• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Нархлар ‘Қўйлиқ’дагидан қимматлиги учунми?” — иқтисодчи Food City’даги маҳсулотлар нархлари эълон қилинмаётганига муносабат билдирди

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” ва “Чорсу” бозорларидаги асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи нархларини эълон қилишни тўхтатди. Бунга сабаб сифатида “Қўйлиқ” бозори реконструкцияга олингани келтирилган. Кунлик нархлар бир муддат танаффусдан сўнг 2023 йилнинг октябрь ойидан бери ўрганилаётганди.

    Фото: Google

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги реконструкция даврида “Қўйлиқ”да иш олиб бораётган савдогарларга янги қурилган Food City бозори ёки Tashkent Index’га кўчишни тавсия қилган.

    “Бунда тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган харажатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади. Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимлар Food City ва Tashkent Index савдо мажмуаларида иш билан таъминланади”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Telegram каналида кунлик нархлар эълонини тўхтатиш нотўғри эканини ёзиб, эндиликда Food City’даги маҳсулотлар нархларини маълум қилиб бориш мақсадга мувофиқ бўлишини билдирди.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”
    “Қўйлиқ” бозори ихтиёрий-мажбурий реконструкцияга олингач, улгуржи харидорлар ва истеъмолчилар учун жуда муҳим “ориентир” йўқ бўлиб қолди. Ҳудудлардан гўшт, мева-сабзавот келтирувчи ва Тошкентда улгуржи харид қилувчи тадбиркорларда доимий учрашув ва битим жойи бузилди, коммуникацияларга путур етди. Истеъмолчилар янгидан нисбий афзал бозорларни қидиришни бошлади. Масалан, пабликларда ўша мақталган Food City’даги нархлар “ТТЗ” бозоридаги нархлар билан бир хил экани, шу кунларда энг арзон бозор “Фарҳод” бозори бўлиб қолганини ёзишмоқда. Демак, бизнесга ҳам, истеъмолчиларга ҳам нарх ишоралари керак. Нима учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўша Food City’даги нархларнинг минимал ва максимал кўрсаткичларини эълон қилиб боришни ташкил этиши мумкин эмас? Ё нархлар “Қўйлиқ”дагидан анча-мунча қиммат бўлиб кетгани учунми? Унда истеъмолчилар ўзи учун қайтадан кашф этаётган янги “ориентир” — “Фарҳод” бозоридаги нархлар эълон қилиб борилсин. Қийин эмас-ку, — дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Эслатиб ўтмиз, пойтахт ҳокимлиги 2021 йил декабрда “Қўйлиқ” бозори кўчирилиши ҳақида хабар берган эди. Бунда йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсад қилингани таъкидланган. Мазкур эълондан сўнг бозор бузилишидан норози одамлар кўчага чиққан, турли низолар юз берганди. Кейин бозор “Қўйлиқ”дан 6,5 километр узоқликда жойлашган Food City савдо мажмуасига кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. 

    2022 йил июнда собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бозор ҳудуди йўл ўтказгич қурилиши сабаб давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берган қарор қабул қилган. Муҳокамалар авж олгач, ҳокимлик “Қўйлиқ” деҳқон бозорининг тўлиқ ҳудуди давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаганини маълум қилган.

    “Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади. Бунда, асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг кв.метр атрофида бўлади”,––дея ҳолатни изоҳлаган ҳокимлик.

    11.01.2024, 19:43   Изоҳ (0)   13589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2023 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари деярли 14 фоизга арзонлашди

    09.01.2024, 20:10

    Ўзбекистонда ота-онаси билан яшайдиганлар ойлик даромади алоҳида яшовчиларникидан кўплиги аниқланди 

    08.01.2024, 12:57

    Ўзбекистонда январдаги пенсия тўловлари бўйича маълумот берилди

    05.01.2024, 20:50

    Ўзбекистонда “суюнчи пули”, болалар нафақаси ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўзгаришлар кучга кирди

    04.01.2024, 22:45

    Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсия олиши мумкинми?

    03.01.2024, 23:50

    Таълим кредити 2024: давлат бюджетидан қанча талабага кредит берилиши маълум бўлди

    03.01.2024, 23:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.