• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Дубайда қишки ҳордиқ: қандай қилиб ҳамёндаги маблағлар доирасидан чиқмасдан катта таассуротларга эга бўлиш мумкин

    Дубай ўзининг ҳашамат ва осмонўпар бинолар шаҳри имижига қарамасдан бюджет доирасида ҳордиқ чиқариш учун ғаройиб имкониятларни таклиф қилмоқда. Бу ерда ҳар қандай ҳамёнга мос келадиган меҳмонхоналар, ресторанлар ва кўнгилочар масканларни топиш мумкин. Демак, маблағларингиз чекланган шароитда ҳам унутилмас таассуротлар билан саёҳат қилиш имконияти бор.

    Яшаш бўйича харажатларни қандай тежаш мумкин

    Дубайда люкс меҳмонхоналар билан бир қаторда кўплаб нисбатан арзонроқ яшаш вариантлари мавжуд. JBR, Dubai Marina, Jumeirah ва Эски Дубай каби оммабоп сайёҳлик ҳудудларида мавсумга қараб бир кеча учун 250 дирҳамдан бошланадиган нархда қулай яшаш шароитига эга жойларни топиш мумкин. Оммабоп ва унча қиммат бўлмаган меҳмонхоналар орасида Жумейра ҳудудида жойлашган Rove Dubai Marina, Ibis Styles Dubai Jumeirah ва Rove La Mer Beach меҳмонхоналарини қайд этиш жоиз.

    Ўзига хос муҳитни излаётганлар учун эса тарихий Ал-Фахидий туманида жойлашган Бур-Дубайда XVA Art Hotel ва Al Seef Heritage Hotel Dubai, Curio Collection by Hilton меҳмонхоналари ноёб маданий муҳитга эга шинамгина хоналарни таклиф этади. Ёлғизлик ва қулайликни ёқтирадиганлар учун эса 18 ёшдан катта меҳмонлар учун мўлжалланган Dubai World Islands оролларида жойлашган Vоcо Monaco Dubai меҳмонхонаси идеал танловга айланиши шубҳасиз.

    Шу билан бирга кўп сонли хостеллардан бирини танлаш ёки апартаментларни қисқа муддатли ижарага олиш имкониятини ҳам кўриб чиқиш мумкин. Дубайда Airbnb иловаси ишлайди, шунингдек, маҳаллий Бают ва дубиззле иловалари ҳам бор. Ошхонаси бор апартаментларда яшаш қаҳвахоналар ва ресторанларда овқатланиш харажатларини тежашга ёрдам беради.

    Агар меҳмонхонада тўхташни режалаштирган бўлсангиз, сайёҳларга қўшимча бонусларни таклиф қиладиган меҳмонхоналарга эътибор қаратинг. Бу пляжларга ва савдо марказларига бепул трансфер, музейлар ёки тадбирларга чипталар, овқатланиш бўйича апгрейд, 12 ёшгача бўлган болаларни бепул жойлаштириш ва бошқалар бўлиши мумкин.

    Нархнинг шаклланишида мавсум катта аҳамиятга эга. Дам олиш саналарини танлашда байрам саналаридан – Рождество ва Янги йил таътиллари, узоқ муддатли байрам дам олиш кунлари, Пасха байрамларидан қочишга ҳаракат қилинг. Бундай саналарга тўғри кемайдиган пайтда амалга ошириладиган сафарлар нафақат яшаш, балки самолётда парвоз қилиш харажатларини ҳам тежаш имконини беради.

    Бундан ташқари, тежашга яна сафарни олдиндан режалаштириш ҳам ёрдам беради – олдиндан брон қилиб қўйилганида меҳмонхоналарнинг кўпчилиги чегирмалар беради ва пакетга қўшимча хизматларни ҳам киритади.

    Дубайнинг бепул пляжлари

    Дубайда кўплаб бепул шаҳар пляжлари мавжуд. Улардан энг оммабопи – Kite Beach. Бу ерда кайцёрфинг, виндсёрфинг, сапсёрфинг билан шуғулланиш ёки шунчаки оилангиз билан денгизда чўмилиб кунни тинч ўтказиш мумкин. Шаҳарда тамадди қилиб олиш ёки денгизни ва қуёш ботишини томоша қилган ҳолда кечқурун овқатланиш мумкин бўлган турли қаҳвахоналар ва ресторанлар фаолият кўрсатади.

