• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Америка орзуси”даги шаҳарлар яратувчиси — Билл Левитт: қарз эвазига олинган ерлар, миллионлаб доллар фойда ва даволанишга топилмаган пул

    Time журналининг 1950 йил июлдаги сони муқовасида Уилям Левитт, унинг ортида эса бир қаватли, икки нишабли бир хил уйлар қаторини кўриш мумкин эди. “Левитт ва унинг ўғиллари” компанияси томонидан қурилган 10 минглаб шу каби уйлар урушдан қайтган америкалик аскарлар учун янги ҳаётга, АҚШ администрацияси учун сайловолди ютуғига, архитекторлар учун даҳшатга ва Левиттлар оиласи учун эса бойлик манбаига айланди. Улкан муваффақиятга эришган тижорий корхона фахрийлар қаршисидаги ватанпарварлик бурчини бажариш, янги “шаҳар чети”да ҳаёт тарзи ва коммунистик хавфга қарши уруш тарзида кўрилганди.

    Уилям Левитт
    Фото: Wikipedia

    Айтишларича, Уилям Левитт ўлими олдида ҳар кеча “отаси, онаси ва жаноб Левитт” учун дуо қилган йигитчани эслашни яхши кўрган. У узоқ йиллар олдин ўз маблағи эвазига қурган шифохонага ётар, бироқ даволаниш учун пул тўлай олмасди. 86 ёшли қария ўрнидан деярли турмаса-да, интервью олишга келган журналистларга янги лойиҳасига ҳақида айтиб беришни яхши кўрарди: “Ҳаммаси жойида, ишончли шерикларим бор. Менга ярим йил вақт беринг ва ҳаммаси ўтиб кетади!”. Тингловчилар эса ҳамдардлик маъносида бошларини қимирлатиб қўяр, айримлари эса ҳатто унинг гапларига ишонарди.

    Авраам Левитт бизнес билан шуғулланиш ҳақида ўйлаб кўрмаган эди. Болалигидан у китоб ўқишни яхши кўрар ва ҳатто адабиёт тўгаракларига қатнарди, шаҳар ҳаёти унга мос эмасди — ёш романтик ўз боғида гуллар парвариш қилишни хоҳларди. 20 ёшга тўлганида орзуларидан воз кечишга тўғри келди — Авраам Нью-Йорк университетининг юридик факультетига ўқишга киради ва 1902 йилда кўчмас мулк ҳуқуқи соҳасида мутахассисга айланади.

    Кейинги 10 йил давомида ёш адвокат уйланади ва унинг икки фарзанди дунёга келади: 1907 йилда Уилям Жайрд, беш йил ўтгач — Альфред Стюарт. Одатдагидан фарқли ўлароқ, отасининг ғурури унинг уятчан кенжа ўғли эди, унинг расм чизишга бўлган иқтидори яққол кўзга ташланарди, ўзига ишончи юқори бўлган Билл эса онасининг эркатойи эди. “Альфред — даҳо ва бу сўзни мен маъносини англаган ҳолда айтяпман”, дерди Авраам.

    Авраам кўчмас мулк масалалари бўйича нафақат адвокат сифатида шуғулланар, балки баъзида мижозлардан гонорар сифатида уй ҳам оларди. Бошқа бир версияга кўра, Авраам ўзининг илк ерларини уйида тикувчилик билан шуғулланган хотинининг пулига сотиб олган. Авраамнинг биринчи катта хариди Роквиллдаги ер мулки бўлиб, уни банкротликка учраган мижозидан қабул қилган. 1920 йиллар охирига бориб эса у нафақат ер, балки охиригача қуриб битказилмаган 40 та уйни ҳам олади. Катта молиявий йўқотишлардан қочиш мақсадида уйлар қурилишини якунлаш керак эди ва Авраам бунда ўғилларини ёрдамга чақиради.

