• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида божхона қонунчилигини тўлиқ мувофиқлаштириш вазифасини қўйди

    Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Минтақавий ва халқаро иқтисодий алоқаларни яхшилаш мақсадида бу соҳада кўп ишлар қилинди. Ўнга яқин давлатлар билан олдиндан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди, божхона расмийлаштируви ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилди. 4 та йирик божхона постида терминаллар қурилди, 20 дан зиёди янги ускуналар билан таъминланди. Тадбиркорлар учун 35 та ахборот тизими жорий қилиниб, экспорт жараёнлари 9 босқичдан 3 босқичга тушди.

    Буларнинг натижасида чегара орқали транспортлар ҳаракати 8 баробар кўпайиб, қарийб 5 миллионтага етди. Бюджетга тушумлар 9 баробар ўсиб, ўтган йили 63 триллион сўмдан ошди. Юкларни расмийлаштириш вақти импортда 3 соат, экспортда 20 дақиқагача қисқарди.

    Умуман, тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган. Халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 140-ўриндан 74-ўринга кўтарилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Лекин ҳали рақамлаштириш, жараённи тезлаштириш ва қулайлаштириш бўйича вазифалар кўп. Тақдимотда шу борадаги чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

    Сўнгги йилларда божхона ҳудудида қайта ишлаш турлари кенгайтирилгани самарасида бу тарзда экспорт қилинган товарлар улуши ўтган йили 1 миллиард доллардан ошган. Бу тизимни янада соддалаштириб, шу йилнинг ўзида экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкин.

    Қўшни давлатлар билан савдо ва туризм алоқалари кенгайиб бораётгани туфайли чегарадаги йўловчилар ва автотранспорт оқими камида 2 карра ошиши кутилмоқда. Бу қўшимча инфратузилма яратиб, постларда ўтказувчанликни оширишни талаб қилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жумладан, халқаро қатновларни кўпайтириш мақсадида автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизими кўзда тутилмоқда. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради. Шунингдек, энг йирик божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиш таклиф этилмоқда.

    Божхона кузатувида сунъий интеллектни кенг қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Жаҳон банки мутахассислари кўмагида “хавф тизими” такомиллаштирилади. Бу тизим молиявий барқарорлик, савдо тарихи каби 122 та мезон бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолайди. Шунингдек, рентген тасвирлари сунъий интеллект асосида таҳлил қилиниб, хавфли товарлар автоматик аниқланади.

    Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, соҳада халқ учун енгилликлар яратиш, тадбиркорлар ва туристларга тезкор хизмат кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида бунга божхона қонунчилигини тўлиқ мувофиқлаштириш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Божхона институти салоҳиятини ошириш, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таҳлика-таҳлил бўйича малакали кадрлар тайёрлаш, дуал таълимни кенгайтириб, амалиётни яхшилаш муҳимлиги қайд этилди.

    24 феврал, 21:00   Изоҳ (0)   3090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#божхона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 20 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган шахслар, боғчада илонлар билан томоша кўрсатгани учун жазоланган фуқаро, Бухорода машинани ЙПХ ходимига ҳайдаган ҳайдовч...

    30 январ, 23:00

    Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

    2 феврал, 11:15

    Хитой АҚШни савдо уруши бошланишидан огоҳлантирди 

    2 феврал, 16:46

    Канада АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилади

    2 феврал, 19:55

    Мексика Трамп божларига “Б” режа билан жавоб қайтаради

    3 феврал, 11:25

    Рекорд даражада ошган олтин қуймалар, янги ставкалари тасдиқланган божхона йиғимлари, Riviera савдо марказидаги лифт шахтасида вафот этган фаррош аёл: 3 февралнинг...

    3 феврал, 23:00

    Савдо уруши: Хитой АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилди

    4 феврал, 15:50

    “Улар биз билан жуда ёмон муносабатда бўлди” — Трамп ЕИга қарши савдо уруши бошламоқчи 

    4 феврал, 19:40

    Ўзбекистон ва Малайзия маҳсулотлар “ҳалол” стандартларига мувофиқлигини баҳолашда ҳамкорлик қилади

    5 феврал, 13:00

    Бош прокуратура қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қилади

    10 феврал, 17:23

    Еврокомиссия АҚШнинг Европа экспортига қўллайдиган божларига жавоб беришга ваъда қилди 

    10 феврал, 18:31

    Ғайрат Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    11 феврал, 22:00

    10 суткага қамалган қиз, пойтахтдаги ёнғин, депутатлар қабул қилган диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси: 11 февралнинг энг муҳим хабарлари

    11 феврал, 23:00

    Бухородаги уйда портлаган газ, Самарқандда 22 киши жароҳатланган автобус ҳалокати, китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилиши: 13 февралнинг энг муҳим хаб...

    13 феврал, 23:46

    XXI аср фашизми: Трамп ва ултра ўнг гуруҳлар ўртасидаги сирли ҳамкорлик

    23 феврал, 08:00

    Зеленский Украина ерости бойликларидан фойдаланишни АҚШга топширмоқчи эмас — Sky News

    22 феврал, 20:06

    “Қозоғистон тадбиркорлик учун рақобатда Ўзбекистонга ютқазмоқда” — иқтисодчи

    22 феврал, 18:20

    “АҚШ Украинага ёрдам учун ажратилган маблағларни қайтармоқчи” — Трамп 

    23 феврал, 10:00

    АҚШ Украинанинг БМТдаги Россияни қораловчи резолюциясини блокламоқчи 

    23 феврал, 15:10

    Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди 

    23 феврал, 16:50

    Эрини президент қилмоқчи бўлган: Анжелина Жоли ва Бред Питт никоҳининг бузилишига аслида нима сабаб бўлган? 

    24 феврал, 10:43

    “Урушни шу ҳафта тугатиб бўлмайди”: Зеленский тинчлик шартлари, Трамп билан муносабатлар ва Украинада сайловлар ўтказиш ҳақида гапирди

    24 феврал, 10:19

    Тожикистон президенти таҳдидлар сабаб армияни кучайтиришга чақирди

    24 феврал, 11:22

    Пентагон, ФҚБ ва бошқа идоралар Маскнинг талабига қарши чиқди

    24 феврал, 12:10

    Ўзбекистонда ипотека кредитларида тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар оширилади

    24 феврал, 10:52

    Ўзбекистонда бузилаётган уй-жойнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

    24 феврал, 12:55

    Гуантанамода АҚШ ҳарбий базаси мавжудлиги халқаро ҳуқуқни бузади — Куба ТИВ

    24 феврал, 13:46

    Ўзбекистонда тезликни оширганлик учун жарима миқдори ошдими?

    24 феврал, 11:33

    “Янги Ўзбекистон” массивларини қурувчилар 1 йилга ер солиғидан озод қилинади

    24 феврал, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.