    Ҳаётингиздаги унутилмас қуёш ботишини томоша қилиш мумкин бўлган яна бир маскан – бу Sunset Beach. Пляждан Бурж Ал Араб биносига чиройли манзара очилади, бу эса таътилдан ажойиб фотосуратларни олиб келиш имконияти дегани.

    Jumeirah Public Beach (уни Nessnass Beach ҳам дейишади) пляжида сув спорт турлари билан шуғулланиш ёки оилангиз ва дўстларингиз билан кунни хотиржам ўтказиш мумкин.

    Юқорида тилга олинган пляжларнинг ҳаммасида кучли прожекторлар билан ёритиладиган тунги чўмилиш зоналари бор.

    JBR’да жойлашган The Beach пляжи шу ҳудудда яшайдиганлар орасида оммабоп. Пляждан Bluewater оролига гўзал манзара очилади, оролгача пиёда сайр қилиш мумкин. Пляж ёнида трамвай  бекати жойлашган, шу боис унга жамоат транспортида ҳам осонгина етиб олиш мумкин.

    Palm West Beach – бу Palm Jumeirah оролидаги бепул пляж зонаси. Бу ерда қуёш, қум ва денгиздан баҳра олиб, хиёбон бўйлаб сайр қилган ёки кўп сонли қаҳвахоналардан бирида тушлик қилган ҳолда кунни қулай ўтказиш мумкин.

    Al Mamzar пляжида сизни нафақат денгиз ва қум, балки парк зоналари ҳам кутади. У  ерда, масалан, барбекю ташкил қилиш мумкин. Пляжга кириш нархи бор-йўғи 5 дирҳам.

    Дубайнинг бепул ва унча қиммат бўлмаган диққатга сазовор масканлари

    Дубай фақат пляжлардан иборат эмас, албатта. Шаҳарда ҳар қандай дидга мос келадиган кўнгилхушликни ва кўплаб диққатга сазовор жойларни топиш мумкин. Уларнинг аксарияти бепул.

    Дубай бўйлаб саёҳатингизни Dubai Mall савдо марказидан бошланг. Бу ерда улкан Dubai Aquaruim & Underwater Zoo аквариумининг шиша девори орқали скатлар ва акулаларни, диплодокнинг яхши сақланган скелети қолдиқларини томоша қилишингиз, China Town мавзеси бўйлаб сайр қилишингиз мумкин. Dubai Mall майдонидан дунёдаги энг баланд Бурж Кҳалифа минорасига ақлни шоширадиган манзара очилади, кечқурунлари эса ҳар ярим соатда рақсга тушувчи Dubai Fountain фаввораларининг катта шоуси ўтказилади.

    Қуйида эътиборингизга бепул ташриф буюриш мумкин бўлган яна бир нечта диққатга сазовор масканни кўрсатиб ўтамиз:

    • Al Fahidi тарихий мавзеси, бу ерда 50 га яқин қадимий бинолар сақланиб қолган
    • Sheikh Mohammed Centre for Cultural Understanding (SMCCU) маданий маркази

    • Coffee Museum қаҳва музейи
    • Coins Museum тангалар музейи
    • Dubai Festival City Mall мажмуасида Гиннес рекордлари китобига киритилган ва ҳар куни намойиш этиладиган Imaginе лазер шоуси
    • Dubai Creek мажмуасидаги Тhе Viewing Point томоша майдони
    • Dubai Marina сайр хиёбони
    • Souk Madinat савдо маркази
    • Фламинголар яшайдиган Ras Al Khor Wildlife қўриқхонаси
    • Al Qudra саҳроси, бу ерда Flamingo Lake ва Love Lake кўллари бўйида пикник ташкил қилиш ҳамда маҳаллий табиат ва жониворлар билан яқиндан танишиш мумкин
    • Хаттда жойлашган Hatta Heritage Village тарихий қишлоғи

    Дубайнинг унча қиммат бўлмаган диққатга сазовор жойлари орасида Global Village ярмаркасини, Dubai Frame томоша майдонини, саҳро бўйлаб экскурсияларни, Dubai Creek’да абра қайиғида сайрни кўрсатиб ўтиш мумкин.

    2024 йилнинг 6 декабридан 2025 йилнинг 12 январига қадар Дубайда анъанавий Dubai Shopping Фестивал шопинг фестивали  ўтказилади. Фестивал даврида Дубай аҳолиси ва меҳмонларини дўконлар, ресторанлар ва меҳмонхоналарда нафақат чегирмалар, балки бепул концертлар ва шоулар ҳам кутади.  Улардан бири – дронлар шоуси. У ҳар куни JBR ва Bluewaters ҳудудида ўтказилади. Ушбу шоуни ҳам мутлақо бепул томоша қилиш мумкин. Концертлар жадвали билан фестивал сайтида танишса бўлади.

