852 йил 25 июнь

    Вафоти: 1926 йил 10 июнь, 73 ёшида

    Ўлим сабаби: бахтсиз ҳодиса

    Антонио Гауди бутун ҳаётини архитектурага бағишлади, ўзи ва шахсий ҳаётини унутди. Айтишларича, меъмор бир ўқитувчи аёлга ошиқ бўлган, лекин севгиси жавобсиз қолган. Шундан кейин у ҳеч ким билан муносабатлар ўрнатишга ҳаракат ҳам қилмайди. У ўзига тўқ бадавлат одам эмасди: камбағал мисгар оиласида туғилган ва талабалик йилларида зўрға таълим олганди. Фақат омади кела бошлагачгина Гауди бадавлат тадбиркорга ўхшашга қарор қилади ва барча гонарарини қимматбаҳо кийим ва квартираларга сарфлайди. Аммо кейинчалик буюртмалар камайгач, ижодкор аввалги ҳолига қайтади. Аслида ҳашаматли ҳаёт уни зериктирганди. Баъзида эса Антонио эгнидаги увадаси чиқиб кетган кийимлари билан уйсиз одамга ўхшарди. Бир куни Сант Фелип Нери черковига кетаётган архитекторни трамвай уриб юборади. Кийимлари афтодаҳол ва ёнида ҳужжати бўлмаган даҳони қашшоқлар касалхонасига олиб кетишади. Балки, шунинг учун ҳам унга яхши тиббий ёрдам кўрсатилмагандир. Фақат эртаси куни черков ходими машҳур меъморни таниб қолади, лекин энди унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи йўқ эди...

    Эмили Диккинсон, шоира

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1830 йил 10 декабрь

    Вафоти: 1886 йил 15 май, 55 ёшида

    Ўлим сабаби: буйрак шамоллаши

    Эмили Диккинсон ҳам Гауди сингари шахсий ҳаётга қизиқмаган. Муваффақиятсиз романтикадан сўнг, у ўзини бутунлай адабиётга бағишлайди ва ҳаёти давомида 1700 дан ортиқ шеърлар ёзади! Бироқ ҳаётлигида улардан фақат еттитаси нашр этилган. Натижада аёл тиланчилик қилиб кун кечиради, оиласи ҳисобига яшашга мажбур бўлади. 55 ёшида шоира буйрак яллиғланишидан вафот этади. Тўрт йил ўтгач эса унинг рухсат этилган тираждан ошиб кетган биринчи шеърлар тўплами чиқади. Бу шоиранинг синглиси туфайли содир бўлади. Эмилининг вафотидан сўнг, синглиси опасининг шеърларини машҳур танқидчи Томас Хиггинсга жўнатганди.

    Людвиг Ван Бетховен, бастакор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1770 йил 16 декабрь

    Вафоти: 1827 йил 26 март, 56 ёшида

    Ўлим сабаби: жигар касаллиги

    Людовик ван Бетховен 12 ёшидан ишлай бошлаган, чунки онаси вафотидан кейин у оиланинг ягона боқувчисига айланганди. Бастакор опера театрида ишлади, виола чалди, мусиқадан дарс берди, шунингдек, шу вақт давомида асарлар яратди. 20 ёшида у машҳурликка эришди ва ниҳоят яхши пул топа бошлади. Аммо 26 ёшида фожиа юз берди: у эшитиш қобилиятини йўқотади, йилдан йилга карлик кучайиб боради. Театрда унинг хизматларидан воз кечишгач, бастакорнинг моддий аҳволи ёмонлашади. Бетховен 56 ёшида қашшоқликда ва ёлғизликда вафот этди.

    Пол Гоген, рассом

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1848 йил 7 июнь

    Вафоти: 1903 йил 9 май, 54 ёшида

    Ўлим сабаби: бахтсиз ҳодиса

    Ҳозирда Меркурий сайёрасида Гоген шарафига номланган кратер бор ва рассомнинг чизиш техникаси барча санъат университетларида ўрганилади, лекин рассом ҳаётлигида ҳаммаси бошқача бўлган. Ватанида қўним тополмаган рассом Таити шаҳрига жўнаб кетади. У ерда Гоген жуда кўп ажойиб асарларни яратади, лекин барибир ҳаловат топа олмайди. Харидорлар унинг ишига қизиқиш билдиришмайди, шунинг учун Пол молиявий томондан жуда қийналади. У қариликдан эмас, Доминик оролида ёлғизлик ва қашшоқликдан вафот этади. Депрессия билан курашган даҳо тинчлантирувчи дориларни қабул қилиб, ўлимининг охирги кунида уни ҳаддан ташқари ошириб юборади. Уч йил ўтгачгина, Парижда унинг барча расмлари кўргазмаси ташкил этилиб, суратларининг катта қисми сотилади.

