• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    “Фитна”, “Саодат” каби сериаллардаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Хонзода Қамбарова 12 март куни 25 ёшни қаршилади. Хўш, актриса, блогер ва омадли бизнес эгаси бўлган Хонзода Қамбарованинг муваффақият сири нимада? Келинг, қуйида бу каби саволларга жавоб излаймиз.

    “Мен туғилганимда дадам касодга учраган”

     Хонзода Қамбарова санъатдан бутунлай йироқ бўлган оилада кенжа фарзанд бўлиб дунёга келган. Унинг опаси ва акаси бор.

    Фото: Instagram

    — Ҳаёт инсонни тарбиялаш билан бирга феъл-атворига ҳам ўз таъсирини ўтказар экан. Болалигимда уятчан, ювошгина қиз бўлганман. Афсуски, оиламиздаги моддий қийинчиликлар сабаб, болалик гаштини ҳам ҳис қилолмаганман.

    Мен туғилмасимдан аввал дадам тадбиркорлик билан шуғулланиб, Ўзбекистонда “Волга” автомобили сотиш билан шуғулланган экан. Опам ва акамнинг болалиги асилзодалар сингари ўтган. Мен туғилгач, дадамнинг иши чаппасига кетиб, касодга учраган. Хуллас, молиявий қийинчиликлар сабаб болалигим ҳавас қилгудек ўтмаган.

    7 ёшимдан бошлаб сут, қатиқ сотиб, мустақил пул топишни бошлаганман. Актриса бўлгунга қадар ширинлик, хўжалик совуни ва кийим-кечак ҳам сотиб кўрганман, — дейди актриса.

    “Санъаткор бўлсанг оёғингни уриб синдираман”

    Хонзода Қамбарованинг санъаткор бўлишига биринчилардан бўлиб отаси қаршилик қилади. Аммо онасининг қўллаб-қувватлаши сабаб, у бошқаларга айтмай санъат коллежига ўқишга топширади.

    Фото: Instagram

    — Онам санъатга қизиққан бўлса-да, дадам бу соҳани танлашимни истамаган. Ҳатто мактабни битиришим арафасида “Санъат коллежига ҳужжат топширсанг, оёғингни синдираман. Бир умр уйда ўтирасан”, деб огоҳлантирган. Мактаб шаҳодатномасини олгач, онамга қўнғироқ қилиб, “Қайси коллежга ҳужжат топширай?”, деб сўраганман. “Билмадим, кўнглинг нима деса, шуни қил”, деб гўшакни қўйган. Онамнинг бу гапи куч бағишлаб, Тошкент маданият коллежига ҳужжат топширганман. Рости, кириш имтиҳонларига умуман тайёргарлик кўрмаганман. Шунинг учунми, менинг ўқишга киришимга ҳеч ким ишонмаган. Имтиҳонга киришдан аввал интернет орқали монолог нима эканлигини ўқиб олганман. Ижодий имтиҳондан юқори балл олиб, драма актёрлиги бўлимига ўқишга қабул қилинганимда ҳамма шокка тушган. Аммо бу бўлимда ўқиш насиб этмади. Боиси драма актёрлиги бўлимидаги машғулотлар шомга қадар давом этар экан. Афсуски, оилавий шароит сабаб узоқ вақт ўқишда қололмасдим. Чунки дадамнинг ишлари юришмай қолгач, ҳаммамиз ишлашга мажбур бўлганмиз.

    Фото: Instagram

    Онам “Абу Сахий” бозоридаги сотувчиларга дўконма-дўкон юриб косметика сотарди. Акам ўқишдан кейин ярим кечга қадар чойхонада ишларди. Мен эса овқат қилиш ва онамга ёрдамлашишга масъул эдим. Онам билан оғир халталарни кўтариб, ҳар бир дўконга кириб “Косметика олинглар, насияга ҳам берамиз”, деб чиқардик. Хуллас, кечгача ўқиш менга тўғри келмасди. Шунда кимдир анъанавий хонандалик бўлимида ўқишни тавсия қилган. Чунки уларда дарс тушдан кейин тугар экан. Ана шу жиҳати маъқул бўлгани учун драма актёрлиги бўлимида ўқишдан воз кечганман. Аммо у пайтда мақом қўшиқлар бўйича ўқиш хаёлимга ҳам келмаганди, — дейди актриса ва блогер Хонзода Қамбарова.

