• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Ўзбекистонда гўшт нархлари МДҲ давлатлари билан солиштирганда қандай ҳолатда?

    Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатлари билан солиштирганда қиммат деган мазмунда эълон қилинаётган материаллар сабабли 2025 йилнинг февраль ойи ҳолатига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россияда гўшт маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти)нинг ўртача нархлари таҳлил қилинди.

    Нархларга оид ахборот тегишли мамлакатлар миллий статистика идораларининг веб-сайтлари эълон қилинган ойлик ва ҳафталик маълумотлар асосида тайёрланди. Бунда мамлакатлар, уларнинг пойтахтлар ва йирик шаҳарлари кесимида ўртача нархлар кўриб чиқилди. Нархлар миллий валюталарнинг АҚШ долларига нисбатан ўртача курси бўйича ҳисобланган.

    Мол гўшти

    2025 йилнинг февраль ойида мамлакат кесимида ўртача ҳисобда мол гўштининг энг юқори нархи Қирғизистонда кузатилди – 7,4 $/кг. Ўзбекистонда мол гўшти нархи 7,1 $/кг, Россияда – 6,6 $/кг, Қозоғистонда – 5,7 $/кг ни ташкил этди.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини таҳлил қилишда нафақат жорий нархлар, балки уларнинг ўсиш суръатлари ҳам ҳисобга олиш зарур. Бу борадаги динамика маҳсулотлар нақадар тез қимматлашаётгани (ёки арзонлашаётгани) ва ҳақиқатан ҳам нархларнинг кескин ўсиши бор-йўқлигини кўрсатади.

    Масалан, жорий йилнинг дастлабки икки ойида Қозоғистонда мол гўштининг нархи 6,2 фоизга ошди. Қирғизистонда ўсиш 4 фоизни ташкил қилди, Ўзбекистонда – 3,7 фоиз, Россияда – 3,4 фоиз.

    Фото: “Дарё”

     Бунда, Марказий Осиё мамлакатларида нарх динамикасининг тезлашиши фақат февраль ойида кузатилмоқда. Жумладан, Қозоғистонда 4,2 фоизга, Қирғизистонда 3,5 фоизга, Ўзбекистонда 3,1 фоизга тезлашди.

    Кўриб чиқилаётган мамлакатларнинг пойтахтлари ва йирик шаҳарларида мол гўштининг энг юқори нархи Москвада – 8,3 $/кг, Бишкекда – 7,7 $/кг, Душанбеда – 7,3 $/кг, Санкт-Петербургда – 7,2 $/кг, Тошкентда – 6,8 $/кг қайд этилган.

    Қўй гўшти

     Кўриб чиқилаётган мамлакатлар орасида энг қиммат қўй гўшти Россияда – 8,8 $/кг, Ўзбекистонда – 7,4 $/кг, Қирғизистонда – 7 $/кг, Қозоғистонда – 5,8 $/кг.

    Қирғизистонда йил бошидан бери қўй гўштининг ўртача нархи 4,1 фоизга, Ўзбекистонда 3,4 фоизга, Қозоғистонда 2 фоизга ва Россияда 0,4 фоизга ошди.

    Нархларнинг ойлик ўсиш динамикаси Қирғизистон ва Ўзбекистонда энг юқори бўлди – февраль ойида ўсиш 3 фоизни ташкил этди. Қозоғистонда қўй гўштининг ўртача нархи 2,1 фоизга, Россияда 0,9 фоизга ошди.

     Пойтахтлар ва йирик шаҳарлар кесимида энг қиммат қўй гўшти Москвада – 11,7 $/кг, Санкт-Петербургда – 10,5 $/кг, Тошкентда – 8,1 $/кг, Душанбеда – 7,5 $/кг, Бишкекда – 6,7 $/кг. Кўриб чиқилаётган мамлакатлар орасида қўй гўштининг энг паст нархлари Қозоғистонда: Олмаотада – 6,5 $/кг, Остонада – 6,3 $/кг.

    Товуқ гўшти

     Қирғизистонда товуқ гўштининг февраль ойидаги ўртача нархи 4,2 $/кг ни ташкил этди. Шу билан бирга, Қозоғистонда 3 $/кг, Ўзбекистон ва Россияда эса 2,4 $/кг бўлди.

    Россияда йил бошидан бери товуқ гўштининг ўртача нархида кескин ўсиш кузатилмоқда – 9,7 фоиз. Шу билан бирга, Қозоғистонда нархлар 4,7 фоизга ошган, Қирғизистонда амалда ўзгаришсиз қолган, Ўзбекистонда эса товуқ гўшти ҳатто 0,5 фоизга арзонлашган.

    2025 йил февраль ойида нархлар ўзгаришининг энг юқори ойлик динамикаси Россияда кузатилди – 7,4 фоиз. Қозоғистонда бу рақам 4,4 фоизни ташкил қилди, Ўзбекистонда – 0,3 фоизни. Шу билан бирга, Қирғизистонда товуқ гўшти февраль ойида 0,8 фоизга арзонлашди.

     Пойтахтлар ва йирик шаҳарлар кесимида энг қиммат товуқ гўшти Бишкекда қайд этилган – 4,1 $/кг. Қозоғистон шаҳарларида товуқ гўшти арзонроқ: Остонада 3,4 $/кг, Олмаотада – 3,2 $/кг. Тошкентга бир килограмм товуқ гўшти 3,1 долларга тўғри келади. Кўриб чиқилаётган шаҳарлар орасида энг арзон товуқ гўшти Москва ва Санкт-Петербургда қайд этилган – 2,6 $/кг.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг глобал ўсиши

    Таъкидлаш жоизки, глобал миқёсда озиқ-овқат нархларининг ошиши маҳаллий бозорларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳисоб-китобларига кўра, февраль ойи якунлари бўйича Озиқ-овқат нархлари индекси 1,6 фоизга ошди, бу асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши давом этаётганидан далолат беради.

