• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    Баъзан хориж санъаткорларининг машҳурликка эришгунга қадар ёмон шароитда яшагани, оғир меҳнат билан шуғуллангани ҳақидаги маълумотларни ўқиб, ҳайрон қоламиз. Наҳотки ўша машҳур инсон ҳам ҳаётда қийинчиликка учраган бўлса, деган савол хаёлимиздан ўтиши аниқ. Ўзбек санъат вакиллари орасида одамлар ҳайратининг ошишига сабаб бўладиган машҳурлар жуда кўп. Улар машҳур бўлишдан аввал оддий ишчи бўлиб ишлашганини яширмайди.

    Шукурулло Исроилов: «Ўликхонада ишлашга мажбур бўлганман»

    Уч ёшида отадан етим қолган Шукурулло Исроиловнинг болалиги оғир ўтган. У мактаб формаси яроқсиз ҳолга келгунига қадар кийишга мажбур бўлгани ва дафтар-китоб сотиб олиш учун таътилда ишлагани ҳақида айтиб берди.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Онам оиламизнинг ёлғиз боқувчиси бўлгани учун ўқувчилик пайтимдан ишлашни бошлаганман. Таътилда ишлаб, мактаб формаларим учун пул тўплардим. Еттинчи синфдан бошлаб 3 ойлик таътилни лимонад заводида ўтказганман. Яшик ташиганим учун 80-90 сўм пул беришарди. Ундан кейин боғбончилик қилганман. Ҳатто мактабни битириш арафасида дарслардан кейин почтачилик қилишимга ҳам тўғри келган.

    Онам раҳматли шифокор бўлишимни орзу қилиб, 11-синфни битирганимдан кейин «ТошМИ»га ҳужжат топширтирганди. Афсуски, 5 балл етмай талабаликка қабул қилинмаганман. Онам бекор юрмагин деб 15-касалхонага санитар ходим сифатида ишга жойлаштириб қўйганди. Бир неча ой ишлаганимдан кейин бир танишим ўликхонада кўп маош тўлашлари ҳақида айтиб қолган. Кўп пул берса бўлди, деб ўлик ташишга ҳам мажбур бўлганман, — дейди Шукурулло Исроилов.

    Валижон Шамсиев Шукурулло Исроилов бир инсон ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида 

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    — Шукурулло аканинг оиласи моддий жиҳатдан қийналган пайтларда касалхонада ишлашга мажбур бўлганлиги ҳақида эшитгандим. Яқинда бир инсон келиб миннатдорлик билдирганига гувоҳ бўлдим. Каттароқ лавозимдаги инсон анча йиллар аввал кўричаги ёрилиб, шошилинч касалхонага олиб келинган экан. Аксига олиб ўша вақт лифт ишламай қолган. Шукурулло ака беморни тўртинчи қаватга кўтариб олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган экан.

    Шаҳло Зоирова киракашлик қилган

    «Браво» кулги жамоасининг аъзоси Шаҳло Зоирова ҳам моддий қийинчиликлар сабаб болалигидан меҳнат қилишга мажбур бўлган. У иккинчи синфда ўқиётганида автобус ҳайдовчилари учун чой сотгани, ундан кейин мактаб ўқувчилари учун ручка-дафтар сотиб пул тўплагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    Фото: Instagram / @shaxlozoirova_official