    Франц Кафка, ёзувчи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1883 йил 3 июль

    Вафоти: 1924 йил 3 июнь, 40 ёшида

    Ўлим сабаби: сил касаллиги

    Франц Кафка тириклигида унчалик таниқли бўлмаган, унинг ақл бовар қилмайдиган асарлар ёзганини ва ҳар хил руҳий касалликларга чалинганини кўпчилик билмасди. Бўлажак ёзувчи камтарона, ёпиқ ҳаёт кечирган ва суғурта бўлимида амалдор бўлиб ишлаган. Кейинчалик унга сил касаллиги ташхиси қўйилади. Касаллик туфайли Франц Вена шаҳридаги санаторийда даволанади, лекин бу ёрдам бермайди ва шу ерда вафот этади. Икки йил ўтгач, Кафканинг қўлёзмалари ёзувчининг узоқ йиллик таниши ношир Макс Брод қўлига тушиб қолади. Уларни нашр эттирган Брод тез орада бойиб кетади.

    Франц Шуберт, бастакор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1797 йил 31 январь

    Вафоти: 1828 йил 19 ноябрь, 31 ёшида

    Ўлим сабаби: ич терлама касаллиги

    Буюк бастакор 600 дан ортиқ композиция ёзган, аммо, афсуски, Шуберт ҳаёти давомида эътироф ва шон-шарафга эга бўлмаган. Унинг мусиқаси Бах ёки Бетховенга қараганда ноанъанавий ҳисобланган. У доимо пулдан қийналар, кўпинча оч қоларди. Фақат 30 ёшидагина унинг концертлари машҳур бўлиб, катта аудитория йиға бошлади. Аммо энди танила бошлаганида ич терлама касаллигига чалинади ва шу касалликдан вафот этади.

    Винсент Ван Гог, рассом

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1853 йил 30 март

    Вафоти: 1890 йил 29 июль, 37 ёшида

    Ўлим сабаби: бахтсиз ҳодиса

    Буюк рассом руҳоний, иллюстратор (китобларга безак берувчи рассом) бўлишни орзу қилган, аммо 30 ёшида тақдирига рассом бўлиш битилганини тушуниб етади. Бироқ унинг расмлари яхши сотилмаган, пули йўқлиги учун асосан укаси Теонинг даромадига яшаган. Севгидаги омадсизлиги ва дўстлари билан келишмовчилик туфайли жиззаки бўлиб қолган рассом ўзини тажовузкор тута бошлайди. Ғазабланган вақтида Винсент қулоғининг бир қисмини кесиб ташлагач, уни руҳий касаллар шифохонасига ётқизишади. Даволанишдан бир мунча вақт ўтгач, номаълум сабабларга кўра, Ван Гог сайр пайтида ўзини отиб ташлайди. Тахминларга кўра, ўша пайтда буюк рассом нима қилаётганини англаб етмаган.

    Рембрандт, рассом

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1606 йил 15 июль

    Вафоти: 1669 йил 4 октябрь, 63 ёшида

    Рассом ҳаётлигидаёқ шон-шуҳратга кўмилган, унинг харидорлари кўп эди ва у ўз иши учун катта ҳақ олган. Аммо у нарх борасида ҳеч қачон савдолашмаган, буни ўз қадр-қимматини ерга уриш деб билган. Рембрандт ижодий фаолиятида муваффақият қозонган бўлса-да, оилавий ҳаёти ҳавас қиларли даражада эмас эди. Рассомнинг биринчи хотини Саския 29 ёшида вафот этади, ундан якка-ю ягона ўғли Титус қолади. Даҳонинг иккинчи севгилиси — ўғлининг энагаси Хендрике эди, кейинчалик у қиз фарзандини дунёга келтиради. Аввалига ҳаммаси яхши кетаётганга ўхшарди. Лекин кўп ўтмай молиявий қийинчиликлар бошланади. Буюртмалар камайиб кетган бўлса-да, Рембрандт худди аввалгидек сахийлик билан пул сарфларди (даромадининг катта қисми коллексион расмларни сотиб олишга кетарди). 1663 йилда яна бир бахтсизлик юз беради: иккинчи хотини ҳам вафот этади. Кўп ўтмай, Рембрандт ўғлини ҳам дафн қилади. Унинг ўзи 1669 йилда батамом ёлғизлик ва қашшоқликда вафот этади.