    Авраам Левитт ва унинг ўғиллари
    Фото: Wikimedia Commons

    Бу вақтда Уилям 22, Альфред бўлса 17 ёшда эди. Тўнғич фарзанд кўпроқ пул топиш мақсадида математика ва инглиз тили ўргатилган университетни ташлаб кетганди, укаси эса тайинли бирор ишни қойиллатмаган. Ушбу ҳаваскорлар жамоаси қанчалик ғалати бўлмасин, ишчилар билан келишиб, уйларнинг қурилишини охирига етказишга, сўнг эса уларни сотиб юборишга муваффақ бўлади. Бундан илҳомланган Авраам “Левитт ва унинг ўғиллари” компаниясига асос солиб, бошқарувни ўз назоратига олади. Уилям молиявий масалалар бўйича компания президенти этиб тайинланади, Альфред эса уйлар дизайни билан шуғулланишни бошлайди. Тез орада Левиттларнинг “Тюдор” номли биринчи уйи тайёр бўлади. Олтита хона ва иккита ювиниш хонасига эга “Тюдор” 1929 йил августда, Иккинчи депрессия бошланишидан олдин 14,5 минг долларга сотилади.

    1947 йил октябрида Левиттаунга кўчиб келган илк оилалар охири йўқ картошка далалари орасидан бир-биридан фарқ қилмайдиган уйлар орасидан ўзиникини ажратиб олишга қийналарди. Қанчалик ғалати бўлмасин, депрессия Левиттлар оиласига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. “Тюдор”лар мўлжалланган “юқори ўрта синф” қатлами яхши яшаш имконияти ва хоҳишини йўқотмаган эди. Тўрт йил ичида Левиттлар Манхассетда 600 та уй қуриб, уларни 9—19 минг доллар нархида сотади. Лонг-Айленднинг шимолий қисмида яшашни истаганлар Билл Левиттга мурожаат қилиш кераклигини яхши биларди. 1941 йилга келиб Левиттлар томонидан қурилган уйлар сони яна 1,2 мингтага кўпаяди. Уларни газета тарқатувчилар, радиобошловчилар, шифокорлар, адвокатлар ва Манхеттендаги бошқа машҳурлар сотиб оларди. Аммо бу уйлар донабай эди, Билл эса оммавий ишлаб чиқаришни хоҳларди.

    Левиттлар Норфолк денгизчилари учун оммавий уй қуриш бўйича давлат буюртмасин олганидан кейин оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қиладиган корхонани ташкил этиш имконияти пайдо бўлди. Левитт бу ерда биринчи марта анъанавий пойдеворга асосланган уйни эмас, балки оддий бетон плиталардан фойдаланиб, қурилишни тезлаштириб юборади.

    Фото: Getty Images

    1944 йилда лейтенант Билл Левитт рафиқаси ва икки нафар фарзанди — 10 ёшли кичик Билл ва кенжаси Жим билан Гавайига “денгиз асаларилари”ни бошқаришга йўл олади. Ўз назорати остига берилган 260 нафар ҳарбий-денгиз қурувчиларига қайғурган Билл ўзини ҳам унутмасди: у фортепяно чалар, вискини мартинига аралаштириб ичар ва урушдан кейин кўражак фойдаси ҳақида ўйларди. Ўшанда кейинчалик узоқ йиллар давомида шериклари ёдида қолган муваффақият формуласи пайдо бўлганди: “Ялиниб, қарз олиб, ўғирлаб бўлса-да пул олиш, кейин эса қуриш, қуриш ва қуриш”.

    “Мен биламан, шаҳар қурилади”

    1950 йилларда биргина General Electric’нинг маиший техникалари жамланмаси учун Левиттлар уйининг ҳар қандай камчилигини унутиб юборса бўларди. Билл Ғарбий соҳилда ўз бурчини бажарар экан, унинг қариндошлари Шарқда Лонг-Айленд ерларини сотиб олиш билан шуғулланарди. Ҳукумат ҳам Левиттларнинг ютуқларига ўз ҳиссасини қўшади: 1944 йилда ҳарбий хизматчилар тўғрисидаги қонун қабул қилинади. Ушбу қонун ветеранларга йил давомида ишсизлик нафақасини олиш, энг муҳими эса уй-жой ва таълимдан фойдаланиш имкониятини тақдим этарди. Паст фоизли кредитлар, уй-жой учун заёмларнинг берилиши ва ижарадаги бошқа имтиёзлар орқали давлат урушга қадар ҳеч вақоси бўлмаган инсонларга умид бағишлар эди. 1946 йилда АҚШда 3,5 миллионга яқин инсон бошпанага муҳтож ҳисобланарди. Ҳукумат бу инсонлар осонгина коммунистлар ғояси таъсирига тушиб қолишидан қўрқарди, Левиттда эса бундай сценарийдан қочиш рецепти бор бўлган: “Шахсий уйи ва бир парча ери бор бирор инсон коммунист бўла олмайди. Унинг бошқа муаммолар бисёр”.