    — Ҳаётда яхши яшаш учун интилиш, кимнингдир кўмагини кутиб яшаш керакмаслигини эрта тушунганман. Шу боис ҳаракатни анча эрта бошлаганман. Институтга кириш учун бир неча бор уринганман, аммо уч йил омад кулиб боқмаган. Ўқишга киролмаган йилим аёллар сумкаси сотадиган дўкон билан келишиб, савдо билан шуғулланишга қарор қилганман. Савдодан икки минг АҚШ долларини йиғиб, бу йил пул бериб бўлса ҳам ўқишга кираман, деб аҳд қилгандим. Аммо ўша йили омадим келиб, Ўзбекистон Миллий университетининг Физика факультетига бюджет асосида ўқишга қабул қилинганман. Икки минг доллар ҳам ёнимга қолган. Ана шу пулга ойлик тўлов эвазига Spark олиб, дарсдан сўнг киракашлик ҳам қилганман. Киракашлик қилаётганимда жуда кўп қизиқарли воқеалар бўлган. Энг қизиғи, ўша пайтда «Миллион» жамоасида фаолият юритардим. Бекзод ака таксичилик қилишимни билиб, танбеҳ берганди. «Нима қилай, киракашлик қилмасам қарзимни узолмайман», дегандим. Қарзни икки ярим йил деганда узганимдан кейин машина менга қолганди, — дейди комик актриса Шаҳло Зоирова.

    Севара Назархон «Ипподром»да чой сотган

    Хонанда интервьюларининг бирида бир неча йил аввал пул топиш учун «Ипподром» (Чилонзор буюм бозори, собиқ Отчопар) бозорида чой сотгани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @sevara_nazarkhan

    Фото: Instagram / @sevara_nazarkhan

    — Баъзан мендан сўрашади, аудиториянгиз, мухлисларингиз бошқаларникидан фарқ қилади. Бу натижага қандай эришгансиз, уларни қандай топасиз, деб. Шу пайт мен икки йил «Ипподром»да чой сотган даврларимни эслайман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим ва қўрқинчли дамлар эди. Онам иккаламиз идишларни яхшилаб ювиб, ёнига муз қўйиб, чой сотардик. Бу билан нима демоқчиман, мен ҳар доим оддий одамлар қаторида бўлганман. Ҳозир ҳам шундайман, бошқалардан фарқ қиламан, деб ўйламайман. Кўчада таниб қолишса, ҳа, бу ёқимли ҳолат, хурсанд бўламан. Лекин мен ҳам бошқалар сингари оддий одамман», — дейди хонанда.

    Зиёда ошхонада официантлик қилган

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ҳам болалигида меҳнат билан шуғулланган. У дарслардан сўнг онаси ишлайдиган ошхонада официантлик қилган.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Онам моҳир ошпаз бўлган. Дарслардан сўнг опаларим билан ошхонага бориб, ёрдам берардик. Кейинчалик онам кичик тамаддихона очган. У ерда оилавий ишлаганмиз. Дарслардан сўнг ошхонага официантлик қилганман, — дейди хонанда Зиёда.

    Азиз Умрзоқов солиқ соҳасида ишлаган

    «Дайди қизнинг дафтари» сериалидаги роли билан томошабинларга таниш бўлган Азиз Умрзоқов асли мутахассислиги бўйича актёр эмас. У Ўзбекистон Миллий университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетида таҳсил олган. Санъаткор бўлишдан аввал эса солиқ соҳасида фаолият юритган.

    Фото: Instagram / @azizumurzakov

    Фото: Instagram / @azizumurzakov

    — Санъаткор бўлишни хаёлимга ҳам келтирмаганман. Аввалига бу соҳа мен учун ҳобби эди. Университетни битиргач, солиқ соҳасида фаолият юритганман. Иш режими жуда мураккаб эди, эрта тонгдан то ярим кечга қадар ишда бўлардим. Қайсидир маънода биринчи оиламнинг ажрашувига фаолиятим ҳам сабаб бўлган. Бу соҳада ишлаш жуда қийин, — дейди актёр Азиз Умрзоқов.

    Нигора боғчада ишлаган

    Ойбек ва Нигора жуфтлигидаги Нигора мактабни тамомлагандан сўнг бир муддат боғчада энагалик қилган.

