• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Эслай олмаслик азоби: деменциядан азият чеккан машҳурлар (фото)

    Муваффақият ва оламшумул шон-шуҳрат бу шахсларни кўпчиликнинг кумирларига айлантирди. Баъзилар ижодга қўшган ҳиссаси туфайли эътибор қозонган бўлса, бошқалари сиёсий соҳада из қолдирди. Бироқ уларни нафақат машҳурлик, балки даҳшатли касаллик — деменция ҳам бирлаштириб туради.

    Шонн Коннери

     
     
    Фото: Getty Images

    Айғоқчи Жеймс Бонд ҳақидаги еттита фильмда бош қаҳрамонни ижро этган “агент 007” Шон Коннери бутун умри давомида 80 дан ортиқ фильмларда рол ўйнаган ва 2010 йилда 80 ёшида фаолиятини якунлаган.

    У рафиқаси Мишел Рокбрун билан биргаликда Багама оролларига кўчиб ўтишга қарор қилади, у ерда кино юлдузининг аҳволи оғирлашади. Актёр томоқ саратонига қарши курашади, юрагини ҳам даволатади, аммо кейинчалик унга Альцгеймер ташхиси қўйилади – актёр гапириш қобилиятини йўқотиб, содир бўлган воқеаларни хронологик тартибда қайта эслай олмайди.

    “Турмуш ўртоғимнинг шахсий ҳаёти барбод бўлди — у ўзини нормал тута олмасди, жисмоний фаоллиги ҳам сезиларли даражада камайди. Аммо эримнинг сўнгги орзуси амалга ошганидан хурсандман — у қийналмай ўлишни орзу қилган. Шундай бўлди ҳам: у уйқусида тинчгина вафот этди. Мен доим унинг ёнида эдим. Ҳаммаси у хоҳлагандек бўлди”
     
     
    Фото: Getty Images

    2020 йил 31 октябрда Шон Багама оролларидаги уйда вафот этади, унинг жасади куйдирилиб, кули икки йилдан сўнг Шотландияга сочилади.

    Маргарет Тетчер

    Фото: Getty Images

    “Темир хоним” ёки лавозимида энг узоқ — 11 йил (1979 йилдан 1990 йилгача) ўтирган Буюк Британия бош вазири 2002 йилда бир нечта микроинсультларни бошдан кечиради, бу унинг ҳаётини сезиларли даражада бузади.

    Соғлиғи сабаб Тетчер карьерасидан кетади, сиёсий масалаларда камроқ қатнаша бошлайди, аммо “вақтинчалик танаффус” ҳам сиёсатчини деменциядан қутқара олмайди — касаллик 2005 йилда ўзини даҳшатли тарзда намоён қилади.

    Маргарет нонуштага нима еганини, уй манзилини унута бошлайди, бир хил саволларни уч-тўрт марта бериб, марҳум эрини ҳалиям тирик, деб ўйлай бошлайди.

    Фото: Getty Images

    Сиёсатчининг қизи Керол бу воқеадан ҳайратда қолади — у онасини бу хасталикка ҳеч қачон чалинмаса керак деб ўйларди, чунки унинг хотираси компьютердан кучли эди.

    “Бу бирданига чақмоқ ургандек гап эди. Онамнинг ўз хотираси билан курашаётганини кўриб, ўрнимдан йиқилиб тушишимга сал қолди. Мен ишонолмадим. Менга ҳар доим у ҳар қандай касалликка қарши иммунитетга эга ва машаққатли синовлардан ўта оладигандек туюларди”.

    Робин Уильямс

    Фото: Getty Images

    Америкалик актёр ва комедиячи қисқа умри давомида юздан ортиқ картиналарда, жумладан, “Жуманжи”, “Адамс”, “Тунги тингловчи”, “Бедорлик”, “Гудзондаги Москва” каби фильмларда суратга тушган.

