• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мудҳиш ЙТҲда омон қолган, “Бойвачча”дан кейин бойиб кетган ва собиқ ҳокимдан қимматбаҳо совға олган Жаҳонгир Позилжонов 47 ёшда (фото, видео)

    “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов 4 март куни 47 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан оддий оилада вояга етган ҳамда муваффақиятга эришиш йўлида кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган ижодкорнинг ҳаёт йўлларига назар ташлаймиз. 

    “Хонам йўқлиги учун йўлакда ухлардим”

    Жаҳонгир Позилжонов санъатдан бутунлай йироқ, ошпазлар оиласида дунёга келган. Отаси ўз даврининг машҳур ошпази бўлиб, давлат тадбирларида ҳам катта қозонларда ош дамлаган. Шундай бўлса-да, оила ниҳоятда камтарона кун кечиргани ва моддий жиҳатдан қийналган. Бу ҳақда хонанда интервьюларида сўзлаб берган. 

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Эсимни таниганимдан бошлаб дадам билан тўй-ҳашамларга бирга борардим. Тонг саҳардан бориб, катта қозонларга овқат солардик. Мен ўчоқ ёқишга масъул эдим. Ошпазларнинг меҳнати оғир бўлса-да, улар меҳнатини пулга баҳолашмасди. Одамлар кўнглидан чиқариб, озгина пул ёки қанд-қурс солинган пакет беришарди. Дадам бирор марта тўй эгасидан фалон пул берасиз, деганини эшитмаганман. Шукрки, қорнимиз ҳамиша тўқ эди, аммо ҳаёт бундан иборат эмаслигини кейинчалик тушунганман. Беш фарзанд ва ота-онам билан уч хонали “дом”да турардик. Алоҳида хонам бўлмагани учун йўлакда ухлашимга тўғри келарди. Дадам буни кўриб, юраги сиқилишини истамасдим. Шунинг учун бомдод намозига туришидан аввалроқ уйғониб, ичкари хонага кириб кетардим, — дейди хонанда.

    “14 ёшимдан ишлаганман”

    Болалигида шўх ва ниҳоятда уришқоқ бўлган Жаҳонгир Позилжоновнинг кун келиб машҳур хонанда бўлишига кўпчилик ишонмасди. Жаҳонгир бир неча бор жанжаллар сабаб жазоланган, ҳатто уни мактабдан ҳайдамоқчи бўлишган.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Бир сўз билан айтганда хира бола бўлганман. Шошқалоқлигим ва гап кўтаролмаслигимдан кўп панд еганман. Шунда ҳам охиригача олишардим. Мактабни битиргунга қадар 5-6  марта милицияхонага олиб боришган. Мактабдан ҳайдаш бўйича ҳам кўп огоҳлантиришган. Феълим ёмонлигини билгани учун ҳам дадам ҳамиша тергаб, танбеҳ бериб, энг оғир ишларни менга буюрарди. Кейинчалик бунинг сабабини тушундим. Дарахтнинг шоҳи кичиклигида тўғри йўлга солиш осон экан, эгри ўсгандан кейин уни қайирмоқчи бўлсангиз синаркан.

    14 ёшимдан мустақил пул топишга интилганман. Ёзда тарвуз-қовунларни вагонга жойлаш билан, бошқа пайт эса вулканизацияда ишлардим. Арзимаган пул олсам-да, тенгдошларим орасида обрўм баланд эди, — дейди хонанда.

    “Дадам ошпаз бўлишимни истаганди”

    Ошпазлар оиласида туғилган уч ўғилнинг бари болалигидан мустақил таом тайёрлашга ўрганган. Жаҳонгир Позилжонов ҳам отасининг маслаҳати билан 1992 йили ошпазлик коллежига ўқишга киради.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Қўшиқларим кимгадир ёқмаслиги мумкин, аммо тайёрлаган таомларим ҳақида бирор марта ёмон гап эшитмаганман. Ошпаз бўлишимни мендан кўра, дадам кўпроқ истаган. Аммо ўзи истамаган ишни қилиш барибир одамни бездирар экан. Дадам раҳматлининг бир одати бор эди, ҳар якшанба ўзи бозорлик қилиб, лағмон тайёрлаб берарди. Бир куни “Санъаткор бўлгинг келяптими? Сенга бир ой вақт агар уйдан то Чорсу бозорига боргунга қадар сени 3 та одам таниса, санъаткор бўлишингга қарши бўлмайман”, деган. Ана шу гапдан кейин бор имкониятдан фойдаланганман. Бир ойдан кейин Шифокорлар шаҳарчасидан Чорсуга кетаётганимизда йўлда бир гала қизлар келиб, дастхат сўрашган. Ана шу воқеадан кейин Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширганман, — дейди хонанда.