    “Левитт ва унинг ўғиллари” деярли уддалаб бўлмас ишга бел боғлайди — янги ўрта синф вакиллари учун янгича макон яратиш. 1947 йил 7 майда компания уруш фахрийларига топшириладиган 2 мингда уй қуриш ниятини эълон қилади. Икки кун ўтгач New York Herald Тribuna газетаси ушбу уйларнинг ярми сотиб бўлингани ҳақида ёзади. Бу қадар улкан талабга Левиттлар тайёр эмасди. Яхшиямки, Альфред олдиндан “Кейп-Код” услубидаги уйлар лойиҳасини тайёрлаб қўйган эди.

    “Кейп-Код” уйлардан бири
    Фото: The New York Times

    “Кейп-Код” ўзида Америка орзусини мужассам этганди. Унинг энг муҳим жиҳати нархида — ижарага ҳақи 50 долларга яқин. Уйлар рентабел эди, Левиттлар имкон борича ҳар нарсадан тежашга уринган. Биллнинг тиришқоқлиги ва ветеранлар томонидан уюштирилган намойишлар сабаб маҳаллий ҳукумат уйларни пойдеворсиз қуришга рухсат берадиган қонунни қабул қилади: бу Левиттларга қурилишни тезлаштириш ва ҳар бир уйдан 1000 доллар тежаб қолиш имконини беради.

    Бошқа найранглар ҳам бўлган. Альфред ювиниш хонаси ва ҳожатхонани ошхонага яқин қилиб лойиҳалаштиргани сабаб уларнинг ўқ девори битта эди. Билл эса қиммат ёғоч эшикларни Япониядан олиб келинган bambuклига алмаштиради. Барча уйлар ташқи кўриниши бўйича бир-биридан фарқ қилмасди ва фақат ранги уларни ажратиб турарди.

    Уилям Левитт автомобилсоз Генри Форд томонидан ўйлаб топилган йиғиш конвейрини уйларга нисбатан жорий этгани билан фахрланарди, фарқли жиҳати уйлар конвеер бўйлаб ҳаракатлана олмагани сабаб, ишчилар бригадаси бир уйдан бошқасига ўтиб юрган. Бутун қурилиш цикли 27 та босқичга бўлинган ва ҳар бир бригада ўз босқичига жавоб берган. Шу боис бундай уйларни қуришга бир ҳафта ҳам вақт сарфланмас эди, айрим вақтларда улар бир кунда 36 та уйни ҳам фойдаланишга топширган.

    “Жаннат” учун навбат

    Билл Левитт “ҳар қандай аҳмоқ” ҳам уй қура олади, асосий масала қанча уй қуриш, қанчалик тез қуриш ва арзон сота олишида, деб ҳисобларди. Левиттаунга илк оила қурилиш бошланганидан тўрт ой ўтиб, 1947 йилнинг 1-октябрида кўчиб ўтади. Дастлабки икки йил ичида Island Tress’да 6 мингта “Кейп-Код”лар қурилади. Аҳоли шу қадар тез орта бошлайдики, Левиттлар кўчаларга ном топишга улгурмайди. Аввалига, бутун оила аъзоларининг исмлари “абадийлаштирилади”. Кейин эса улар, дарахтлар, қушлар, ҳайвонлар ва ҳатто қишлоқ хўжалиги анжомлари номларидан фойдаланилади. Ном ягона мўлжал эди — уларсиз янги кўчиб келганлар юзлаб ўхшаш уйлар орасидан ўзиникини топиб олиши даргумон бўлган.

