• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “40 кунда икки яқинимни тупроққа қўйдим”. Жамшид Норматов ҳаётидаги жудоликлар ва “Браво”да ижодни давом эттирмагани сабаби ҳақида (видео)

    Қизиқчи Жамшид Норматов YouTube’даги “Daryo Lifestyle” каналига берган интервьюсида ота-онасидан кетма-кет айрилгани, биринчи турмуш ўртоғининг вафоти ва “Браво” билан бўлган келишув нима учун узоқ давом этмагани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

    — Ота-онам машҳурликка эришишимни, мукофотлар қўлга киритишимни узоқ йил кутишди. 2019 йил концерт берганимда ҳам онам ишонқирамай, орқа қаторда ўтирганди. “Сен бир китоб ўқимаган бола бўлсанг, қандай қилиб концерт берасан, одамлар устингдан кулишмасин”, деганди. Афсуски, ота-она омонат экан, ғафлатда қолиб улардан айрилиб қоларканмиз. Карантин сабаб узоқ вақт ота-онамни кўргани боролмай қолдим. Бир куни отам қўнғироқ қилиб “Ўғлим сени кўргим келяпти-да”, деди. У пайтлари пандемия назорати кучайган, шаҳардан чиқишнинг ўзи амримаҳол эди. “Бўлди бораман, ота” десам “Йўқ, касаллик роса кўпайибди, эҳтиётингни қилиб уйда ўтир” деди. Ўша куни бормаганимдан ва отамнинг сўнгги сўзларини эшитолмаганимдан афсусланаман. Чунки уч кундан кейин отамнинг жони узилгани ҳақида хабар беришди. Тошкентдан Бешариққа қандай етиб борганимни билмай қолдим.

    Кейин билсам, 64 ёшга кирган отам мени кутиб-кутиб вафот этган экан. Ўзбекистонда бўла туриб ўша пайт ёнида бўлмаганим учун ўзимни кўп койидим. Майли онам ҳаёт-ку, энди унга етарлича эътибор бераман деб ният қилгандим. 23 май куни онам Telegram’дан она ва бола суҳбати ҳақидаги таъсирли видео юборди. Овозли хабар жўнатиб, ҳол-аҳвол сўрадим, аммо тушгача жавоб келмади. Кейин акам қўнғироқ қилиб “Тезда етиб кел, онамдан ҳам айрилдик”, деди. Жоним бўғзимга келди, “Нима қиляпсизлар, нега 40 кунда кетма-кет ҳам отамдан, ҳам онамдан айрилдик”, дедим. Ўзи оилада иккитагина ўғилмиз. Иш, хизмат, рўзғор деб ота-онамнинг ёнида бўлмаганимдан кўп афсусланаман, дейди Жамшид Норматов.

    Жамшид Норматов бир муддат “Браво” кулги жамоасига қабул қилиниши ва унда узоқ фаолият юритолмаганининг сабаблари ҳақида гапирди

    Фото: “Дарё”

    — “Браво” Миллион” жамоасидан алоҳида ижод қилишни бошлаганидан кейин Отабек Мирзахолов “Ака, концертимизда чиқсангиз-чи, сизбоп саҳна кўриниши бор”, деди. Шевалар билан боғлиқ саҳна кўринишини ёзиб борсам, ҳамма мириқиб кулди. Чиқишимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди. Жамоада қолиб ижод қилишим мумкин эди, аммо мен у ерда ўзимни тополмадим.

    Илгари кичик давраларда қизиқчилик қилардим. Аммо концерт бериш ҳақида ўйламасдим. Кейин бир таниш акамиз “Кичик давраларда юраверасизми, қачон концерт берасиз?” деб қолди. Концерт бериш учун ҳомий бўлиши кераклиги ҳақида айтганимда, “Ёрдам берамиз”, дейишди. Ўша инсонларнинг турткиси сабаб 18 йил деганда катта саҳна “Туркистон” санъат саройида концерт бердим, дейди Жамшид Норматов.

    Қизиқчи биринчи турмуш ўртоғи вафот этгани, унинг сўнгги дақиқагача даволатишга ҳаракат қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Бу ҳақда ҳеч бир интервьюда гапирмаганман. Биринчи аёлим ниҳоятда яхши инсон эди. Аммо уйланганимдан кейин жигари оғриганлигини билиб қолдим. Турмушимиз давомида фарзандли бўлмадик, аммо сўнгги нафасигача уни даволатишга ҳаракат қилдим. У энг қийин вазиятларимда ёнимда бўлди, ижарама-ижара кўчиб юрардик. Афсуски, умри қисқа экан, оламдан ўтди. Иккинчи аёлим билан танишдим, тўй куни белгилангандан кейин анча вақтгача ўтмишим ҳақида айтмадим. Билиб қолгандан кейин “Нега гапирмадингиз?” деб ранжигандек бўлди. Ҳозирги аёлим билан икки ўғил ва бир қизим бор. Кўз тегмасин, ҳозир ҳаётимиз анча яхши, бугунги турмуш аввалги қийинчиликларнинг мукофоти дейман, дейди Жамшид Норматов.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилишингизни тавсия қиламиз. 

    15.10.2024, 10:50   Изоҳ (0)   27321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жамшид Норматов#«Браво»#«Миллион»#«Дизайн»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз Усмоновадан Лободагача: Тошкентда кутилаётган концертларнинг чипта нархи қанча?

    11.02.2022, 11:41

    Мусиқий билимга эга бўлмаган, клиплари ҳеч қачон телеканалларда кўрсатилмаган юлдуз. Жалолиддин Аҳмадалиевнинг илк яккахон концертидан репортаж (фото, видео)

    08.06.2022, 18:46

    Жалолиддин Аҳмадалиевнинг янги концерти қандай ўтмоқда? (фото, видео)

    30.05.2023, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.