    “Мўмин Орипов институтга киришимга ёрдам берган”

    “Божалар” гуруҳида Мўмин Ориповнинг ўз ўрни бор эди. Жаҳонгир Позилжонов у билан қандай танишгани ва нега ҳозир у ҳақида гапиришни истамаслиги ҳақида сўзлаб берди.

    — Институтга киришимдан олдин “Қувноқлар ва зукколар”да иштирок этиб юрардим. Шу орадан танишларимдан бири Тошкент юридик коллежи талабаларини “КВН”га тайёрлантириб беришимни сўрадим. Улар билан шуғулланиб, махсус қўшиқлар ёзаётганимизда, Мўмин билан дўстлашиб қолганмиз. Ана шу воқеа сабаб бўлиб танишганмиз. У Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқирди. Ижодий имтиҳонларга тайёрланишимда ёрдам берган.

    Фото: Google.com

    “Илгари қўшиқларингиз бошқача эди”, деган гапни кўп эшитаман. Чунки у пайтда Мўмин бор эди. У ҳовуримни босиб турадиган, тўғри маслаҳат берадиган инсоним эди. Шошиб “Бўлди шу қўшиқни айтаман”, десам “Тўхтанг, бунисини ҳам эшитиб кўринг”, деб тўғри маслаҳат берарди. Яқин инсонидан айрилиш жуда қийин. У билан боғлиқ ширин хотираларим жуда кўп. Уларни гапириб ўзимни қийнагим келмайди. Аммо бу унитиб юборди, дегани эмас, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

    “Мен профессионал режиссёрман”

    Жаҳонгир Позилжонов суратга олган фильмлар кўплаб танқидларга сабаб бўлади. Ҳатто, унга “Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин”, деб кескин танқидлар ҳам қилишган. Аммо у аслида хонанда эмас, мутахассислиги бўйича кинорежиссёр ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Шуҳрат Аббосовнинг қўлида таҳсил олган профессионал режиссёрман. Аввалига хонанда бўлиш ниятим бўлмаган. 23 ёшимга қадар тинимсиз ҳаракат қилиб ҳам санъатда ўз ўрнимни тополмаганман. Тоҳир Содиқов билан танишишим ҳаётимда туб бурилиш ясаган.
    Биринчи қўшиқни яратишимга акам сармоя киритган. Ўша пайтлари у қайсидир ресторанга кичик ошпаз бўлиб ишларди. Бир ойлик маошини олиб келиб, қўлимга тутган. Ўша пул билан илк қўшиғимизни студияда ёздирганмиз, — дейди хонанда.

    “Автоҳалокатдан кейин, оёғимни улашган”

    2009 йил “Божалар” гуруҳи учун оғир келган. Боиси ўша йилнинг 28 июнь санасида “Божалар” гуруҳи вакиллари Термиздаги концерт дастуридан қайтаётган пайтда рулда ухлаб қолиниши сабабли аянчли йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Хонанда Мўмин Орипов воқеа жойида вафот этган. Гуруҳ аъзоси Жаҳонгир Позилжонов оғир аҳволда касалхонада ётқизилган ва бир неча кун комада бўлган. Ўзига келганидан сўнг ҳам соғлиғини тиклаши қийин кечган. Оёғи синган хонанда анча пайтгача оқсоқланиб юрган.

    — Оёғим икки марта операция қилиниб, уланган. Жуда оғир операцияни бошдан кечирганман. Шифокорларга раҳмат, ҳеч қандай оғриқ сезмайман. Ҳатто стадионларни битта қўшиқни айтиб, уч марта айланиб чиқишга ҳам кучим етади, — дейди хонанда. 

    Суратга олиш майдончасида топилган бахт

    Жаҳонгир Позилжонов турмуш ўртоғи Дилдора билан “Бойвачча” фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Дилдора ўшанда бир гуруҳ қизлар билан фильмда кичик эпизод рол ижро этиш учун келганди. Ҳозирда жуфтликнинг беш нафар фарзандлари бор.