     “Тўйларда 50 минг сўм эвазига хонандалик қилардим”

    Хонзода тўйларга чиқиб пул топишга мажбур бўлгани ва баъзи пайтлари бундан афсусланиши ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Коллежнинг биринчи курсида ўқиётганимизда устозларимиз тўйга олиб чиқишган. Адашмасам, ўшанда 50 минг сўм пул беришганди. Мана шундан кейин тўйларга чиқиб, бек-вокал хонандаси сифатида ишлаб, пул топишим мумкинлигини тушунганман. Ижарага кўйлак олиб, тўйларга чиқишга қарор қилганман. Чунки ўша пайтда онам кун бўйи ишлаб 50 минг, акам 30 минг топса, мен битта тўйдан 150 минг сўм ҳақ олардим. Рўзғоримиз яхшиланаётганидан оила аъзоларим ҳам қувонган. Аммо мен баъзида бундан афсусланаман. Чунки ўқувчилик йилларимнинг энг ширин пайтлари тўйдан тўйга югуриш билан ўтган. Аммо тўйнинг ҳам яхши томонлари бор. Жуда кўплаб машҳур санъаткорлар ҳам тўй хизматлари сабоғини олиб, машҳурлик чўққисига етган, — дейди Хонзода Қамбарова.

     “18 ёшимда машина сотиб олганман”

    Актриса тўйлардан олган даромадини тўплаб, илк машинасини сотиб олгани ҳақида ҳам эслаб ўтди.

    Фото: Instagram

    — 17 ёшимдан бошлаб, жамоа бўлиб тўй-тантаналарда иштирок этардик. Бир йил давомида ишлаб топган пулимни йиғиб, машина олишга қарор қилганман. Чунки машина оиламиз учун жуда керак эди. 18 ёшимда Spark русумли илк машинамни сотиб олганман. Ундан кейин тўйимни ўтказганман, — дейди блогер Хонзода Қамбарова.

     “Оилали бўлгач режаларим ўзгарди”

    Кино ва сериаллардаги роллари билан санъат оламига кириб келган Хонзода Қамбарова келинлик уйидаги қаршиликлар сабаб, вайнер бўлишга мажбур бўлгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — 2014 йили “Мен ёлғончиман” номли фильмда суратга тушганман. Бу ҳаётимда туб бурилиш ясаган. 2017 йили Зарина Низомиддинова билан “Саодат” сериалида суратга тушиб, бир миллион сўм гонорар олганман. Ундан кейин “Браво” кулги жамоасига таклиф этилганман. 2019 йили жамоа билан катта саҳнага чиқиш бахтига муяссар бўлдим. Афсуски, куз ойида турмушга чиққанимдан кейин ижодий режаларим ўзгарди. Келинларнинг сёмкаларга бориши мумкин эмаслигини айтишгач, уйда вайнерлик фаолиятимни ривожлантиришга эътибор қаратдим, — дейди актриса.

    “Турмуш ўртоғимнинг оиласига актрисалигим ёқмади”

    Шу кунгача кўплаб оилавий муаммоларга учраган актриса нега турмуш ўртоғини танлагани ва оилавий низоларни қандай енгиб ўтганини очиқлади.

    Фото: Instagram

    — Аввалдан оила учун санъатни ташлайман, деган фикр бўлмаган. Чунки мен болалигимдан карьера ва оиласига бирдек эътибор берадиган аёлларни ҳурмат қилганман. Турмуш ўртоғим узоқ йил Россияда яшагани ва фикрлаш доираси европача бўлгани учун уни танлагандим. Аммо оиласи соф ўзбекона бўлгани учун ўртамизда баъзи тушунмовчиликлар бўлди. Яъни уларга санъаткор эканим ва вайнлар суратга олишим ёқмади. Санъатни танлаб, киносёмкаларда иштирок этмаслигим мумкин. Аммо севимли ишим билан шуғулланишимга рухсат беришларини истагандим. Чунки аёл киши ҳам оиласи ва фарзандидан ортиб, ўзи учун ҳам яшаши керак-ку.

    Фото: Instagram

    Мен бойликка учган ёки карьера учун оилани бир четга сурган инсон эмасман. Агар шундай бўлганида бадавлат инсон билан танишиб, оила қуришни ҳам ортга суриб юрган бўлардим. Аммо бундай яшаш менга тўғри келмайди.

    Низолар ҳатто судга ажрим беришгача бориб тақалди, мен у инсондан алоҳида ҳам яшадим. Аммо кейин ўтириб ҳаммасини очиқчасига гаплашиб олдик. Бир-биримиз нима исташимизни билдик, кейин ҳаммасини бошидан бошладик, — дейди Хонзода Қамбарова.