    Фото: Instagram / @nigoraaarogin

    Фото: Instagram / @nigoraaarogin

    — Оиламиз камтарона ҳаёт кечирган. Отам раҳматли автобус ҳайдовчиси, онам эса болалар шифокори бўлган. Мактабни тамомлагач, бир муддат боғчада энагалик ҳам қилганман. Болалар билан тез тил топишганим учун қийналмаганман. Биринчи маошимни олганимда ота-онам роса хурсанд бўлишган. Ўзим ишлаб топган пулга ош масаллиқларини олиб, оила аъзоларимни хурсанд қилгандим, — дейди хонанда Нигора.

    Машҳура Зулфиқорова кафеда идиш-товоқ ювган

    Кейинги пайтларда салбий роллари билан томошабинлар эътиборига тушаётган актриса Машҳура Зулфиқорова ҳам кўплаб қийинчиликлардан сўнг томошабинлар эътиборига тушган. У кино оламига киришдан аввал оилавий тамаддихонасида идиш-товоқ ювувчи ҳам бўлиб ишлаган.

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    — Бундан ҳеч қачон оғринмайман. Ҳақиқатан ҳам болалигимдан бошлаб, оилавий тадбиркорликка жалб этилганман. Идиш-товоқ ювиш ва официантлик қилган кунларим кўп бўлган. Тошкентга келгач, режиссёр Иброҳим Расуловнинг ассистенти бўлганман. Актрисаларнинг кийимларини дазмоллаш ва чойларидан хабар олиш вазифам эди. Ўша пайтда кўпчиликдан қалбга оғир ботадиган гапларни эшитганман. Чунки баъзи бир инсонлар учун оддий ёрдамчиликларнинг қадри бўлмайди. Аммо шукр қиламан, кўп ўтмай мен ҳам актриса сифатида танила бошладим. Қийин кунларни бошдан кечирганим учун ёрдамчиларга оғир гапирмайман, — дейди Машҳура Зулфиқорова.

    Одина Тўхтасинова ҳамшираликни уддалай олмаган

    «Сенсиз», «Севги» ва «Шукрона» сериалларидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Одина Тўхтасинова асли мутахассислиги бўйича ҳамшира. Аммо қондан қўрққанлиги сабаб бу соҳада ишлай олмаган ва хориж тилини ўрганишга қарор қилган.

    Фото: Instagram / @odinaxon__official

    Фото: Instagram / @odinaxon__official

    — Ота-онам санъаткор бўлишимни исташмади. Шу боис мактабни тамомлаб, ҳамширалик бўйича таҳсил олгандим. Аммо мутахассислигим бўйича фаолият юритолмадим. Коллежни тамомлагач, бир муддат касалхонада ишлаганман. Оғир аҳволдаги беморларни кўриб, руҳан қийналдим. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида ишлолмаслигимни англаб етдим. Икки йил давомида хориж тилини ўргатувчи ўқув марказга қатнадим. Корейс тилини мукаммал ўрганиб, таржимонлик фаолиятимни бошладим. Аммо болаликдаги санъатга бўлган иштиёқим сўнмади. Кастингларда иштирок этиб турдим. Илк ролимни Даврон Умаров режиссёрлигидаги «Жангавор қайнона» фильмида ижро этганман, ундан кейин «Қадам» сериалида суратга тушдим, — дейди актриса Одина Тўхтасинова.

    Dili.me овқат етказиб бериш билан шуғулланган

    Фото: Instagram / @dili.ме

    Фото: Instagram / @dili.ме

    Dili.me номи билан Instagram кузатувчиларига яхши таниш бўлган Дилшод Назаров ҳам катта қийинчиликларни бошидан ўтказган. У оилавий шароитининг оғирлиги сабаб уч ерда ишлашга мажбур бўлганини яширмайди.— Оилада дадамдан бошқа ҳеч ким ишламасди. Оиламиз у қадар катта бўлмаса ҳам моддий қийинчиликлар бўлиб турган. Шунинг учун коллежни битиргач, ишлашга қарор қилганман. Эрталаб болалар жамоасига актёрлик маҳоратидан дарс берардим. Тушдан то кечга қадар таксичилик ёки овқат етказиб бериш хизматида ишлардим. Кечқурун эса тўйлардаги навбатчи гуруҳларга диск қўйиб бериш билан шуғулланардим. Тўйдан ярим кечаси қайтишимга қарамай, эрталаб яна ўз вақтида ишга боришимга тўғри келарди, — дейди блогер Dili.me.