    Фото: Instagram

    — Дилдора билан танишган пайтимизда Тошкент тиббиёт академиясида ўқирди. Онам “Қачон уйланасан, катта йигит бўлиб қолдинг”, деяверганларидан кейин Дилдоранинг манзилини берганман. Онам бир неча марта совчиликка борган. Аммо ҳар гал рад жавобини олиб келарди. “Қизимиз ҳали 4 йил ўқиши керак”, дейишган экан. Ўшанда дадам мендан “Ниятинг жиддийми, шу қиздан бошқасини танламайсанми?” деганда “йўқ” дегандим. Шундан кейин дадам ишга киришганди. Дадамнинг саъй-ҳаракатлари сабаб, туғилган куним куни тўйим белгиланган. Тўйгача бўлган кунларимиз ҳам қизиқарли воқеаларга бой ўтган. Мен ҳам Дилдора ҳам позитив инсон бўлганимиз учун кунимиз фақат хурсандчилик билан ўтарди, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

     

    “Бойвачча”дан кейин ҳақиқий бойваччага айланган

    Фото: “Бойвачча” фильмидан кадр

    2008 йилда экран юзини кўрган “Бойвачча” фильми Жаҳонгир Позилжоновни ҳақиқий маънодаги бойваччага айлантирган. Бу ҳақда “Браво” жамоаси актёри Отабек Мирзахолов интервьюларидан бирида айтиб ўтган. 

    “Жаҳонгир Позилжонов “Бойвачча” фильмидан кейин ҳақиқатан ҳам бойиб кетган. Ўшанда киносарой кассасидан 550 минг АҚШ долларидан ортиқ фойда қилган. Қизиғи, фильм учун 10 минг АҚШ долларига яқин харажат қилинган. У пайтлари ҳақиқатан ҳам ижод қилинарди. Жаҳонгир Позилжонов ўзи ёзиб, режиссёрлик қилиб, асосий ролни ҳам ўзи ўйнарди. Оператор Ёдгор Носиров билан гаплашиб, шунчаки дўстларнинг ёрдами билан фильмларни суратга олардик. Ижодга унақа кўп маблағ сарфламасдик, аммо меҳр бериб ижод қилардик. “Клёш” деган қўшиқ ва унинг клипини кўпчилик билади. Ўша клипни суратга олиш учун бор-йўғи 110 АҚШ доллари сарфлаганмиз. Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари, шогирдлари кўп эди. “Сен буни, сен уни қил”, дейиш билан кўп ишлар ҳал бўлиб кетарди. Монтаж ҳам қилишни билардик, ўрни келса дубляжни ҳам қилиб кетаверардик”, — деган эди Отабек Мирзахолов. 

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев унга Прадо совға қилган

    Собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев хонандага Toyota Pradо русумидаги қимматбаҳо машинани совға қилган.

    Фото: Instagram / @jahongirpaziljonov

    — Мен бу инсондан жуда кўп яхшилик кўрганман. Бу Прадо мен кўрган яхшиликларнинг энг кичик қисми. Бир неча йиллардан бери шу инсоннинг ёнида юриб катта бўлганман. Айта оламанки, у атрофдагиларига ҳам ўзига раво кўрадиган нарсаларни раво кўради. Мен у инсондан жуда кўп нарсаларни ўрганганман. Биринчи навбатда оддийликни, камтарликни ўрганганман.

    У инсондан яхшилик кўрган бир мен эмасман. У ерда бир неча юз минглаб инсон бор. Қўлларида ишлайдиган қанча инсонлар уларнинг орқасидан уйли-жойли бўлди, қанча одам тўй қилди, қанча ёрдам кўрди, — дейди Жаҳонгир Позилжонов.

    Жаҳонгир Позилжонов саккиз йил давомида “Akfa-media” продюссерлик компанияси билан ҳамкорликда ижод қилди. У компания аъзолари, хусусан унинг раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан миннатдорлигини айтиб ўтади.
    Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин гуруҳга янги аъзо танлаш бўйича таклифлар кўп бўлган. Аммо хонанда марҳум дўстининг ўрнини ҳеч ким тўлдиролмаслигини айтиб, таклифларни рад этган. 
    Бир пайтлар актёр, кинорежиссёр, бошловчи сифатида фаолият юритган жаҳонгир Позилжонов ҳозир фақатгина хонандалик билан шуғалланмоқда.

