• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бошланган ислоҳотларни ўзим учун жуда эҳтиёткорона, ижтимоий йўналтирилган қадам деб баҳоладим». Хайрулла Нуриддинов ва иқтисодчилар энергоресурслар бозори ҳамда энерготаъминотни ислоҳ қилиш ҳақида

    Журналист Хайрулла Нуриддинов, иқтисодчилар Беҳзод Ҳошимов ва Отабек Бакиров Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликлари томонидан эълон қилинган энерготаъминотни ислоҳ қилиш бўйича қўшма баёнот ҳақида фикр билдирди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.

    Хайрулла Нуриддиновнинг таъкидлашича, бу ҳақда 3-4 йилдан буён гапириб келинади, аммо пандемия ва бошқа иқтисодий вазиятлар туфайли электр ва газни ҳам эркин бозорга қўйиб юбориш амалиётига шошилмай келинаётган эди.

    Кадр: «Менимча» кўрсатуви

    Кадр: «Менимча» кўрсатуви
    Бердисини айтгунча уриб ўлдиришга одатланган баъзи тоифа вакиллари «Энерготарифлар ошади ва энди бизга қийин бўлади», деб аюҳаннос солиши ҳам мумкин. Аммо менимча, хулосага келишдан олдин ҳамма нарсанинг сабаби ва оқибатини излаш лозим. Ана шунда фойда аслида кимга-ю, ким нимадан манфаатдор эканига тушуниб етади одам. Ўзбекистон энергоресурсларни ишлаб чиқаришни кўпайтиряпти, энергоэкспорт камайяпти, лекин аввалги йирик дефицит қоплаб улгурилмай, истеъмол бозори ҳам кенгайяпти, корхоналар очиляпти, аҳоли сони ва талаби ўсяпти, етишмовчилик ҳали сақланиб қоляпти.

    Биз Ўзбекистонда ҳаммага тенг, узлуксиз электр таъминоти бўлишини истаймизми? Қишда ҳаммамизнинг уйимиз иссиқ бўлишини хоҳлаймизми? Нега қишлоғимизга тадбиркор бормайди? Чунки у ерда газ ва электрда муаммо бор. Булар қачон ҳал бўлади? 25-30 йиллик эскириб ётган иссиқлик электростанциялари, трансформаторлар билан буни бажариб бўладими? Зиёнига ишлаётган давлат корхоналар рўйхатининг энг тепасида энергокорхоналар турибди. Улардаги эскича бошқарув тизими билан аҳволни ўнглаб бўладими? Йўқ, албатта. Улар давлат субсидиялари билан кун кечириш эвазига на ўз фаолиятини яхшилай олади, на қарзларини ёпа олади. Чунки бу корхоналар газ қазиб олиш ва электр ишлаб чиқариш учун кўп пул сарфлайди-ю, аммо эски тизим бўйича истеъмолчига таннархидан арзонга сотишга мажбур. Устига устак, эркин энергобозор бўлмаса, ташқаридан инвестор ҳам эшик қоқмайди.

    Бир қараганда шунча йиллар давомида бизга арзон газ ва чироқ бериб, давлат бизни ўйлаб келгандек. Аслида бу чўнтакдаги пулни иқтисод қилиш эвазига нариги чўнтагимиздан икки-уч ҳисса кўпроқ тўлаганмиз ва устига устак, кимгадир энерготақсимот тенг бўлмаган, узилишлар бўлган, кимдир йўлда ўғирлаган, кимгадир эса умуман етиб бормаган. Ахир бу самарасиз субсидияни давлат осмондан олиб бермайди, бюджетдан — сиз-у бизнинг, халқнинг солиқларидан тўлаб беради-ку. Аҳвол шундай мантиқсиз ҳолатга келганки, эски тизим бўйича биз чироқ ва газни қанча кам ишлацак, давлат бизга камроқ субсидия берган. Ким кўп энергия истеъмол қилса, унинг субсидияси кўпроқ бўлган. Хуллас, дангал айтганда: камбағал туянинг устига чиқса ҳам елкасига қуёш тушмаган, бойга эса бало ҳам урмаган. Давлат узоқ йиллар энергосубсидиялар тўлаш орасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги кўпгина имкониятларни қўлдан бой бериб келган.

    Журналист Хайрулла Нуриддинов

    Америка Қўшма Штатларининг Висконсин университети тадқиқотчиси, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳам ушбу масала юзасидан ўз фикрларини билдирди.

    Кадр: «Менимча» кўрсатуви

    Кадр: «Менимча» кўрсатуви
    Агар қайсидир хонадон 1 ойда 1 миллион сўмлик электр энергия истеъмол қилса бунинг 40 фоизи давлат томонидан қопланган. Тахминан, 600 минг сўм фуқаро тўлайди, 400 минг сўм давлат томонидан. Агар қайсидир хонадон шартли равишда 50 минг сўмга электр энергия ёқса, шунинг 20 минг сўми давлат томонидан берилади. 20 минг сўм қаерда-ю, 400 минг сўм қаерда?!  Кимдир электр энергияни қанча кўп ишлаца, шунча кўп пулни давлатдан оляпти. Биласиз, электр энергияни кўпроқ ишлатадиган инсонлар бойроқ бўлишади. Бошқа товарларга қиёсласа, масалан, гўшт, кийимга нисбатан шунақа субсидияни тасаввур қилинг, ким кўпроқ гўшт еса, ўшанга давлат кўпроқ пул берса. Ғалати чора бўлади. Худди шундай ғалати чора электр энергия субсидияларида бор. Шунинг учун бу масаладан давлат чиқиб кетиши керак.

