• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Йилига 120 миллион сўм: Нафақат санъатдан, балки деҳқончиликдан ҳам катта маблағ топаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    «Йигит кишига етмиш ҳунар ҳам оз», дейишади. Ўзбекистонлик санъаткорлар орасида ҳам ўзини турли соҳаларда синаб кўраётган ҳамда меҳнати эвазига мўмай даромад топаётганлар талайгина. Қуйида аксарият машҳурларнинг кўпчиликка маълум бўлган фаолият турлари ҳақида сўз боради.

    «Браво» кулги жамоаси аъзоси Умид Умаров деҳқончилик билан шуғулланади 

    Фото: Умид Умаровнинг шахсий архивидан

    Фото: Умид Умаровнинг шахсий архивидан

    — Дадам раҳматли ўқитувчи бўлган бўлса ҳам деҳқончилик ва чорвачиликка қизиқарди. Бирор марта давлатдан ёки замондан нолиганини эшитмаганман. Ишдан кейин шоли экиб, бизни ҳам деҳқончиликка қизиқтирган. Аввалдан хонадонимизда бир неча бош қорамол бўлган. Шу боис моддий жиҳатдан ҳам қийналмаганмиз. Дастурхонимиз ҳамиша тўкис бўлган.Дадамнинг ишини давом эттириб, Фарғона вилоятидаги Данғара туманида деҳқончилик билан шуғулланаман. 60 сотих ер майдоним, 40 сотих иссиқхонам бор. Ҳар мавсумда турли экинларни экамиз. Буғдой, мош, маккажўхори, ҳандалак, қовун, тарвуз, ловия, картошка саримсоқпиёз, хуллас экинларимизнинг тури кўп. Иссихонага эса асосан помидор, бодринг ва булғор қалампири экилади. Боғимиздан эса сара узум, шафтоли ва бодом мевалари халққа етказилади.

    Деҳқончиликдан топадиган йиллик даромадим ёмон эмас. Уруғ, ўғит, сув, ер ижараси, ишчи харажати ва техникаларга сарфланган пулдан кейин камида 120 миллион даромад топаман. Тўғри, баъзи йиллари зарар кўрган пайтларим ҳам бўлган. Чунки ҳар соҳада бўлганидек, деҳқончилик ва боғдорчиликнинг ҳам ўзига яраша сирлари бор, — дейди «Браво» кулги жамоаси аъзоси Умид Умаров.

    Абдужалил Қўқоновнинг 40 сотихли боғи бор

    Фото: Абдужалил Қўқоновнинг шахсий архивидан

    Фото: Абдужалил Қўқоновнинг шахсий архивидан

    — Боғдорчилик билан 20 йилдан буён шуғулланаман. Уйимиз 45 сотих, шундан 40 сотихини катта боғ ташкил қилади. Уйимизга асосан узун экканмиз ва уни маҳалладош укалар ёрдамида парваришлаймиз. Шу кунгача 2 гектар ер майдонида ташкил этилган боғга ҳам эгалик қилардим. Катта боғимизда узум, шафтоли, гилос ва лимон меваларини ўстирамиз. Бу йил яна бир гектар ер майдонига шартнома имзоладик. У ерда ҳам узум етиштириш ниятимиз бор. Деҳқончилик ва боғдорчиликда даромад катта. Фақат эътиборли бўлиш ва меҳнатдан қочмаслик керак.  Боғда фақат ўзим ишлайман десам хато бўлади. Маҳалладош боғбонларни кунбай асосида ишга оламиз, — дейди хонанда Абдужалил Қўқонов.

    Валижон Шамсиев ҳам боғбон

    Фото: Instagram / @valijon__shamshiyev

    Фото: Instagram / @valijon__shamshiyev

    — Деҳқончилик билан шуғулланаётганимга анча йил бўлган. Илгари 60 гектар ер майдоним бор эди, шундан 7 гектарига боғ ташкил қилгандик. Аммо бу соҳанинг ҳам қийинчилиги бор, шу боис уни топширворишимизга тўғри келди. Ҳозир фақатгина Олтиариқда 40 сотихлик боғим бор. У ерда асосан ўрик ва шафтоли етиштирилади. Тошкентдаги уйим атрофига эса узум ва шафтоли экканмиз. Уйим атрофидаги боғга ўзим қарайман, катта боғнинг эса ўз боғбонлари бор, — дейди қизиқчи Валижон Шамсиев.