    5 март, 13:30   Изоҳ (0)   102760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жаҳонгир Позилжонов#Мўмин Орипов#Божалар#Миллион

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: Instagram’даги энг машҳур ўзбек хонандалари ва актёрлари

    14.11.2017, 10:25

    Жавлон Шодмонов илк марта Мўмин Ориповнинг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат тафсилотларини очиқлади (видео)

    24.10.2020, 20:36

    30 ёшга кирмай вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    15.02.2021, 20:35

    Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    15.11.2021, 17:39

    14 ёшдан ишлай бошлаган, профессионал ошпаз, беш фарзанднинг отаси: Хонанда Жаҳонгир Позилжонов 45 ёшда (фото)

    06.03.2023, 15:03

    Фақат Фарҳод Маннопов эмас: 30 ёшга ҳам тўлмай вафот этган ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари   

    18.03.2023, 11:53

    Xon Saroy компанияси навбатдаги лойиҳаларини ўз эгаларига топширди!

    22.05.2024, 18:00

    Instagram: Ота-онасига ҳовли совға қилган Дурдона Қурбонова, Mercedes-Benz харид қилган Жаҳонгир Позилжонов, фарзандли бўлган Ойбек ва Нигора 

    02.06.2024, 08:35

    AKFA BUILD: Евро-2024 лойиҳасининг ёпилиш маросими

    04.07.2024, 15:00

    Instagram: Америкада концерт берадиган Ҳамдам Собиров, иккинчи бор ота бўлган Азиз Раметов, фарзандини Аргентинада дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    22.09.2024, 22:08

    Instagram: Жаҳонгир Позилжонов хонадонида тўй, Юлдуз Усмонова ҳарбий форма кийди, Ойдин Юсупованинг орзуси ушалди

    25.09.2024, 09:45

    Instagram: Ҳамдам Собировнинг тўйлардаги “биррови” қанча? Озод Хуррамов онасига квартира совға қилди, Муниса Ризаева Аргентинага учиб кетди

    01.10.2024, 10:45

    “Институтдан ҳайдалмаслик учун ҚВЗга қўшилгандим”. Футболчи бўлишни орзу қилган ва 35 килога озган Отабек Мирзахолов 39 ёшда (фото)

    04.10.2024, 15:53

    Instagram: Шаҳло Зоированинг ретро услубидаги туғилган куни, Фарангиз Холиқова турмушга чиқяпти, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ушалди 

    21.10.2024, 22:22

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    “Ичинг йиғлаётганида бошқаларни кулдириш жуда қийин”. Яқин инсони вафот этган кунда концерт ва тўйга чиққан санъаткорлар

    30.12.2024, 12:14

    Женнифер Энистон 56 ёшда: актрисанинг онаси билан жанжали, муваффақиятсиз никоҳлари ва нега фарзандли бўлолмаслиги ҳақида

    14 феврал, 12:53

    Улар 30 га ҳам кирмаган эди: ҳаётдан бевақт кўз юмган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео) 

    19 феврал, 14:43

    Озодбек Назарбековдан Ботир Қодировгача: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг серфарзанд машҳурлар (фото)

    25 феврал, 11:31

    Қўшиқчиликни орзу қилган, битта рол билан машҳур бўлган, ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланган Дилшодбек Каттабеков 35 ёшда (фото, видео)  

    27 феврал, 16:01

    “Эримга бошқа аёлга уйланишни таклиф қилганман”. Отасиз улғайган ва фарзандсизлик билан синалган хонанда Наргиз 46 ёшда (фото, видео)

    28 феврал, 15:46

    “Бутун оилам бўлишини орзу қилганман” — отасидан айро яшаган, миш-мишлар гирдобида қолган ва қизи Instagram юлдузига айланган Ширин Зоитова 34 ёшда (фото, видео)

    3 март, 11:45

    Бир кунда икки ўғлидан айрилган ва кўп марта ўлимдан қолган Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов 75 ёшда (фото, видео)

    3 март, 09:15

    Санъати учун оиласидан воз кечган ва америкалик қизни келин қилган Умида Мирҳамидова 51 ёшда (фото, видео)

    4 март, 09:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.