• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Илтимос, мени ўлдирманг”. Сериалдаги образи ўлдирилганидан хафа бўлган актёрлар

    Баъзида актёрлар ўз қаҳрамонларининг лойиҳадан четлатилишидан норози бўлса, баъзиларни бу чинакамига ғазаблантирган.

    Стив Бушеми — “Сопрано”

    90 йилларнинг охиригача бўлган бутун фаолияти давомида Стив Бушеми “Фарго”, “Қутурган итлар”, “Катта Лебовски”, “Армагеддон” ва бошқа бир қанча фильмларда рол ўйнаган. “Сопрано” эса унинг ўзи учун катта ва аҳамиятли деб билган биринчи асари бўлди. Айнан шунинг учун ҳам у қаҳрамони — Тони Бландеттони бахтсиз ҳодиса кутаётганини билгач, қаттиқ хафа бўлди. Стивнинг ўзи айтганидек, у “жуда, жуда хафа бўлган” ва ўшанда у ўзининг энг яхши ишини қўлдан бой берди, деб ҳисоблаган.

    Дарвоқе, аслида Стив учун яна бир муваффақият ҳали олдинда эди, чунки бир неча йил ўтгач, у яна бир гангстер сериали — “Яширин империя”да бош ролни олди. Эътиборлиси, Тони Бландеттонинг тақдиридан “Сопрано” муаллифи Девид Чейз ҳам ҳафсаласи пир бўлган. Ўша пайтда уни ҳикоядан олиб ташлаш қарори унга ягона тўғри қарор бўлиб туюлди, аммо вақт ўтгач, у бу хато эканлигини тушунди.

    Эйдан Гиллен — “Тахтлар ўйини”

    Вариснинг якуний саҳнаси томошабинларда салбий муносабат уйғотган бўлса-да, бу улар учун кутилмаган ҳодиса бўлмади. Чунки олдинги мавсумда ҳам сценарий муаллифлари Петир Бэйлиш билан шундай муваффақиятсиз тарзда хайрлашган эди. Гарчи сўнгги саҳна Эйдан Гилленни хафа қилган бўлса-да, у бундан умидсизликка тушмади, аксинча шоу-раннерлар тўғри йўл тутганини таъкидлади.

    Эйдан мухлисларнинг муносабатидан хабардор бўлиб, уларнинг танқидини “жирканч” деб атади ва Бэйлишнинг тақдири “ягона мумкин бўлган йўсинда” якунланганини айтди. Шуни таъкидлаш жоизки, бу фикрда ҳақиқат бор — Петир албатта бир кун келиб ўз қилмишлари учун жавоб бериши муқаррар эди. У жуда кўп ёмонликлар қилиб, кўплаб душманлар орттирган эди. Бироқ сценарий муаллифлари бу якунга Варис билан бўлгани каби шошма-шошарлик билан ёндашдилар.

    Метт Линз — “Юрувчи мурдалар”

    Чандлер Риггс кетганидан сўнг, шоу-раннер ҳам алмашди — Скотт Гимпл ўрнига Анжела Канг келди. У дарҳол сериалдаги муҳитни ўзгартирди, биринчи марта қишни тасвирлади ва Карлнинг нусхасини ривожлантирди. Эҳтимол, у Гимпл бош актёрларидан бирига қилган муомаласи туфайли сериалдан норози бўлган мухлисларнинг содиқлигини қайтаришга умид қилгандир. Унинг ўрнига Генри ролини ижро этган Метт Линз майдонга тушди. Бу етакчилик қобилиятига эга бўлган жуда ёқимли персонаж эди, бундан ташқари, у сезиларли даражада узоқ экран вақтига эга эди.

    Аммо тўққизинчи мавсумнинг сўнгги қисмидан олдинги қисмида у кутилмаганда тўққизта бошқа ижобий персонаж билан бирга сериални тарк этди. Метт ўз қаҳрамонининг тақдиридан хабар топиб, афсусланганини билдирди ва Генри яхши бош қаҳрамон бўлиши ҳамда яна кўплаб қизиқарли воқеаларни ҳикоя қилиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ Анжела Канг бошқача қарор қабул қилди ва эски персонажларга эътиборини қаратди.

    Лори Holden — “Юрувчи мурдалар”

    Андреанинг сериалдан кетиши Лори Holden учун икки сабабга кўра кутилмаган ҳодиса бўлди: биринчидан, комиксларда Андреа асосий қаҳрамонлардан бирига айланиши ва кейинги воқеаларга катта таъсир кўрсатиши керак эди, иккинчидан эса, у саккиз йиллик шартнома имзолаган эди. Бироқ шартномада бўшлиқ бўлган, бу эса сериал яратувчиларига уч йилдан сўнг актриса билан хайрлашиш ва уни ҳайратда қолдириш имконини берди.