    Уильямс Миннесота штатидаги Ҳазелден реабилитация марказида гиёҳвандлик ва алкоголизмдан даволанган, шунингдек, депрессия билан курашган. Бу ҳақда актёрнинг ўзи хабар бериб, касалликларининг барча турларини санаб ўтади: биполяр бузилиш, маник ва клиник депрессия. Бунинг устига унга Паркинсон касаллиги ташхиси қўйилган.

    Қариндошларининг айтишича, актёр нафақат маънавий, балки жисмонан ҳам чарчаган, кейинчалик унинг хотираси ҳам сустлашади — унда деменция белгилари пайдо бўлади. Бу эса Робинга сценарийларни ёдлашга имкон бермаган.

    Фото: Getty Images

    Уильямснинг беваси Ғарб ОАВларига эри унга “миясини қайта ишга тушириш” истаги ҳақида гапирганини айтади. 2014 йилнинг ёзида актёр ўзини камар билан осиб, жонига қасд қилгани маълум бўлади.

    Брюс Уиллис

    Фото: Getty Images

    Голливуднинг энг кўп маош олувчи актёрларидан бири ва “Ўтда ёнмас” фильми юлдузи ўтган йилнинг баҳорида нафақага чиқди: шифокорлар унга афазия (мия шикастланишидан кейин пайдо бўлиши мумкин бўлган нутқ бузилиши) ташхисини қўйишди.

    Касаллик сабаб Брюс равон гапира олмай, сценарий сўзларини эслолмайди. 2023 йил бошида актёрнинг рафиқаси Эмма Хеминг ижтимоий тармоқда эрининг касаллиги ҳақида пост эълон қилади:

    “2022 йил баҳорида Брюсга афазия ташхиси қўйилганини эълон қилганимиздан бери касаллик янада авж олди. Ҳозирда ташхис аниқлаштирилди: фронтотемпорал деменция (FТD сифатида маълум). Афсуски, мулоқот қилолмаслик Брюс курашаётган касалликнинг биргина аломати холос”.
    Фото: Getty Images

    11-октябрь куни Уиллиснинг яқин дўсти Гленн Гордон Керон The Sun нашрига берган интервьюсида актёрнинг аҳволи билан ўртоқлашар экан, Брюс энди севимли китобларини ўқиш имкониятига эга эмаслигини айтади:

    “Суҳбатнинг дастлабки уч дақиқасида у мени танийди, деган ҳислар бор эди. Аммо у мени танимади, бунинг устига тўлиқ гапира олмасди ҳам. У турли адабиётларни ўқишни яхши кўрарди, лекин буни кўпчилик билишини хоҳламасди. Энди у ўқий олмайди. Ҳозир бундай кўникмаларга эга эмас, лекин у ҳали ҳам Брюс. У ёнингизда эканида бу Брюс эканлигини биласиз ва у олдингизда эканидан хурсанд бўласиз, лекин ... ҳаёт қувончи уни тарк этган”.
    31.10.2023, 10:48   Изоҳ (0)   8273
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар лаҳзадан завқ олиб яшашга ундовчи мультфильм ва фильмлар

    30.10.2023, 14:54

    Дубайлик миллиардернинг рафиқаси кунлик харажатларига 200 минг доллардан ортиқ пул сарфлаши ҳақида сўзлаб берди (фото)

    30.10.2023, 13:03

    Кинотавсия: реал воқеаларга асосланган спорт ҳақидаги машҳур фильмлар

    30.10.2023, 13:58

    Машҳур фильмлардаги ҳафсалангизни пир қилиши мумкин бўлган қўпол хатолар (фото) 

    28.10.2023, 14:10

    Жулия Робертс — 55 ёшда: қаттиққўл ўгай отаси, ветеринар бўлиш орзуси ва 25 млн доллар гонорар олган роли ҳақида

    28.10.2023, 09:51

    Технологиялар асри: инсониятга катта фойда келтираётган энг ғайриоддий роботлар

    27.10.2023, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.