    Лекин давлат чиқиб кетиши керак ёки нарх қимматлашиши керак, бу ислоҳотларнинг маъноси эмас. Ислоҳотнинг маъноси — бор чегараланган ресурсларни максимал равишда самарадор қилишимиз керак. Бу дегани биз ишлаб чиқаришга ва истеъмолга тўғри рағбатлар қилишимиз керак. Агар нарх керагидан арзон бўлса, биз унинг қадрини билмаймиз. Масалан, сув нархи арзон, кўп истеъмол қилиш ёки электр энергия арзон, уни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш. Шунинг учун адолатли нарх электр энергияни вақтида ва кераклича истеъмол қилишимизни таъминлаб беради.

    Энергия ишлаб чиқарадиган корхоналаримизнинг самарадорлиги ҳам бу ислоҳотлар ниҳоятда керак. Яъни уларнинг менежменти, бошқарувчиларига тўғри рағбатлар беришимиз керак. Шунинг учун, ўйлайманки, электр энергия ислоҳотлари долзарб, керак, тез кунларда қилиниш лозим бўлган ислоҳотлар. Лекин эслаб қолишингизни хоҳлардим — электр энергия ислоҳотлари дегани нархларнинг ошиши эмас. Бу электр энергия тарқатишда, сотишда ва ишлаб чиқаришда ҳақиқий бозор пайдо бўлиши.

    Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

    Хайрулла Нуриддинов, шунингдек, яна бир иқтисодчи, блогер ва иқтисодий тадқиқотчи Отабек Бакировнинг энергоислоҳотларни кечиктириб бўлмаслигини ёзиб келишини билдирди.

    «Унинг айтишича, нархларни эркинлаштиришда биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар, хусусан, пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш ва  энергия истеъмол қилишнинг ҳамма учун ижтимоий нормасини жорий қилиш мумкин ва бу табақалаштирилган тарифлар ҳаммага фойдали бўлишига умид билдирмоқда. Вазирликлар таҳлилига кўра, битта оила ойига ўртача 200 киловатт соат электр ва 500 куб метр газ ишлатиши мумкин. Яъни ‘свет’ ва газни мана шу лимитнинг ичида ишлаца, паст нархда тўлайди; лимитдан ошса, оширилган тарифда тўлов қилади», — дейди журналист.

    Отабек Бакировнинг ўзи бу ҳақда фикр билдираркан, ушбу бошланган ислоҳотларни ўзи учун жуда эҳтиёткорона, ижтимоий йўналтирилган қадам деб баҳолаганини таъкидлади.

    Кадр: «Менимча» кўрсатуви

    Кадр: «Менимча» кўрсатуви
    Эълон қилинган дастлабки очиқламаларга кўра, «ижтимоий норма» деб аталаётган миқдор газ бўйича 500 куб ойига, электр истеъмоли бўйича ойига 200 киловатт соат эълон қилиняпти. Ўзим учун ҳисоблаб кўрдим, «давлат менга ҳам субсидия берармикин?», деб ҳисоблаб кўрсам, мен ҳам субсидияланган аҳоли қатламига кирарканман. Ўйлаганимки, бу ислоҳотлар натижасида, мисол учун, мен тижорий нархларда электр, газ олар эканман, деб ҳисоблагандим. Кеча «Ҳудудий электр тармоқларидан» ва «Ҳудудгаз»дан SMS келди, йилнинг бошидан буён қанча электр ва газ ишлатганим, апрелда қанча ишлатганим ҳақида. Ҳисоблаб кўрсам электр бўйича ҳам, газ бўйича ҳам эълон қилинаётган ижтимоий нормаларга тушар эканман. Айтмоқчи бўлганим, бу менинг ҳисоб-китобим эмас, учта вазирликнинг ҳисоб-китоби. 80-85 фоиз истеъмолчи арзон «ижтимоий норма» дейилаётган лимитларга тушади. Деярли биз энергия ислоҳотлари бўйича нархларни ўзгартирганимизни ҳеч ким сезмайди.

    Лекин айтиляптики, энергетика бозорини ташкил этиш бўйича ижтимоий сиёсат фақатгина «ижтимоий норма» билан боғлиқ бўлиб қолмайди. Турли ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига манзилли қўллаб-қувватлаш бўлади. Бу бир марталикми, доимий компенсация билан боғлиқми, амалга оширилиши мумкин дейиляпти. Агарда биз қарайдиган бўлсак, жисмоний шахс истеъмолчиларидан тўловга мажбур бўлади, бу – катта уй-жойга, кўпроқ сув, электр, газ истеъмол қиладиган эга бўлган аҳоли қатлам вакиллари кўпроқ тўлашига тўғри келади.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров

    Мавзуга доир: «Ўзтрансгаз» 2021 йилни 2,5 трлн сўм, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари эса 2,1 трлн сўм зарар билан якунлаган

    21.05.2022, 22:16   Изоҳ (0)   24200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё дарёсидаги оролчада машинаси билан қолиб кетган фуқаро қутқарилди

    21.05.2022, 21:36

    «Тунда ишлаган ишчиларга қўшимча ҳақ тўланганми?». Меҳнат вазири Ортиқхўжаевнинг тунги қабуллари ҳақидаги саволга жавоб берди

    21.05.2022, 20:56

    Бухоро шаҳрига Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилди

    21.05.2022, 20:35

    Тошкент ҳокимлиги кутилаётган кучли шамол туфайли аҳолини огоҳлантирди

    21.05.2022, 19:13

    Ўзбек–қирғиз чегарасидаги ЙТҲ оқибатида 9 киши вафот этди

    21.05.2022, 18:55

    Тошкентда 7 млн сўм эвазига фуқарони ўқишини хориждан кўчиртириб беришини ваъда қилган шахс ушланди

    21.05.2022, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.