    Бир-биридан фарқ қилмайдиган уйлар
    Фото: Тhe Jerusalim Post

    Левиттаундаги уйлар 7990 доллардан сотила бошланади. Уруш фахрийлари фақатгина 100 доллар депозит киритиши керак бўлиб, кейинчалик бу пул ҳам қайтарилган, улар уйга кўчиб ўтганидан кейин эса ойига 58 доллардан тўлашган. Ҳар бир сотилган уй компанияга 1000 доллар фойда келтирарди. Альфред “ранчо” услубидаги уйлар лойиҳасини ҳам ишлаб чиқади. Унинг атрофида шу қадар улкан ажиотаж юзага келадики, конвеер усули эндиликда қурилишда эмас, балки савдоларда ҳам керак бўлиб қолади. Охир-оқибат ҳар бир харидор уч дақиқа ичида уйни танлаши ва харид бўйича шартнома имзолаши имконияти яратилади.

    Қора танлиларга — йўқ

    Левиттлар нафақат уй қурар, балки янги жамият аҳолиси учун қонун-қоидаларни ҳам ишлаб чиқарди. Масалан, улар ўз уйларини афроамерикаликларга сотмас ёки ижарага бермас эди. “Уй ёки ирқий муаммони ҳал қилиш мумкин. Лекин бирваракайига иккисини ҳал этиб бўлмайди”, — дерди Левитт.

    Шанба кунлари Билл Левитт ўз машинасида худди шоҳлардек шаҳар бўйлаб айланиб, газонлар билан барчаси жойида ёки йўқлигини кўздан кечириб чиқарди. Левиттлар уйларда амалга ошириладиган ҳар қандай ўзгаришни ўзлари билан келишишни талаб қиларди. Улар якшанба кунлари қўшниларга халақит бермаслик учун кирларни дорларга ёйишга рухсат бермасди. Ҳатто панжаралар ўрнатишга ҳам рухсат бўлмаган, бу пейзажни бузиб қўяди дея ҳисобланган. Газон ҳолати ҳам назоратда бўлган, агарда ўтлоқ ҳудудлари яхши бўлмаса “Левитт ва унинг ўғиллари” ўз боғбонларини юборар, эртаси куни эса кўрсатилган хизмат учун ҳисоб варағини жўнатарди.

    Левиттаунда газон ўраётган ишчилар
    Фото: Getty Images

    Ширин ҳаёт

    Тан олиш керакки, Америка четидаги янги қурилишларга оид барча машҳурлик Уилямга насиб этди. Унинг отаси Авраам бунга хотиржам қарарди, чунки унинг тафаккури фатализмни тарғиб қилган немис файласуфининг таъсирида шаклланган эди.

    Альфред нинг эса акаси билан муносабатлар тобора мураккаблашиб борарди. Биллнинг бизнес-иқтидори архитектор ўғилнинг хизматларига соя соларди. Альфред бутун машҳурлик акасига насиб этаётганидан ғазабланар, Уилям бўлса дизайн борасида ҳар доим ҳам укасининг тавсияларига риоя қилмасди. Альфред рафиқасига билан ажрашиб, парижлик 17 ёшли Моникка илакишиб кетганидан кейин муносабатлар бутунлай дарз кетади ва 1954 йилда ака-ука бизнесни бўлиб олади. “Левитт ва унинг ўғиллари” Уилямда қолади, Альфред эса 1966 йилда вафот этгунига қадар “Левитт-хауз” маркаси остида ишлайди.

