• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Севимли» телеканали журналистлари ИИО ходимлари томонидан калтакланди. ИИВ масъули ҳолатга муносабат билдирди

    11 июнь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида U-23 Осиё кубогининг чорак финали доирасида Ўзбекистон термаси Ироқ миллий жамоасига қарши ўйин ўтказганди. Ўйинини ёритишга борган «Севимли» телеканали тасвирчиси ички ишлар органи ходимлари томонидан калтакланган. Бу ҳақда «Zamon.uz» нашри хабар берди, бироқ материал ҳозирда ўчириб ташланган, шунга қарамай, Facebook’да унинг нусхаси сақланиб қолган.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Маълум қилинишича, футбол чемпионатининг чорак финал баҳсларини ёритиш «Севимли» телеканали «Замон» информацион дастурининг ҳам ижодий режасида бўлган. AFC баҳсларни ёритиш учун аккредитациядан ўтказган. Бунга қадар бўлган ўйинлар ҳам спорт мухбири ва унинг тасвирчиси томонидан ёритиб келинган. «Бироқ кечаги ўйин ҳамкасбларимиз учун қимматга тушди», — дейилади материалда.

    21:00 лар атрофида (интервью олиш мақсадида) икки ходим «Пахтакор» стадионига бориб орган ходимларининг қаршилигига учраган. Футболни ёритиш учун берилган махсус рухсатномани кўрсатишларига қарамай, улар ҳақоратланган.

    Шундан сўнг ижодий гуруҳ ўзининг эътирозларини билдирган ва стадион олдидаги ҳолатни тасвирга олишни бошлаган. Орган ходимлари эса тасвирчининг рухсатномасига чанг солган. Камерасини тортиб олган. Тасвирчининг қўлини орқага қайириб, журналистдан узоқлаштирган.

    «Фаолиятим давомида биринчи марта шундай ҳолатга дуч келдим. Чунки конфликтга борадиган одам эмасман. Буни мени яқиндан таниганлар яхши билишади. Очиғи, ўша маҳалда ўзимни жиноятчидек ҳис қилдим. Орган ходимларидан бири дабдурустдан микрофонимга ташланди ва уни кимгадир улоқтирди, қўлимни орқага қайирди. Иккинчиси эса камаримдан маҳкам ушлаб олди», — дейди журналист.

    Унинг сўзларига кўра, 6-7 нафар ички ишлари ходими ва бир нафар Миллий гвардия ходими тасвирчини тепкилаган. Ходимлардан бири унинг оёғида «дубинка» билан ҳам урган.

    «Бу жараён сониялар ичида содир бўлди-ки, нима бўлаётганини англаб-англолмасдим. Одамлар ОАВ ходимлари тепкиланаётганини тасвирга олаётганди. Кўпчилик олдида изза бўлганимиз қолди. Қўлларимизни қайириб, Шайхонтоҳур туман ИИБ биносига олиб бориб, навбатчилик қисмига топширишди.

    Тасвирчим оғриққа чидолмай, ички ишлар биноси коридорида ерга ўтириб қолди. Мени эса ташқарига чиқариб юборишди. Операторимнинг соғлиги ёмонлашаётганини кўриб, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилишга мажбур бўлдим. Тиббиёт ходими ички ишлар бўлимида қолдириш хавфли эканини, зудлик билан шифохонага олиб кетиш лозимлигини айтди. Шундан сўнг шеригимни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетишди», — дейди журналист.

    Тасвирчи бўлган воқеа ҳақида гапирар экан, дўппослаш вақтида орган ходимлари унга электрошокер қўллаганини, агар нимжонроқ одам бўлса, бунча калтаклашдан кейин ўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмаслигини таъкидлаган.

    «Уриб қўлимдаги камерани тортиб олди. Ҳар томонимдан мушт туширди лекин йиқилмадим. 6-7 киши бир вақтнинг ўзида тепкиларди. Шу пайт улардан бири икки марта кўкрак қисмимга электрошокер текказди. Мен йиқилдим. Қолганини аниқ эслолмайман. Танамдаги оғриқ зўридан кўзим олди дам қоронғилашиб, дам хиралашиб... Маълум вақт ҳушимни йўқотдим.