    Фридрих Ницше, файласуф, шоир, бастакор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1844 йил 15 октябрь

    Вафоти: 1900 йил 25 август, 55 ёшида

    Ўлим сабаби: пневмония

    Ницше бутун умри давомида ҳаёт ҳақиқати ва идеалларини қидирди, лекин топа олмади. У ўзини жамиятдан ажратиб, ақлдан озди, қашшоқликда ва ёлғизликда вафот этди. Даҳодаги касалликнинг биринчи белгилари 40 ёшдан ошганида пайдо бўлган: нутқ ва координацияга билан боғлиқ муаммолар бошланган. 1889 йилда у Туриндаги уйидан чиқиб кетаётганида извошнинг отни ураётганини кўради. Фредерик бақириб, извошга ташланади, лекин мия қон айланишининг бузилиши туфайли дарҳол ҳушидан кетади. Шундан сўнг жиддий руҳий муаммолар бошланади: у ўзини аввал шаҳзода, кейин эса император деб тасаввур қила бошлайди, баланд овозда қўшиқлар айтади ва ҳеч ким билан мулоқот қилмайди. Натижада у руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилади. 1900 йил август ойининг бошида Ницше пневмония билан касалланиб, бир неча кундан кейин вафот этади.

    Наполеон Ҳилл, ёзувчи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туғилган санаси: 1883 йил 26 октябрь

    Вафоти: 1970 йил 8 ноябрь, 87 ёшида

    Замонавий «ўз-ўзига ёрдам» жанрининг асосчиларидан бири, ўзини ривожлантириш ва муваффақият ҳақида кўплаб китоблар муаллифи қашшоқликда вафот этган. Шуни айтиш керакки, бесцеллер бўлган «Ўйла ва бой бўл» китоби муаллифи жуда яхши яшаган. Унинг қимматбаҳо машиналари, уйлари ва яхталари бор эди. Аммо ёзувчи қандай пул топишни билса-да, қандай сарфлашни билмасди. Наполеон Ҳилл умрининг охирида барча гонарарини сарфлаб бўлган, натижада ҳеч вақосиз қолган.

    Мавзуга доир: 

    • Бир лаҳзада боридан айрилиб, камбағаллик билан юзма-юз келган таниқли шахслар (фото)
    • Ота-оналарининг қаттиққўллиги остида машҳурликка эришган юлдузлар (фото)
    • Бойлар ҳам йиғлайди: Фарзандларидан айрилган олигарх ва сиёсатчилар (фото)
    • Бойлар ҳам йиғлайди: Катта миқдорда қарзга ботган машҳурлар

    10.09.2021, 15:46   Изоҳ (0)   26323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вақтим бўлмади ва фонд очишга қўрқдим». Шоҳрух Сардор Раҳимхон сабаб шоу-бизнесдан кетиб, нима сабабдан унинг лойиҳасида қолмаганини изоҳлади (видео)

    08.09.2021, 14:59

    Бэнксининг шредер ёрдамида майдаланган сурати яна сотувга қўйилади. Унинг нархи 4 баробарга ошган

    05.09.2021, 19:59

    Фатҳулла Маъсудовдан Дилбар Икромовагача: марҳум ижодкорларнинг яқинларига давлат мукофотлари топширилди (фото)

    02.09.2021, 17:53

    Эрмитаж Да Винчи, Ван Гог ва Моне картиналарининг NFT-нусхаларини аукционга қўйди

    02.09.2021, 09:45

    Зулайҳо Бойхонова Мустақиллик байрами тадбирида шифокорлар ҳақида қўшиқ куйлади (видео)

    31.08.2021, 22:10

    «Улар биз учун буюк бўлиб қолади» — Шавкат Мирзиёев марҳум ижодкорларнинг яқинларига давлат мукофотларини топширди (фото)

    31.08.2021, 00:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мадагаскар” 20 ёшда. Миллиардлаб даромад келтирган ва мемларга айланиб кетган мультфраншиза қандай яратилган?

    Кино | 7 июн, 09:50

    Тошкент вилоятида эшак гўштидан сомса тайёрлаб, сотганларга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 09:44

    Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови 10 фоиз оширилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 08:55

    Кинотавсия: япон киноижодкорлари томонидан суратга олинган қизиқарли сериаллар

    Маданият | 7 июн, 08:51

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.