• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганда ички ишлар вазирига мурожаат йўллаган собиқ «участкавой»га 7 та модда бўйича айблов эълон қилинди

    24 январь куни жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди Наманган ИИО ФМБ 2-сонли ИИБнинг собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди интерактив хизматлар порталига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Кадр: Facebook

    Кадр: Facebook

    Ишга оид материалларга кўра, ИИБнинг собиқ ходими Ўзбекистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари бўйича айбланмоқда:

    • 168-модда 3-қисми «б» ва «в» бандлари (фирибгарлик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, хизмат мавқейидан фойдаланиб);
    • 205-модда 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
    • 206-модда 1- қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш);
    • 208-модда (ҳокимият ҳаракатсизлиги);
    • 209-модда 2-қисми «а» банди (мансаб сохтакорлиги такроран ёки хавфли рецидивист томонидан);
    • 238-модда 2-қисми (суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов ёхуд ишни судда кўриш чоғида ёлғон кўрсатувлар бериш учун гувоҳни ёки жабрланувчини ёки ёлғон хулоса бериш учун экспертни ёхуд нотўғри таржима қилиш учун таржимонни пора эвазига оғдириб олиш, худди шунингдек, уларга ёки уларнинг яқин қариндошларига руҳий, психологик, жисмоний таъсир кўрсатиш ёки бошқача тарзда таъсир кўрсатиш орқали ёлғон кўрсатув беришга мажбур қилиш);
    • 230/1-модда 1-қисми (далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш)).
    Иш бўйича жабрланувчи сифатида Абдулазиз Аббосов кўрсатилган. Суд судья Бахтиёр Таваккалов раислиги остида ўтказилмоқда.

    «Kun.uz» нашри маълумотларига кўра, судланувчи жараён ОАВ вакиллари ва блогерлар томонидан тўлиқ видеотасвирга олиб борилишини сўраб, суд раисига илтимоснома киритган. Прокурор эса иш ИИВга алоқадорлиги, унда соҳага оид давлат сирлари кўрилиши мумкинлиги важи билан ушбу илтимосномани рад этишни сўраган. Суд маслаҳатлашувдан сўнг жараённи видеотасвирга олишга рухсат берган, фақат судга таъсир ўтказилишининг олдини олиш мақсадида ҳукм эълон қилинмагунча ушбу видеотасвирларни тарқатишни тақиқлаган.

    Сардорбек Отабоев мажлисда унга нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этган.

    Собиқ профилактика инспектори иши

    2021 йил 12 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғида Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли профилактика инспектори Сардорбек Отабоев ИИБдаги ҳолатлар юзасидан ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллади.

    Мурожаатда айтилишича, «Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ раҳбари майор Азиз Сатторов қўл остидаги профилактика инспекторларига ҳар куни 5 тадан маъмурий баённома тузиш, бир йилда 2 та маъмурий назорат ўрнатиш каби талабларни режа қилиб белгилаб берган». «ҲПБ (Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси — таҳр.) бошлиғи подполковник Иномов Бобурга 50 АҚШ доллари берилса, режа бажарилган деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, кадрлар бўлими бошлиғи майор Абдулазиз Умурзақов доимий равишда ноқонуний тарзда хуфиёна хизмат текширувларини ўтказиб келади», — дейилади мурожаатда.

    Видеомурожаатдан тўрт кун ўтиб Сардорбек Отабоев бошқа фуқаролар номига берилган кредитларни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган. Наманган вилояти ИИБ гумонланувчи «масъулиятдан қочиш» мақсадида мурожаат қилганини таъкидлаган.

    Бош прокуратура Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) бўйича жиноят иши қўзғатилгани, гумонланувчи турли баҳоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан айблов эълон қилингани маълум қилди. 13 ноябрь куни суднинг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува тумани «Байналминал» МФЙ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Нозимжон Нишонов ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи Мухтор Мирзаевга видеомурожаат билан чиққанди. Мурожаат давомида у Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Аҳмаджонов профилактика инспекторларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят қилган.

    Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов мазкур ҳолатга муносабат билдириб, Қува тумани ИИБ раҳбариятининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича тарқатаётган важлар ўрнатилган тартибда текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ИИВнинг ноҳақ ишдан бўшатилган собиқ ходимаси орадан 8 йил ўтиб лавозимига тикланди
    • Учтепа аҳолиси ички ишлар вазирига мурожаат қилди. Улар туманда фоҳишалар ва гиёҳвандлар кўпайганига чора кўришни сўрамоқда

    28.01.2022, 15:49   Изоҳ (0)   50758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда доимий яшаш учун асосан қайси давлатларга кўчиб кетгани маълум қилинди

    28.01.2022, 15:36

    Бухородаги «Чор Минор» мадрасаси ҳудуди қўйхонага айлантирилгани рад этилди

    28.01.2022, 15:07

    Фото: Қаршида кучли шамол оқибатида қулаган реклама монитори

    28.01.2022, 13:56

    Ўзбекистонда халқ таълими тизимидаги барча мактабларга оид маълумотлар ягона платформага бирлаштирилади

    28.01.2022, 13:36

    Сурхондарёда содир бўлган оммавий муштлашув тўғрисида маълумот берилди

    28.01.2022, 13:06

    Ўзбекистонда табиий газ таъминоти тўлиқ тикланди

    28.01.2022, 12:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.