    Чунки Holden айнан ўша пайтда суратга олишлар учун узоқ парвозларни қилмаслик ва уйдан узоққа кетмаслик мақсадида Атлантадан уй сотиб олаётган эди. Охир-оқибат, Holden ўз қаҳрамони финалини “мутлақо бемаъни” деб атади ва у билан хайрлашган куни суратга олиш майдончаси “кўз ёшларга тўлганини” таъкидлади.

    Марк Шеппард — “Ғайритабиий”

    Кроули “Ғайритабиий” сериалининг энг қизиқарли қаҳрамонларидан бири эди. Унинг чиқариб юборилиши ҳам сериалга, ҳам ролни ижро этган Марк Шеппардга қаттиқ зарба бўлди. Марк сўнгги мавсумларда ўз қаҳрамони тақдиридан кўнгли тўлмаганини айтган, якуний қисм эса унинг учун яна бир афсусланишга сабаб бўлди.

    Тез орада “Ғайритабиий” сериалининг ижрочи продюсерларидан бири Жим Майкл мухлисларга келажакда Марк қайтиши мумкинлиги ҳақида умид берди. Бироқ Шеппард унга кескин жавоб қайтариб, мухлисларни чалғитаётганини ва унинг қайтиши ҳақида ҳеч кимда ҳеч қандай фикр йўқлигини таъкидлади. Эътиборли жиҳати шундаки, Маркни ҳақиқатан ҳам сериал финалига таклиф қилишган, аммо у эски гина туфайли бу таклифни рад этган.

    Жо Понтолиано — “Сопрано”

    “Сопрано” сериалидаги Ралфнинг тақдири кутилган бўлса-да, бу Жо Пантолианони ҳайратда қолдирди. Сценарийни ўқиш пайтида Жо ўз қаҳрамонининг сўнгги саҳнасини кўриб, ўрнидан сакраб турди, сценарий муаллифларига баланд овозда ғазаб билан нимадир деб бақирди ва агенти билан гаплашиш учун телефонини қулоғига тутганча хонадан отилиб чиқди. Ушбу воқеага гувоҳ бўлган актёрлардан бири айтишича, Поли ролини ижро этган Тони Сирико қочиб кетаётган Жонинг ортидан ҳазиломуз тарзда: “Чиқиб кетаётганда эшик сени уриб юбормасин”, деб қичқирган экан.

    Ен Битти — “Тахтлар ўйини”

    Ен Битти кўпинча салбий қаҳрамонлар ёки антиқаҳрамонларни ижро этса-да, аслида, у жуда таъсирчан одам эканлигини Мерин Трантнинг тақдири ҳақидаги муносабатидан билса бўлади. Саҳналардан бирида Аря Трантга иложи борича яқинлашиб, ўзига хос тарзда адолатни ўрнатади. Битти бу саҳнани суратга олиш пайтида йиғлаганини тан олган, аммо бахтига, ҳеч ким буни сезмаган, чунки унинг кўзлари протезлар билан ёпиқ бўлган.

    19 март, 18:30   Изоҳ (0)   4850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сериаллар#образ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Калмар ўйини”даги 456-рақамли ўйинчи — актёр Жон Же иштирокидаги бошқа қизиқарли фильм ва сериаллар (трейлер)

    28 январ, 13:14

    “Исроилнинг танланган халқи”. Мормонлар АҚШ сиёсатига қанчалик таъсир ўтказишга қодир?

    29 январ, 18:15

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Сериаллар ва фильмлардаги ҳақиқатда бориш ҳамда дам олиш мумкин бўлган меҳмонхоналар (фото)

    5 феврал, 13:25

    TikTok’да ҳар бир эпизоди 1 дақиқа давом этадиган Хитой мини-сериаллари тобора машҳур бўлмоқда

    10 феврал, 14:48

    Тирик афсоналар: Дунёга машҳур кекса ёшдаги турк актёрлари

    20 феврал, 12:47

    “Иложсизликдан бир ой тошбақа шўрва ичганман”. 12 та операцияни бошдан кечирган актриса Одина Тўхтасинова 37 ёшда (фото)  

    26 феврал, 15:49

    Бир неча йил олдин бутун дунёга машҳур бўлган юлдузлар ҳозир қандай кўринишга эга?

    27 феврал, 17:08

    Турк шоу-бизнеси янгиликлари: миш-мишларга нуқта қўйган Ҳанде Эрчел, автоҳалокатга учраган актёр, Бурак Ўзчивит оиласида байрам

    28 феврал, 09:24

    Ҳаммаси шундан бошланди: машҳур турк актёрларнинг биринчи роллари

    4 март, 14:42

    Таниқли бобо-бувиларидан нафақат гўзаллик, балки истеъдодни ҳам мерос қилиб олган невара ва чеваралар (фото)

    4 март, 16:25

    Бразилияга саёҳат: экзотика ихлосмандларини мафтун қиладиган мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари (фото)

    14 март, 16:31

    “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган ва 5,5 миллиарддан ортиқ томоша қилинган турк сериали қайси?

    17 март, 09:35

    2025 йил баҳор мавсумининг энг кутилган сериаллари

    17 март, 18:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.