    Мени шифохонага олиб борганда ҳамкасбларим 102 га хабар бериб, ҳолатни тушунтирган. Аммо мана бир суткаки, улардан дарак йўқ. Менику, жоним омон қолди. Бироқ ўрнимда бошқа «слабийроқ» одам бўлганда, у зарбларга дош беролмай, ўлиб ҳам қолиши мумкин эди. Бир одамнинг тақдирига шу қадар бефарқ қараладими?», — дейди тасвирчи.

    Шифокорлар унга жағ-тиш синиши ташхисини қўйган.

    Қайд этилишича, тасвирчи касалхонага олиб кетилгандан кейин журналист камера, штатив, микрофон ва рухсатномаларини қайтариб беришни сўраган. Унинг кўз олдида флешкани Тошкент шаҳар ИИББга юборишган ва «ўзинг ўша ердан оласан» дейишган. Бу орада футбол аллақачон тугаб ҳам бўлган. Соат тунги 02:10 ларда мухбир шикастланган камера ва штативни олган. Бироқ микрофон ва рухсатномалар ҳамон қайтарилмаган.

    «Энг қизиғи, бўлар иш бўлгандан сўнг мухбирдан ички ишлар ходимлари кечирим сўраб, ортиқча гап қилмаслиги ва бирон жойда гапириб юрмаслигини айтган», — дейилади хабарда.

    ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов содир бўлган воқеага муносабат билдириб, ҳолат бўйича текширув тайинланганини маълум қилди.

    Ғиёсовнинг ёзишича, «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон—Ироқ футбол терма жамоалари ўйини жараёнида жамоат тартибини сақлашга бириктирилган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан соат 21:00 дан кейин стадионда бўш жойлар қолмагани сабабли, фуқароларни стадионга кириши тўхтатилган.

    Шу вақтда, Алишер Навоий кўчаси тарафдан стадионга кириш учун ташкил этилган ташқи назорат периметрда айрим фуқаролар норозилик билдириб, стадионга киришга ҳаракат қилиб, жанжал уюштиришган. Ходимлар томонидан келиб чиқиши мумкин бўлган безорилик ҳаракатлари зудлик билан бартараф этилиб, бир нечта фуқаро туман ИИБга олиб борилган.

    Аниқланишича, фуқаролар орасида «Севимли» телеканали «Замон» дастурининг вакиллари ҳам бўлган ҳамда одамлар ўртасидаги муштлашув жараёнида телеканал оператори Т.I.га тан жароҳатлари етказилиб, техник ашёлари зарар кўрган. Унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилиб касалхонага етказилган.

    «Шу куни бошқа фуқаролардан тан жароҳати олгани бўйича маълумотлар келиб тушмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув тайинланиб, жамоат тартибини бузган фуқароларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади муносабатда.

    Мавзуга доир: Самарқандда чет эл фуқароларига электрошокер қўллаш билан боғлиқ воқеадан сўнг 4 нафар ходим тизимдан бўшатилгани маълум бўлди

    13.06.2022, 09:51   Изоҳ (0)   37580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Чорсу» бозоридан 158 кило шакар сотиб олган фуқаро аниқланди

    13.06.2022, 09:28

    Президент Каримовнинг ҳайитлиги, бутун ўзбек халқининг аҳд-паймони, телевизорни ўғирланишдан сақлашнинг ҳайрондарача усули. Ўзбек матбуоти 13 июнда нималар ҳақида

    13.06.2022, 07:30

    Самарқандда сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

    12.06.2022, 23:52

    Қашқадарёда уйида эшак сўйган эр-хотинга жазо тайинланди

    12.06.2022, 22:59

    Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди

    12.06.2022, 22:21

    Ўзбекистонда 11-синф ўқувчиларининг 11 фоизи мактабни битиргач хорижга кетмоқчи — Сўровнома

    12.06.2022, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.