    FAO гўшт нархлари индексининг ўртача қиймати 118,0 пунктга етди, бу ўтган йилги даражадан 5,4 пунктга ёки 4,8 фоизга юқори. Ўсишнинг асосий сабаби – жаҳон бозорларида барқарор юқори талаб билан боғлиқ бўлган мол гўшти нархининг ошиши бўлди.

    18 март, 19:28   Изоҳ (0)   24406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #гўшт#нарх#бозор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кимгадир эгилиб-букилмаслик, қул бўлмасликнинг ягона йўли — илм, зиё, китоб эканини охиригача тушуниб етмадик». Ношир Санжар Назар билан суҳбат

    10.11.2021, 15:35

    Ўзбекистон энерготизимидаги носозликлар ортидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетмаслиги айтилди

    27.01.2022, 09:56

    «Бошланган ислоҳотларни ўзим учун жуда эҳтиёткорона, ижтимоий йўналтирилган қадам деб баҳоладим». Хайрулла Нуриддинов ва иқтисодчилар энергоресурслар бозори ҳамда

    21.05.2022, 22:16

    «Чорсу» бозорида шакарга навбат кузатилмоқда. Бозор раҳбарияти эса шакар етарли эканини, одамлар ваҳимага тушмаслиги лозимлигини айтмоқда (видео)

    09.06.2022, 21:09

    Янги очилган Food city мажмуасида 28 августга қадар 50 фоизгача чегирмалар билан харид қилинг

    11.08.2022, 12:00

    “Нархлар ‘Қўйлиқ’дагидан қимматлиги учунми?” — иқтисодчи Food City’даги маҳсулотлар нархлари эълон қилинмаётганига муносабат билдирди 

    11.01.2024, 19:43

    Банан арзонлашиб, помидор қимматлашди. Бозорлардаги нарх-наво қандай?

    05.02.2024, 18:40

    1 кг помидор — 55 цент, 1 кг картошка — 30 цент. Мозори Шарифдаги бозорларда нарх-наво қандай?

    02.05.2024, 18:48

    Тожикистонда гўшт нархи ошиб кетди 

    26.07.2024, 09:20

    Тожикистонда гўшт нархи кўтарилди. Бу Ўзбекистонга таъсир қиладими?

    01.08.2024, 11:40

    Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат нархи ошган жойларда бозорни барқарорлаштириш чорасини кўришни топширди

    01.11.2024, 13:13

    Эҳтимолий АҚШ—Хитой савдо уруши: Ўзбекистон иқтисодиётига туғилиши мумкин бўлган хавфлар

    11.11.2024, 20:04

    Дубайда қишки ҳордиқ: қандай қилиб ҳамёндаги маблағлар доирасидан чиқмасдан катта таассуротларга эга бўлиш мумкин

    05.12.2024, 19:34

    “Инфляция — камбағалга солиқ”. Нархлар ошиши халқ чўнтагига қандай таъсир қилади?

    07.12.2024, 16:40

    Papa Johns халқаро пиццериялар тармоғининг 15-ресторани Nest One турар жой мажмуасида очилди

    26.12.2024, 12:00

    Янги йил дастурхонига қанча маблағ ажратасиз? Бозорлардаги нарх-наво сизни қониқтиряптими?

    28.12.2024, 20:34

    “2024 йилда мисли кўрилмаган нарх инфляцияси кузатилди” — Ортда қолган йил Ўзбекистон иқтисоди учун қандай келди? 

    2 январ, 15:50

    Ўзбекистонда газ, электр ва ёнилғи қимматлашади. Бу бошқа товар ва хизматлар нархига қандай таъсир қилади?

    16 январ, 16:32

    Машҳур турк актрисалари ортиқча вазнни қандай енггани ҳақида сўзлаб берди

    17 феврал, 14:52

    Самарқандда 2 тонна яроқсиз мол гўшти олиб кетаётган машина тўхтатилди

    16 феврал, 21:45

    Қўшиқчиликни орзу қилган, битта рол билан машҳур бўлган, ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланган Дилшодбек Каттабеков 35 ёшда (фото, видео)  

    27 феврал, 16:01

    Уйқу, витамин, моддалар етишмовчилиги организмга қандай таъсир қилади? 

    28 феврал, 10:35

    Олимлар пицца ҳиди стрессни камайтиришини аниқлади

    2 март, 19:50

    Хитой АҚШнинг айрим товарларига жавоб божлари жорий қилмоқчи

    3 март, 21:55

    Шўрва кўпигининг соғлиққа фойдаси борми? Нутрициолог жавоб беради

    6 март, 11:53

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

    7 март, 20:40

    Ўзбекистонда 2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади

    10 март, 10:30

    Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қимматлиги маълум бўлди

    14 март, 13:39

    Ўзбекистонда 86 турдаги товарга экспорт божхона божлари жорий қилинди 

    17 март, 19:55

    Юк машинаси ва Isuzu иштирокидаги ЙТҲ, Абдуқодир Ҳусановга совға қилинган “Гелик”, экспорт божлари жорий қилинган 86 турдаги товар: 17 мартнинг энг муҳим хабарлари...

    17 март, 23:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.