    Отабек Муҳаммадзоҳид: «Боғимдан фақат ўз эҳтиёжим учун фойдаланаман»

    Фото: Instagram / @otabek.муҳаммадзоҳид

    Фото: Instagram / @otabek.муҳаммадзоҳид

    — Очиғини айтсам, деҳқончилик ва боғдорчиликка қизиқмайман. Аммо шаҳардан ташқарида боғ ташкил қилганмиз. Чунки ижодкор аҳли ҳамиша сокин, баҳаво жойга бориб, ижод қилишни истайди. Шу мақсадда шаҳардан чеккароқда ер олиб, 5-6 тупдан турли мевалар ва бодом кўчатларини эктирганман. Ёз кунлари у ерга бориб, ҳордиқ чиқарамиз. Табиат қўйнида яратилган ижод маҳсули ҳам гўзал бўлади. Мисол учун «Майли телба денглар» қўшиғи ҳам айнан ўша боғда яратилган. Дарахтларга боғбон йигит қарайди, у ердан катта даромад олмаймиз. Аммо ёзда мазали мевалар дастурхонимиздан аримайди, — дейди хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид.

    Абдурашид Йўлдошев: «Болалалигимиздан бу ишларни эркак киши билиши керак, деб улғайганмиз»

    Фото: Instagram / @abdurashidyoldoshev

    Фото: Instagram / @abdurashidyoldoshev

    — Ҳақиқатан ҳам оиламизнинг катта боғи бор, аммо бу иш билан асосан Абдувоҳид акам шуғулланади. Отам ҳам чорвачилик, деҳқончилик ва боғбончиликка қизиққан. Шу боис, болалалигимиздан бу ишларни эркак киши билиши керак, деб улғайганмиз. Боғимизда олма, шафтоли ва ғилос мевалари бор. Мавсумга қараб, бозордаги талабгирлигига қараб сабзавотлар экилади. Бу йил асосан бодринг ва помидор экишди. Очиғини айтаман, илгари экинларга онда-сонда бўлса ҳам қўлим тегиб турарди. Ҳозир ишларим кўплигидан «Ҳай баракалладан» нарига ўтолмай қолганман, — дейди хонанда Абдурашид Йўлдошев.

    Раҳмонали Суропов 10 йилдан буён деҳқон

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Деҳқончилик билан 10 йилдан буён мунтазам шуғулланаман. Ҳар йили деярли зарарига ишлайман. «Бўлди, энди деҳқончилик қилмайман», дейман-у, аммо қизиқиш сабаб баҳорда яна ишни бошлаб юбораман. Баҳорда 25 сотих иссиқхонага бодринг экдим. Ҳозир ёмон бўлмади, аммо бодринглар арзон пайтда бозорга чиқди. Ҳозир эса 1 гектар ерга помидор экканман. Ҳозир ҳам Ўртасаройдаги далада бери келолмаяпман. Сабаби помидорга қурт тушиб кетяпти. Энг кучли дори ҳам бир ҳафтага етмай таъсирини йўқотяпти. Одамлар кимёвий моддаларни кўп ишлатасизлар деб нолишади. Тўғри, аммо деҳқонларга ҳам осон эмас. Биттагина пашша ахлатидан пайдо бўлган қурт аввалига помидор баргларини, ундан кейин мевасини қурутяпти, — дейди комик актёр Раҳмонали Суропов.

    Мавзуга доир:

    • Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • «Зарарига ишлаётган бўлса ҳам корхонамни ёпа олмайман». Юлдуз Усмонова президент билан гапи бир жойдан чиққани ва янги бизнес бошлаётгани ҳақида (видео)
    • Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин. Тадбиркорликни уддалай олмаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    05.09.2022, 15:45   Изоҳ (1)   68702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1998036493@telegram.org / 06.09.2022, 15:29

      Ajoyib men yaxshigina motivatsiya oldim desam ham boʻladi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳноза Мирзиёеванинг қадрдон дугонаси ҳамда Марказий Осиёнинг энг гўзал хонандаси Лола 37 ёшда (фото, видео)

    05.09.2022, 12:48

    Янги фильмларда одатий ампуласидан тубдан фарқ қиладиган образларни гавдалантирган Голливуд юлдузлари (фото)

    05.09.2022, 10:50

    Instagram: Шоҳруххон ва Асал Шодиева хонадонида байрам, бир кунда 3 ўғлини уйлантирган Собиржон Мўминов, Раъно Ярашева оиласида жудолик

    04.09.2022, 22:57

    Шарқ маликалари: Ханде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ҳамда бошқа энг машҳур турк актрисаларининг ҳашаматли уйлари (фото)

    04.09.2022, 20:57

    Голливуд юлдузи Бред Питт 20,5 миллион долларни кимларга ва нима учун берди?

    04.09.2022, 18:55

    Таниқли Голливуд актрисаси Жейн Фонда саратонга чалинди

    04.09.2022, 11:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.