    Ота жуда кексайиб қолганди ва Билл оилавий бизнесни замонавий қурилиш корпорациясига айлантиришга қарор қилади. 1960-йлда компания акциялари Нью-Йорк фонд биржасида пайдо бўлади, аммо кейинги йил давомида уй-жойга бўлган талаб камайгани боис акциялар қиймати 1,4 миллион долларга тушиб кетади. Бироқ Билл Левитт янги шароитга мослашиш имконини топади. 1960 йиллар охирида Левитт йилига 20 фоиз ўсадиган барқарор савдолар ҳажми билан мақтана оларди. Энг машҳур лойиҳаларидан бирига Сан-Хуан ғарбида 12 мингда уй қургани бўлди. Бундай муваффақият фонида 1967 йил июлда Левитт International Telephone & Telegraph Corp компанияси билан битим имзолайди. ITТ “Левитт ва унинг ўғиллари” компаниясини 92 миллион долларга сотиб олади ва уни Levitt Corp. дея қайта номлайди. Билл Левитт бўлса АҚШ ҳудудида кейинги 10 йил давомида ҳеч қандай қурилиш қилмаслик мажбуриятини зиммасига олади.

    Фото: Тhe Jerusalim Post

    60 ёшли Билл Левитт бой инсондан ўта бадавлат инсонга айланади: битимдан унинг шахсий даромади 60 миллион долларга яқин эди, асосий қисмини ITТ акциялари ташкил этган.

    Ишдан узоқлашган Левитт ҳашаматли ҳаёт кечиришни бошлайди. 1959 йилда у 29 йиллик турмушидан кейин биринчи рафиқаси билан ажрашган ва котибасига уйланган эди. Орадан 10 йил ўтгач Билл яна ажрашиб, ўзидан 20 ёш кичик франциялик Симоне Коршинга уйланади.

    Бойлигидан баҳраманд ҳолда яшаган Билл АҚШдан ташқарида янги қурилиш лойиҳаларини ташкиллаштиришга уринади. Бироқ Эрон, Венесуэла, Франция, Исроил ва Нигериядаги қурилишлар муваффақиятсизликка учрайди. Лойиҳаларнинг аксарияти ITТ акциялари гаровига амалга ошириларди, аммо 1970 йилда бозорнинг қулаши натижасида ушбу акциялар ўз қийматининг 90 фоизини йўқотади.

    Бироз машҳурлик

    1970 йиллар охирида ITТ олдида мажбурияти муддати якунланади ва Левитт катта бизнесга қайтиш учун яна бир нечта уринишларни амалга оширади. У Флоридада иккита посёлка қуришни режа қилади, лекин уйлар қурилиши охирига етмайди, харидорлар эса депозитларини қайтариб олади. Ҳашаматли ҳаётини давом эттириш учун Левитт оиласи томонидан ташкил этилган хайрия фондидан 17 миллион доллар ўғирлайди. Суд уни 5 миллион долларни фондга қайтариши бўйича ва Нью-Йоркда бизнес билан шуғулланиши тақиқловчи қарор чиқаради. Натижада у яхта ва уйини сотишга мажбур бўлади.

    Фото: AP Photo

    1992 йилда Уилямнинг ичакларида ёрилиш кузатилади ва у North Shore University Hospital’да даволана бошлайди. Орадан икки йил ўтгач январь ойида, журналистлардан “яна ярим йил” муддат беришларини сўраганидан кўп ўтмай вафот этади.

    19.10.2023, 21:10   Изоҳ (0)   11012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Премьерадаги жанжаллар, қариндоши билан никоҳ ва Коко Шанель дўстлиги. “Буюк рус мигранти” — бастакор Игор Стравинскийнинг тақдири

    04.10.2023, 20:20

    “Японияда ишлаб чиқарилган”. Саке тайёрловчилар авлодидан чиқиб, Sony орқали дунёни эгаллаган Акио Морита тақдири

    07.10.2023, 22:45

    “Мудофаа ва армия энг муҳими”. Кичик бир амалдорнинг ўғли қандай қилиб Исроилга асос солгани ва унинг мустақиллиги учун курашгани ҳақида

    12.10.2023, 20:20

    Эрон ташқи ишлар вазири Яқин Шарқдаги вазият назоратдан чиқиб кетиши мумкинлигини айтди

    19.10.2023, 20:20

    Исроил АҚШдан зирҳли техникаларнинг биринчи партиясини қабул қилиб олди

    19.10.2023, 19:50

    Дмитрий Кулеба ATACMS ракеталари Украинага доимий етказиб берилишига умид билдирди

    19.10.2023, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)



    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.