    “Яхши ролни сотиб олса ҳам бўлади”

    Актриса нега сериалларда суратга тушмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram

    — Сериал ва киноларда кам суратга тушаётганимнинг иккита сабаби бор. Яхши сценарийлар деярли йўқ, баъзан нима ҳақида сериал суратга олишаётганини ҳам билишмайди. Кейин сериал гонорари жуда кам. Бир неча ой суратга олинадиган сериалда 10-15 миллион сўм гонорар берамиз, дейишади. Аммо мен Instagram’даги битта реклама постини 1000 АҚШ долларига жойлайман. Шу боис, деярли роль ижро этишни истамаяпман. Кейин баъзи машҳур актрисалар пул бериб бўлса ҳам яхши ролларни сотиб олишяпти. Мен ҳам шундай қилсам бўлади, аммо “жиз” этадиган сценарий йўқ. Яхши роль бўлса гонорарсиз ҳам суратга тушишга тайёрман, аммо ҳозирча бунақаси учрамаяпти.

    “ ‘Аристократлар’ни нега танлагансиз?”

    Илк ижодини “Браво” кулги жамоасида бошлаган актриса кейинчалик нима учун “Аристократлар” жамоаси йигитлар билан ижод қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Жаҳонгир билан аввалдан танишмиз. Бир-икки марта “Аристократлар” кўрсатувига меҳмон сифатида чақиришгандан кейин “Жамоага қабул қиласизларми, шунчаки иштирок этиб юравермайман-ку?”, дедим. Бўлмаса, Отабек Мирзахолов билан гаплашиб, яна “Браво” жамоасида иштирок этаман, деб режалаштиргандим. Чунки “Браво” жамоасининг 2019 йилги концерт дастурида иштирок этиб, тажриба орттирганман. Жаҳонгир Хўжаев “Агар бизнинг жамоада иштирок этсангиз, бошқа концертларда иштирок этолмайсиз”, деди.

    Фото: Instagram

    Шундан кейин “Аристократ”лар жамоасини танладим. Аммо ҳали “ярқ” этиб кўзга кўринадиган роль ижро этганим йўқ. Чунки жамоа катта роль беришдан аввал мени синаши, феъл-атворимни ўрганиши керак. Жамоа аъзолари келаётган йил бошида концерт беришни режалаштирмоқда. Агар соғлигим кўтарса, концертда иштирок этаман, — дейди Хонзода Қамбарова.

    “Instagram’дан кўпроқ пул топаман”

    Бугунги кунда блогер ва вайнерлик энг даромадли соҳалардан бири ҳисобланади. Актрисаликдан кетиб бор эътиборини Instagram’га қаратаётган Хонзода Қамбарова қанча даромад топади?

    Фото: Instagram

    — Ҳозирги кунда барча даромадим Instagram’дан деёлмайман чунки гўзаллик салонинг ва келин кўйлаклари ижараси билан ҳам шуғулланаман. 18 ёшимда ўз кучим билан Spark олиб, 23 ёшимда эса Captiva харид қилдим. Ундан кейин уй, машина, хусусий бизнес. Шундан даромадим ҳақида билиб олсангиз бўлади. Ҳозир ҳам рекламалар кўп келади, аммо аввалгидек ижодий видеолар олишга вақтим йўқ. Учта бола билан ҳеч нарсага улгуролмайман, — дейди Хонзода Қамбарова.

    14.03.2024, 12:50   Изоҳ (0)   154337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тўйда пичоқ билан таҳдид қилишган”. Шахсий ҳаёти ҳақидаги саволлардан безган ва ногирон жониворни парвариш қиладиган Манзура 46 ёшда (фото)

    23.02.2024, 15:55

    Саратон касаллигини енгиб ўтган, ҳамшираликни эплолмаган ва тасодифан актрисага айланган Одина Тўхтасинова 36 ёшда (фото, видео)

    05.03.2024, 13:30

    Бўйи пастлиги сабаб мазах қилинган, қўшиқчиликда омади кулмаган ва унвонни сотиб олишни истамаган ижодкор Дилшодбек Каттабеков 34 ёшда (фото, видео) 

    06.03.2024, 19:35

    Ҳашаматли уйлар, бриллиантлар ҳамда қимматбаҳо автомобиллар: сайёранинг энг бадавлат рэперлари қандай яшайди?

    13.03.2024, 15:50

    “Нега ўтирибсиз?”: Мадонна концертида ногиронлик аравачасидаги мухлисидан ўрнидан туришини сўради

    13.03.2024, 13:50

    “ ‘Х-фактор’ кўрсатувидан бир тийин ҳақ олганим йўқ” — Равшан Комилов Маданият вазири ўринбосари ва кўрсатув ижодкорларига қаратилган танқидларга муносабат билдирд...

    13.03.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.