    Дубайда шопинг ва овқатланиш харажатларини қандай тежаш мумкин

    Шопинг – Дубайга ҳар қандай сафарнинг ажралмас қисми. Қиш мавсумида меҳмонлар учун шопинг жуда манфаатли бўлади. Dubai Shopping Festival даврида дўконлардаги чегирмалар 90% гача етади.

    Мислсиз чегирмалар Дубайнинг барча савдо марказларидаги турли дўконларда амал қилади. Акциялардан ташқари фестивал иштирокчиларини турли ўйинлар ҳам кутади, уларда йирик пул суммаларини ва, ҳатто, автомобиль ютиб олиш мумкин.

    Дубайда манфаатли шопингни нафақат мавсумий чегирмалар даврида амалга оширса бўлади. Масалан,  Brands For Less дўконлар тармоғида бренд буюмларни жуда ҳамёнбоп нархларда топиш мумкин. Исталган дўкондан кийим-кечак ва пойабзал харид қилар экансиз, дўкон ходимларидан амал қилаётган акциялар ҳақида албатта сўранг.

    Агар сизни озиқ-овқат маҳсулотлари қизиқтирса, энг яхши нархларни Деира ҳудудидаги Waterfront Маркет бозорида топасиз. Бу ерда тирик балиқ, гўшт, мева ва сабзавотлар ҳамда баққоллик маҳсулотларини дўконларга қараганда анча арзон нархларда харид қилиш мумкин.

    Шунингдек, Lulu, Viva супермаркетларини ҳам ҳамёнбоп дейиш мумкин, ассортимент ва нарх нисбати борасида эса Carrefour супермаркетлари маъқул.

    Ripe Market мавсумий ярмаркаси ҳақида ҳам унутманг. Бу нисбатан арзон нархларда органик ва мавсумий маҳсулотлар сотиладиган гавжум бозор. Унда ҳунармандчилик буюмларини ҳам топиш мумкин, дам олиш кунлари эса бу ерда кўнгилочар дастур фаолият кўрсатади.

    Дубай бир неча бор дунёнинг энг йирик пазандалик марказларидан бири сифатида эътироф этилган. Шаҳарда жаҳоннинг барча миллий таомларини тақдим этувчи ресторанлар мавжуд бўлиб, уларнинг айримлари Michelin юлдузлари билан қайд этилган.

    Ҳамёнбоп овқатланиш вариантлари ҳам бор. Савдо марказларида фудкортлар фаолият кўрсатади, уларда тармоқли машҳур овқатланиш муассасаларини ҳам, ўзига хос ҳинд, араб ошхоналарини ҳам учратиш мумкин.

    Йирик супермаркетларнинг аксариятида тайёр овқат вариантлари таклиф этилади. Таомни мустақил танлаш (масалан, Dubai Mall мажмуасидаги Spinney’s ёки Carrefours Mall оf Тhе Emirates) ёки пештахтадан тайёр ва қадоқланган таомни олиш (Waitrose, Carrefour, Grandiose) ҳам мумкин. Супермаркетларнинг кўпчилигида қаҳвахона зонаси бор, уларда, жумладан, иссиқ таомлар, пицца ва шаурма тайёрланади.

    Амирлик таомларини татиб кўришни ҳам унутманг. Уларни таклиф қиладиган емакхоналарни тарихий Al Fahidi мавзесида ёки Global Village ярмаркасида учратиш мумкин.

    Дубайда ҳамёнбоп транспорт

    Ҳаракатланишнинг энг арзон ва осон усули – бу жамоат транспорти. Дубайда метро фаолият кўрсатади, унинг ўзи диққатга сазовор жой ҳисобланади. Метрода юрадиган поэздни машинист бошқармайди, у автомат тарзда бошқарилади. Метро йўналиши ер устидан ўтади, бекатлар эса Дубайнинг деярли барча диққатга сазовор масканлари ёнида жойлашган.

    Дубайда метродан ташқари трамвай, автобуслар ҳамда дарё трамвайи ҳам юради. Айтиш жоизки, дарё трамвайи – Дубай кўрфази бўйлаб арзон экскурсия учун энг яхши вариант.

    Palm Jumeirah оролида ҳам қизиқарли транспорт тури – монорельс ҳаракатланади. Унинг йўналиши бутун орол бўйлаб ўтади ва Nakheel Mall савдо марказининг ёнида якунланади.