    Ҳалимахоним долларчиликдан аввал «Фарҳод» бозорида ишлаган

    Комик актриса Ҳалимахоним санъатдан ташқари тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиши ва асосий даромади шу соҳадан топишини кўпчилик билади. Хўш, одамлар орасидаги миш-мишлар қанчалик ҳақиқат?

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — 1995 йил дадам вафот этганидан кейин моддий жиҳатдан қийинчиликлар бўлган. Шу боис мактабни битирган йилим ишлашга қарор қилганман. 1996 йили бобомнинг ёрдамлари билан «Фарҳод» бозорига бухгалтер ёрдамчиси бўлиб ишга жойлашганман. Чунки ҳисоб-китоб ва бозор арендасини ундиришга уста эдим. У ерда етти йил ишлагач, озгина сармоя тўплаб валюта айирбошлаш билан шуғулланганман. Ундан кейин институтда ўқишга кирдим. Аммо тадбиркорликни бир чеккага суриб қўйганим йўқ. Аксинча, фаолиятим янада кенгайди. Бир неча йил импорт маҳсулотларини сотиш билан ҳам шуғулланганман, — дейди актриса ва қизиқчи Ҳалимахон Ибрагимова.

    Шавкат Комилов тансоқчи ва киракаш бўлганАктёр ва режиссёр Шавкат Комилов бу соҳада ўқимаган бўлса-да, фильм яратишга уста. Хўш, у санъат оламига кирмасдан аввал нималар билан шуғулланган?

    Фото: Instagram / @shavkat_komilov

    Фото: Instagram / @shavkat_komilov

    — Эркак киши учун касб-корнинг уяти йўқ, муҳими ҳалол бўлса бас. Санъат оламига кирмасдан аввал ресторанда тансоқчилик қилганман. Кундузи эса киракашлик ҳам қилардим. Бу кунларни эслашдан ҳеч қачон уялмайман. Аксинча, бугунги натижаларим замирида ана шундай машаққатли кунларим борлигидан хурсанд бўламан, — дейди актёр Шавкат Комилов.

    Дарвоқе, хонанда Алишер Файз Озодбек Назарбековнинг суюкли шогирдларидан бири бўлганини кўпчилик билади. Аммо у танилганга қадар тўйларда «чангютгичлик» қилгани (ўртадаги пулларни йиғувчи) ва диск қўйишга масъул бўлганини кўпчилик билмаса керак. Худди шу вазифани хонанда Баҳром Назаров ҳам бажарган.

    Мавзуга доир:

    • Карьераси бошидаги рад жавобларга қарамай, муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур инсонлар (фото)
    • Уитни Хьюстон хотирасига бағишланади. Афсонавий юлдузнинг сўниши тарихи
    • Шон-шуҳрат қиймати: «Зорро» юлдузи Кетрин Зета-Жонс машҳурлик учун қандай товон тўлаган?
    • Майкл Жексон: Поп мусиқаси қиролининг болалиги, шон-шуҳрати ва фожиаси (фото)

    03.01.2023, 16:02   Изоҳ (0)   23569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    03.01.2023, 15:00

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    03.01.2023, 12:53

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    03.01.2023, 11:55

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    03.01.2023, 10:47

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    Иқтисодиёт | 10 май, 09:07

    Покистон ҳаво зарбалари орқали Ҳиндистоннинг муҳим объектларини йўқ қилди

    Дунё | 10 май, 08:50

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Лайфстайл | 10 май, 08:30

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.