    Жамоат транспортида юриш учун чипта ёки Нол картасини сотиб олиш лозим, картанинг балансини тўлдириб туриш мумкин. Транспорт жадвали ва йўналишлари билан RТА сайтида танишса бўлади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    05.12.2024, 19:34   Изоҳ (0)   14000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дубай#Дубайга саёҳат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Minerva City’дан хонадон сотиб олинг ва Дубайда дам олинг!

    21.05.2021, 18:00

    Фото: Форс кўрфазининг марвариди — Дубайга саёҳат

    02.06.2021, 21:58

    Minerva City’нинг хонадон эгалари Дубай сари йўл олишга тайёр!

    21.06.2021, 12:00

    Asialuxe Travel’дан йўл кўрсаткич: кузги саёҳат учун қаерга бориш мумкин?

    28.09.2021, 15:00

    «Худо бизни шундай яратган. Тақдиримиздагиларни борича қабул қилишга кучимиз етади». Эшитиш ва гапириш имконияти чекланган, ўз бизнесига эга эр-хотин — Мадина ва К...

    02.10.2021, 18:21

    Андижонлик раислар одамларни пиёда юришга мажбурлагани учун ҳокимият ҳисобидан Дубайга дам олишга боради

    25.04.2022, 17:56

    Ғиждувон тумани ҳокими фаоллик кўрсатган 3 нафар мактаб директорини Дубайга жўнатди (видео)

    18.08.2022, 14:27

    Саҳродаги мўъжизавий шаҳарга саёҳат — Uzbekistan Airways Дубайга медиа-тур уюштирди (фото)

    13.10.2022, 15:29

    Тошкентдан Шаржага авиақатновлар сони 3 бараварга кўпайди

    31.10.2022, 21:43

    Саҳро устидаги “келажак шаҳри”га саёҳат: Дубайга нима учун саёҳат қилиш керак?

    10.08.2023, 20:20

    Uzbekistan Airways Дубайга пасайтирилган нархлардаги авиачипталар сотувини бошлади 

    18.03.2024, 19:30

    Ўзбекистон ҳали ҳам улкан имкониятларга эга ҳамкор — Дубай иқтисодиёт ва туризм департаменти 

    12.09.2024, 22:33

    Дубай авиакомпанияси бортга пейжер ва рацияларни олиб чиқишни тақиқлади

    07.10.2024, 10:30

    Uzbekistan Airways Дубайга парвозлар сонини ҳафтасига 12 мартагача оширмоқда

    17.10.2024, 16:30

    Instagram: Шаҳло Зоированинг ретро услубидаги туғилган куни, Фарангиз Холиқова турмушга чиқяпти, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ушалди 

    21.10.2024, 22:22

    Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли бир қанча парвоз йўналишлари ўзгарди

    26.10.2024, 11:35

    Instagram: таътилдаги машҳурлар, Йигитали Мамажоновнинг Муқаддас Саъдуллаевага қимматбаҳо совғаси, Феруза Норматова қандай йигитга турмушга чиқади? 

    26.10.2024, 23:21

    Тошкент шаҳридаги Amity университетида Graduation ceremony: Class of 2024 номли битирув маросими бўлиб ўтди

    06.11.2024, 19:30

    Шахсий сувости кемаси ва “Уйда ёлғиз 2” фильмидаги хона: дунёдаги энг қиммат меҳмонхоналар қандай кўринишда? (фото)

    09.11.2024, 07:39

    Лондон Brand Finance рейтингида биринчи ўринни сақлаб қолди

    08.11.2024, 21:40

    Дубайга оилавий ташриф буюриш учун 10 та энг яхши маскан!

    20.11.2024, 12:07

    Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди

    24.11.2024, 08:56

    Instagram: Ҳалима Ибрагимова бетоб, Cosmos жамоаси актёри уйланмоқда, Каниза хонадонида байрам

    25.11.2024, 21:31

    БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди

    26.11.2024, 10:22

    Бахтиёр Саидов исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирди

    26.11.2024, 14:45

    Исроиллик раввинни Уммонга ўғирлаб кетишмоқчи бўлган — WSJ 

    01.12.2024, 22:41

    Пойтахтда 24 соатлик жамоат транспорти: тизимга ва бюджетга юклама берадиган лойиҳа нега керак?

    02.12.2024, 17:53

    Тошкент халқаро аэропортида қалин туман туфайли парвозларни қабул қилиш чекланди

    03.12.2024, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.